«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 20 2020, 01:58
ЎЗO‘Z

Шерзод Шерматов: «Хусусий мактабларга ўгай боладек қаралган»

15 фев, 17:50 439 Жамият
Шерзод Шерматов: «Хусусий мактабларга ўгай боладек қаралган»
Фото: Тараққиёт стратегияси маркази
Тошкент шаҳрида “Ўзбекистон Республикаси президенти Мурожаатномаси: Ҳаракатлар Стратегиясининг 3 йиллик самараси ва 2020 йилга белгиланган устувор вазифалар” мавзусида халқаро форум ўтказилди. Унда халқ таълими вазири Шерзод Шерматов таълим соҳасидаги ўзгаришлар ҳақида гапирди.

Хусусий мактабларга “ўгай боладек” қараб келинган. Сўнгги 3 йил ичида хусусий мактаблар олдидаги барча тўсиқлар олиб ташланди. Оддий бир мисол: лицензия олиш масаласи. [Илгари] Вазирлар Маҳкамасидан олинарди. Ҳозир ҳужжат топшириб, исталган Давлат хизматлари марказига бориб, лицензия олинади. Шу пайтгача хусусий мактабларнинг бирортаси аттестат бермаган, ҳозир хусусий мактаблар давлат мактаблари каби аттестат бера олади. Бу соҳага рақобат кириб келиб, соҳада ҳам ривожланиш бошланади”, – деди Шерматов.

Унинг сўзларига кўра, Халқ таълими вазирлиги Осиё тараққиёт банки билан Сергели туманида давлат-хусусий шерикчилик асосида янги мактабларни қуриш бўйича лойиҳа бошлаган.
Шерзод Шерматов йилдан-йилга олий таълимда кириш квотаси оширилиши ҳақида гапириб, бу қулай имконият эканини таъкидлади.

“Бу имкониятдан яхшироқ фойдаланиш учун жорий йилдан вариатив ўқув режалари жорий қилинди. Масалан, [ўқувчи] муҳандислик йўналишига тайёрланадиган бўлса, муҳандислик бўйича фанларни, шифокорлик йўналишига бўлса, кимё, биология фанларини кўпроқ ўқийди”, - дея қўшимча қилди у.

“Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Мавзуга оид янгиликлар
  • Буюк Британия компаниялари Ўзбекистонда арзон хусусий мактаблар очади 23 янв, 00:35
  • Шерзод Шерматов Президент Мурожаатномаси ҳақида фикр билдирди 29 дек, 23:51
  • Шерзод Шерматов: "Ҳар бир вилоятда 50 тадан хусусий мактаб қурилади" 16 сен, 22:42
  • Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазири Улуғбек Иноятов ишдан бўшатилди 20 июн, 23:15
  • Шерзод Шерматов халқ таълими вазири этиб тайинланди 21 июн, 00:32
  • Сўнгги янгиликлар
  • Эрдўған: «Ўзбекистонга қўлимиздан келган ҳар қандай ёрдамни кўрсатишга тайёрмиз» 20 фев, 00:19 184
  • СССР доҳийсининг ўғли отасининг ўлимидан сўнгги йилларини қамоқда ўтказган эди 20 фев, 00:02 290
  • Саудия Арабистони Ўзбекистонни Умрага борувчилар учун хабга айлантирмоқчи 19 фев, 23:53 446
  • Ўзбекистон-Туркия ҳамкорлик кенгаши Анқарада йиғилди (фото) 19 фев, 23:30 146
  • Путин маоши тўғрисидаги саволга жавоб берди 19 фев, 23:10 443
  • Қозоғистон телевидениесида Марказий Осиёдаги биринчи виртуал бошловчи пайдо бўлди (видео) 19 фев, 22:50 293
  • "Пахтакор" янги мавсум учун қайси футболчиларни рўйхатдан ўтказди? 19 фев, 22:30 259
  • "Сепахон" - "Ал Наср" учрашуви катта эҳтимол билан Ўзбекистонда ўтади 19 фев, 22:17 293
  • Атамбоевнинг ўғли отасининг саломатлиги ёмонлашганини хабар қилди 19 фев, 22:00 554
  • Туркия орқали Европага мультимодал халқаро ташувларни йўлга қўйиш муҳокама қилинди 19 фев, 21:45 252
  • Бўлимлар