«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 20 2024, 14:00
ЎЗO‘Z

“Ўзбекнаво” хонанда Лола Йўлдошева билан тушунтириш ишларини олиб бормоқчи

09 июл, 00:19 9 983 Маданият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
“Ўзбекнаво” хонанда Лола Йўлдошева билан тушунтириш ишларини олиб бормоқчи 7 июль куни Тошкент шаҳридаги Миллий матбуот марказида “Ўзбекнаво” эстрада бирлашмаси томонидан хонанда ва созандалар, санъатшунослар ва ОАВ ходимлари иштирокида матбуот анжумани ташкил этилди. Яратилаётган қўшиқларнинг маънавий-аҳлоқий аҳамияти ҳамда Концерт-томоша тадбирлари сифатини янада ошириш, фонограммасиз концерт тадбирларини ташкиллаштириш борасида олиб борилаётган устувор вазифалар мавзуси ўтказилган матбуот анжуманида “Qalampir.uz” мухбири иштирок этиб, “Ниҳол” мукофоти совриндори Лола Йўлдошеванинг нафақат ижтимоий тармоқлар, балки қатор ОАВларда шов-шувларга сабаб бўлган дин борасидаги мулоҳазалари юзасидан “Ўзбекнаво”нинг фикри билан қизиқди.

“Qalampir.uz” мухбирининг “Сўнгги йилларда хонандаларимиз фаолиятлари четда қолиб, ҳаётидаги воқеалар билан одамлар тилига тушмоқда. Хонанда Лола Йўлдошеванинг ижтимоий тармоқларга дин мавзусида ёзиб қолдирган фикрлари одамлар орасида катта баҳс-мунозаралар сабаб бўлмоқда. Дин ва виждон эркинлиги ҳуқуқи Ўзбекистон Республикаси Конститутициясида қонун йўли билан ҳимояланган. Бироқ, хонанда ўзининг диний қарашларини омма билан бўлишиб, сиз ҳам ўзингизда синаб кўринг дейишга ҳақлими? У бир вақтнинг ўзида ҳам хонанда, ҳам тарғиботчи... “Ўзбекнаво”нинг Лола Йўлдошевага муносабати қандай?”, деган саволига бирлашма Бош директори ўринбосари Муроджон Мажидов қуйидагича жавоб берди:

“Лола Йўлдошевани бирлашмага чақириб, у билан тушунтириш ишларини олиб борамиз, албатта. Шунинг билан бизнинг ваколатимиз тугайди. Бундан аввал, жамоатчилик фикридан келиб чиққан ҳолда унга “Ўзбекнаво” эстрада бирлашмаси томонидан берилган лицензия муддатидан аввал тўхтатилган эди. У тарбияга чақирилгандан кейин яна лицензияси қайтариб берилди. Шуни алоҳида таъкидлаб ўтиш ўринлики, лицензия хонанданинг тирикчилик воситаси.

Хонанданинг номақбул клип ва қўшиқларига келсак, уларни радио ва ТВлар тақдим этмаса, олам гулистон. Минг афсуски, бугун қандай клип олса, ТВлар рад этмай намойиш этяпти”.

Эслатиб ўтамиз, “Ниҳол” мукофоти совриндори Лола Йўлдошева Лайлат-ул қадр кечасидаги ибодатларни назарда тутган ҳолда шундай сўзларни ёзиб қолдирган эди.

“Сизлар тез-тез изоҳларимда қайси динга эътиқод қилишимни сўрайсиз. Тўғрисини айтганда, менинг юрагим ишонч ва эътиқод билан тўла. Мен рўза тутмайман, лекин ҳар куни, баъзида кунда бир неча бор Яратганга шукроналар айтаман. Болаларим “Худо ким”, деб сўрашганида, “Худо – бу ҳақиқат ва у бизнинг юрагимизда яшайди”, деб жавоб бераман. Уни бутун юрагимиз билан ҳис этишимизга ишончим комил. Мен учун эътиқод ва дин – бутунлай бошқа-бошқа тушунчалардир.

