«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 29 2024, 12:22
ЎЗO‘Z

25 апрель куни шоу-бизнесдаги аёл хонандалардан бири турмушга чиқяпти

21 апр, 09:30 15 798 Маданият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
25 апрель куни шоу-бизнесдаги аёл хонандалардан бири турмушга чиқяпти Опера йўналишида ижод қилиб, нафақат мамлакатимизда, балки хорижда ҳам эътиборга тушишга муваффақ бўлган хонанда “Ниҳол” мукофоти совриндори Милена Мадмусаеванинг турмушга чиқаётгани маълум бўлди. Бу ҳақда "Qalampir.uz" хабар берди. Узунқулоқ гапларга қараганда, хонанда продюсери Абдуҳамид Халилов билан ўртадаги муносабатларини оила ришталари ила мустаҳкамлаяпти. Бу хабарни “Сетора” гуруҳининг собиқ вакили Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Лайло Галиева (Лейли) тасдиқлади. Хонанда ижтимоий тармоқлардаги шахсий саҳифасига Абдуҳамид ва Миленанинг тўйларига таклифномананинг суратини жойлаб, уларга бахт тилади.

Маълумотларга қараганда, тўй 25 апрель куни Тошкентдаги “Versal” ресторанида бўлиб ўтади. Бироқ келин-куёв бу хабарни оммага овоза қилишни хоҳлашмаяпти чоғи тўй ҳақида ОАВга ҳеч қандай расмий хабар берилмади.

Маълумот учун, Милена Мадмусаева 1987 йилда туғилган. Ўзбекистон давлат консерваториясини тамомлаган хонанда 2015 йилдан буён “Оазис” гуруҳида фаолият юритиб келаётган эди. Мазкур гуруҳга унинг бўлажак турмуш ўртоғи Абдуҳамид Халилов продюсерлик қилади. Милена Мадмусаева Италия, Франция, Испания каби мамлакатларда ўтказилган нуфузли халқаро танловларда иштирок этиб, ғолибликни қўлга киритган.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Гомернинг «Илиада» асари қадимги чўккан кемаларни топишда ёрдам берди 27 мар, 13:05 143
  • «Ҳайрат» фильми Россия кинофестивалида тақдирланди 26 мар, 22:49 167
  • Ғуломжон Ёқубовнинг созандасига кўнгил қўйган Гулсанам Мамазоитова 43 ёшда (фото) 22 мар, 18:18 1 288
  • Эркаклардан кам бўлмаган муваффақиятга эриша олишини исботлаган аёллар ҳақидаги 10 та фильм 21 мар, 11:10 74
  • Равшан Комилов: “‘Х-фактор’ кўрсатувидан бир тийин ҳақ олганим йўқ” 13 мар, 11:00 356
  • Озодбек Назарбеков: “Энг тўғри йўл – санъаткорлар даромадини мажбурий декларациялаш” 13 мар, 00:30 299
  • Сўнгги янгиликлар
  • Вадим Абрамов: "Бундай сифатли ва савияли футболчига доим таркибда жой топилади" 29 мар, 11:50 4
  • Чехия европалик сиёсатчиларни Россиядан пора олиш схемасини фош этганини даъво қилмоқда 29 мар, 11:20 22
  • Шомуродовнинг аҳволи ҳақида маълумот берилди 29 мар, 10:53 106
  • Сўровнома: Нурсултон Рўзибоев 1-раунддаёқ рақибини "ухлатиб" қўяди 29 мар, 10:25 49
  • Роналдунинг либосини кийган таниқли блогер Мессига алоқадор ресторандан ҳайдаб юборилди 29 мар, 10:02 85
  • Сирдарёда эгизакларини бир хонали уйга алмаштирмоқчи бўлган ота-онага ҳукм ўқилди 29 мар, 09:36 50
  • Қозоғистоннинг бир қанча ҳудудлари тошқинлар туфайли сув остида қолди 29 мар, 09:08 90
  • Ўзганинг фотосуратлари устига ҳақоратли сўзлар ёзиб, ижтимоий тармоқда тарқатган аёл ушланди 29 мар, 08:48 83
  • Шоҳжаҳон Эргашев панамалик боксчини биринчи раунддаёқ нокаутга учратди (видео) 29 мар, 08:35 183
  • Оқ уй Украинанинг «Крокус» терактига алоқадорлиги ҳақидаги баёнотларни «тарғибот» деб атади 29 мар, 08:08 93
  • Павел Дуров террор тарғиботчилари блокланаётганини эълон қилди 29 мар, 07:37 70
  • Қон босимини дориларсиз уй шароитида тушириш йўллари 29 мар, 07:07 100
  • Бўлимлар