«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 18 2024, 23:03
ЎЗO‘Z

Хитойда коронавирусни даволаш 1-2 ҳафта вақт олиши маълум қилинди

28 янв, 19:04 4 191 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Хитойда коронавирусни даволаш 1-2 ҳафта вақт олиши маълум қилинди Коронавируснинг янги тури туфайли келиб чиққан пневмония билан касалланган беморларни даволаш учун бир ҳафта, оғирроқ ҳолатларда эса икки ҳафта вақт керак. «Daryo.uz»нинг ёзишича, бу ҳақда Соғлиқни сақлаш масалалари бўйича Хитой давлат қўмитасининг мутахассислар гуруҳи аъзоси Ли Синван маълум қилган.

«Ҳозирги вақтда касалликнинг енгил аломатлари бўлган беморлар тахминан бир ҳафта ичида тузалмоқда, жиддийроқ касалланганларга эса икки ҳафта, балки ундан ҳам кўпроқ вақт керак. Шу сабабли вақт ўтиши билан касалхонадан жавоб бериладиган беморлар сони кўпайишига ишонч бор», деган Ли Синван.

Унинг айтишича, беморлар касалхонадан чиқарилиши учун касалликнинг клиник белгилари бутунлай кетиши, тана ҳарорати меъёрига келиши вирусли нуклеин кислотасига таҳлили икки марта салбий натижа кўрсатиши керак.

Соғлиқни сақлаш масалалари бўйича Хитой давлат қўмитасининг сўнгги маълумотларига кўра, Хитойда коронавируснинг янги туридан келиб чиққан пневмония билан касалланганлар сони 4 515 кишига етди. Шулардан 106 нафари вафот этди, 60 нафари тузалиб касалхонадан рухсат берилди.

Эпидемия сабаб Хитойдаги умумий аҳолиси 57 миллион кишига тенг 15 та шаҳар тўлиқ ёки қисман ёпилган. Хитой раҳбари Си Цзиньпин вазиятни мураккаб деб атаган. Ўзбекистонда ушбу вируснинг мамлакатга кириб келмаслиги учун чоралар кўрилмоқда.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Марказий Осиё давлатлари 2024 йил ёзи учун Амударё ва Сирдарё сувини тақсимлаб олди 18 апр, 21:45 12
  • Шавкат Мирзиёев ва Эмомали Раҳмон баёнот билан чиқдилар 18 апр, 20:00 139
  • Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасида иттифоқчилик муносабатлари ўрнатилди 18 апр, 17:40 65
  • Тошкентда дарахтга қасд қилган «маскалилар» қўлга олинди 18 апр, 17:23 139
  • Жиноий иш қўзғатилгач келишувга эришилди 18 апр, 16:48 123
  • Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади 18 апр, 13:24 162
  • Сўнгги янгиликлар
  • Ўзбекистон ва Тожикистон раҳбарлари концерт томоша қилдилар 18 апр, 22:53 0
  • Қозоғистонлик миллиардерлар сув тошқинидан зарар кўрган ҳудудларга маблағ ажратди 18 апр, 22:30 0
  • Қондаги шакар миқдорини тартибга солувчи фойдали мева номи айтилди 18 апр, 22:11 0
  • Сенсация! U23 Осиё Кубоги 2-турида Индонезия Австралияни мағлубиятга учратди 18 апр, 21:49 9
  • Марказий Осиё давлатлари 2024 йил ёзи учун Амударё ва Сирдарё сувини тақсимлаб олди 18 апр, 21:45 12
  • Оғабек Собиров, Муножат Йўлчиева, Озодбек Назарбеков ва Юлдуз Усмонова «Тожикистон халқ ҳофизи» бўлди 18 апр, 21:20 25
  • Қирғизистонда инсон аъзоларини сотиш билан шуғулланган жиноий гуруҳ аниқланди 18 апр, 21:07 49
  • Шавкат Мирзиёев ва Эмомали Раҳмон баёнот билан чиқдилар 18 апр, 20:00 139
  • Нега Трамп Зеленскийни ёмон кўради? 18 апр, 19:38 332
  • Футзал. Қирғизистонликлар амалдаги Осиё чемпионини мағлуб этишди 18 апр, 19:19 113
  • Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг 18 апр, 19:00 21
  • Доллар курси янги марра сари яқинлашмоқда 18 апр, 18:48 77
  • Бўлимлар