Агар сиз мендан “Дининг нима?”, деб яна сўрасангиз, жавобим шуки – муҳаббат! Барчангизга бўлган муҳаббатим чексиз эканини айтаман ва дуоларингиз ижобат бўлишини, ниятларингиз амалга ошишини жуда ҳам хоҳлайман. Келинглар, ёнимиздаги инсон қайси дин иҳлосманди бўлишига қарамай, биз шафқатли, меҳрли ва сахий бўлишга ҳаракат қилайлик.

Кеча дўстларим, яқинларим ва қариндошларим туни билан дуо ўқиб, ният қилишди... Улар билан бирга мен ҳам ухлай олмадим.

...Худога ишонишни муқаддас китобларни ўқиб исботлаш, ўрганиш мумкин эмас. Мен буни фақат бошдан кечириш, юрак-юракдан ҳис этишгина мумкинлигига аминман. Дин менинг назаримда, одамларни назорат қилиш воситаси. Аслида инсонни бошқариб бўлмайди.

Инсонларнинг маънавиятини уларнинг ташқи кўринишидан, жума ва якшанба кунлари масжид ва черковга боришларидан ажратиб бўлмайди”.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Зироат Мирзиёева Марғилонда илк бор ташкил этилган инклюзив ижодий фестивалда иштирок этди 20 апр, 10:54 33
  • Самарқандда Шаржа амирлигининг археологик топилмалари кўргазмаси очилди 20 апр, 09:36 19
  • Ўзбекистон ва Тожикистон раҳбарлари концерт томоша қилдилар 18 апр, 22:53 226
  • Оғабек Собиров, Муножат Йўлчиева, Озодбек Назарбеков ва Юлдуз Усмонова «Тожикистон халқ ҳофизи» бўлди 18 апр, 21:20 310
  • Озодбек Назарбековнинг “Мендирман” клипи АҚШда ўтказилган кинофестивалда эътироф этилди 17 апр, 16:38 84
  • Кино соҳасида ҳам муваффақиятга эришган жаҳонга машҳур хонандалар 15 апр, 22:22 141
  • Сўнгги янгиликлар
  • АҚШ Исроилнинг жисмоний ва юридик шахсларига нисбатан санкциялар жорий этди 20 апр, 12:56 0
  • Душанбеда Ўзбекистон элчихонасининг янги биноси очилди (фото) 20 апр, 12:28 0
  • Сутни меъёрдан ортиқ истеъмол қилиш юрак хуружига сабаб бўлиши мумкин 20 апр, 12:05 0
  • «Россия урушга бугуноқ нуқта қўйиши мумкин»: «Катта еттилик» талаб билан чиқди 20 апр, 11:45 2
  • Исроилнинг Эронга ҳужуми оқибатлари ҳақида маълумот берилди 20 апр, 11:21 17
  • Зироат Мирзиёева Марғилонда илк бор ташкил этилган инклюзив ижодий фестивалда иштирок этди 20 апр, 10:54 16
  • Трейдерлик билан шуғулланишини айтиб, ўзганинг пулини ўзлаштирган шахс ушланди 20 апр, 10:27 5
  • Россиянинг чегараолди ҳудудларига дронлар ҳужум қилди 20 апр, 10:00 49
  • Самарқандда Шаржа амирлигининг археологик топилмалари кўргазмаси очилди 20 апр, 09:36 9
  • Чехия Украина учун 500 мингта снаряд сотиб олди 20 апр, 09:13 22
  • “Ювентус” ҳимоясини титратиб ташлаган Шомуродовнинг ўйини қандай баҳоланди? 20 апр, 08:49 228
  • Тошкентда хорижга ишга юборишни ваъда қилган шахс ушланди 20 апр, 08:26 10
  • Бўлимлар