«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 19 2024, 21:18
ЎЗO‘Z

«Бу идоралар халқчил эмас» — Президент ички ишлар органлари ҳақида

24 янв, 14:47 3 517 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
«Бу идоралар халқчил эмас» — Президент ички ишлар органлари ҳақида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев парламентга мурожаатномасида қонун устуворлигини таъминлаш ва коррупцияга қарши қатъий курашиш бўйича муҳим таклифларни илгари суриб, ислоҳотлар самараси кўп жиҳатдан 4та муҳим омилга - қонун устуворлигини таъминлаш, коррупцияга қарши қатъий курашиш, институционал салоҳиятни юксалтириш ва кучли демократик институтларни шакллантиришга боғлиқлигини таъкидлади. Президент нутқида ички ишлар органлари идоралари фаолияти танқид қилинди.

«Ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш соҳасидаги ислоҳотларни янги босқичга кўтариш зарур. Биз ички ишлар идоралари фаолиятини такомиллаштириш бўйича жиддий ислоҳотларни амалга оширмоқдамиз.

Бироқ, очиқ тан олиш керак, ушбу идоралар ҳали халқчил тузилмага, фуқароларнинг чинакам ҳимоячисига айлангани йўқ. Тизимда жамоат тартибини сақлаш, жиноятларга қарши курашиш ва давлат хизматларини кўрсатиш фаолиятига доир аниқ мезонлар белгиланмаган.

Шу сабабли, ислоҳотларни давом эттириб, ички ишлар идораларини, одамларимиз оғирини енгил қиладиган тузилмага айлантириш зарурлигини яна бир бор такрорлаш ўринли деб биламан. Бу масала янги парламент, хусусан, Сенат олдидаги беш йиллик вазифа бўлиб, бунинг учун барча ташкилий-ҳуқуқий асосларни яратиш ва амалий чоралар кўриш лозим.

Ички ишлар органлари учун барча даражадаги раҳбарларнинг малакасини ошириш ва мақсадли тайёрлаш тизимини ташкил этиш зарур
», деди президент.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Зироат Мирзиёева Фарғонада мактаб-интернат ўқувчилари билан учрашди 19 апр, 20:36 0
  • Мижознинг сочини унинг хоҳишига зид тарзда калга олиб ташлаган сартарош 10 суткага қамалди 19 апр, 20:29 2
  • Тошкентда болаларнинг қўлига игна ва “саморез” санчган ўқитувчига нисбатан жиноят иши қўзғатилди 19 апр, 16:48 47
  • Футзал. Ўзбекистонда ўтадиган жаҳон чемпионатининг мезбон шаҳарлари билан танишинг (видео) 19 апр, 16:32 147
  • Тошкент вилоятида жаҳл устида мижозининг сочини калга олиб ташлаган сартарош узр сўради (видео) 19 апр, 16:09 124
  • 2024-2025 ўқув йилида бошқа ҳудудлардан педагоглар жалб этиладиган мактаблар рўйхати тасдиқланди 19 апр, 13:11 100
  • Сўнгги янгиликлар
  • Озиш учун нонуштанинг учта олтин қоидаси 19 апр, 21:00 0
  • Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистон 2-турда Ироқни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди 19 апр, 20:41 0
  • Зироат Мирзиёева Фарғонада мактаб-интернат ўқувчилари билан учрашди 19 апр, 20:36 0
  • Мижознинг сочини унинг хоҳишига зид тарзда калга олиб ташлаган сартарош 10 суткага қамалди 19 апр, 20:29 1
  • Ибороҳимҳалил Йўлдошев: "Жанубий Корея ва Япония терма жамоалари Осиё кубогида фаворит" 19 апр, 19:13 14
  • Шомуродов қайтгач «Юве»дан кўпроқ очко йиғаётган «Каляри». «Интер»дан кейин «Юве» ҳам тўхтатиладими? 19 апр, 18:48 48
  • Исроил Мадримов мутлақ чемпион Теренс Кроуфордга қарши рингга кўтарилиши мумкин 19 апр, 18:28 26
  • Ғазодаги уруш Исроил иқтисодиётига қандай таъсир қилди? 19 апр, 18:00 97
  • Дунёдаги энг бой араб шайхининг рафиқаси қандай кўринишга эга? 19 апр, 17:33 180
  • Тадбиркорларга қўлланадиган молиявий жарима камайтирилади 19 апр, 17:12 45
  • Тошкентда болаларнинг қўлига игна ва “саморез” санчган ўқитувчига нисбатан жиноят иши қўзғатилди 19 апр, 16:48 47
  • Футзал. Ўзбекистонда ўтадиган жаҳон чемпионатининг мезбон шаҳарлари билан танишинг (видео) 19 апр, 16:32 147
  • Бўлимлар