«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 26 2024, 02:05
ЎЗO‘Z

“Барон-2”да актёрлар жамоаси янгиланади

03 мая, 23:05 10 759 Маданият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
“Барон-2”да актёрлар жамоаси янгиланади Режиссёр Рустам Саъдиев “Барон-2” фильмини суратга олиш ишларига тайёргарлик бошлаб юборгани ҳақида хабар бергандик, деб ёзмоқда "Darakchi" нашри.

Кинонинг иккинчи қисмида актёрлар жамоаси янгиланади. Фильмнинг биринчи қисмидаги аксарият актёрларни воқеалар давомида учратмайсиз. “Воқеалар давомидан келиб чиққан ҳолда “Барон-2”да Улуғбек Қодировнинг роль ижро этиши режага киритилмаган. У биринчи фильмда ўз ишини бажариб бўлган”, дейди Рустам Саъдиев “Даракчи” журналисти Алия Сулаймановага.

Актёрлар жамоаси кенгайиб унда Россия киносанъатининг энг кўзга кўринган машҳур актёрлари ва Европанинг маҳоратли ижодкорлари билан ҳамкорлик қилиш режалаштирилган. Роллар тақсимоти сценарий тўлиқ тайёр бўлгач, амалга оширилади.

Кўпчиликни қизиқтираётган воқеалар ривожи тўхтаган жойидан давом этади. Битта жиноятни фош этган бош қаҳрамон Иззат (Фарҳод Маҳмудов), иккинчи топшириқни бажариш бўйича ишга киришади.

“Барон” фильми катта экранларга чиққач унинг сериали ҳам телевидиниеда намойиш этилиши маълум қилинган эди. Айни кунларда бу жараённинг ташкилий ишлари бошланиб, “Барон” сериали 2016 йилнинг иккинчи яримида телевидениеда намойиш этилишини маълум қилди.

Айни кунларда “Барон” фильмининг энди суратга олинадиган қисми “қароқчилар” қўлига тушиб қолмаслиги учун, бозор раҳбарияти ва маъмурияти билан учрашувлар ўтказилиб, қатъий чора-тадбирлар кўриш режалаштирилмоқда.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Хонанда Авазбек Олимовдан “Севар ёрим” қўшиғини рухсатсиз куйлаб келаётгани учун 540 млн сўм ундириш сўралмоқда 25 апр, 08:44 470
  • Озодбек Назарбеков: “Учта тирранча буюк санъаткорни лойга булғаяпти” 24 апр, 17:00 342
  • Жаҳонгир Отажоновдан ўзгача клип: Бу «ижод»лардан мақсад нима? 24 апр, 16:35 430
  • “Ўткан кунлар” романи илк бор араб тилида нашр этилди 24 апр, 06:35 31
  • Хитойда сунъий интеллект томонидан яратилган дунёдаги илк фильм трейлери эълон қилинди (видео) 22 апр, 11:55 124
  • Хонанда Фарҳод рафиқаси билан ажрашди 21 апр, 23:33 1 496
  • Сўнгги янгиликлар
  • Россияда иқтисодиётни риовжлантириш учун мигрантлар зарурлиги айтилди 26 апр, 00:22 60
  • Марказий банк раиси охирги ойларда доллар курси нисбатан тезроқ ошганига изоҳ берди 26 апр, 00:22 42
  • Олимлар 15 дақиқада сунъий олмос етиштириш усулини ихтиро қилди 26 апр, 00:00 14
  • Эрон футзал термаси бош мураббийи: "Ўзбекистонга қарши энг яхши ўйинимизни кўрсатишга ҳаракат қиламиз" 25 апр, 23:41 19
  • “Рома” ўйини очилиб кетган Шомуродовни қайтарадими? 25 апр, 23:13 136
  • Равшан Ҳайдаров: Саудия Арабистонига “сюрприз”ларимиз бор... 25 апр, 22:46 101
  • U-23 Осиё кубоги. Қатар Олимпиада йўлланмасидан маҳрум бўлди, Япония ярим финалда! 25 апр, 22:31 103
  • Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради 25 апр, 22:22 35
  • Файзуллаев Европага қачон кетиши айтилди 25 апр, 21:56 183
  • Украина урушда илк бор АҚШнинг узоқ масофали баллистик ракеталаридан фойдаланди 25 апр, 21:30 222
  • АҚШда Ғазодаги урушга қарши намойишда қатнашган юзлаб талабалар ҳибсга олинди 25 апр, 21:09 67
  • Ғазодаги оммавий қабрлардаги жасадларнинг камида 20 таси тириклай кўмилгани маълум қилинди 25 апр, 20:47 154
  • Бўлимлар