«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 19 2024, 09:23
ЎЗO‘Z

Қўлга олинган шахслар ҳимояси учун янги лойиҳа ишлаб чиқилди

24 янв, 08:00 2 485 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Қўлга олинган шахслар ҳимояси учун янги лойиҳа ишлаб чиқилди Эндиликда қидирувдаги ёки жиноят содир этган шахс ушланганда ўша жойнинг ўзидаёқ, унинг яқин қариндоши ёки оила аъзоларига маълум қилинади. Бу ҳақда Республика Бош прокуратураси матбуот котиби маълумот берди.

Қайд этилишича, мамлакат раҳбарининг 2019 йил 13 декабрдаги қарори ижросини таъминлаш мақсадида Республика Бош прокуратураси томонидан инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишга қаратилган янги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилган. Лойиҳага кўра, бундан буён процессуал ҳаракатларни амалга оширишда видеоёзувдан фойдаланилиши мажбурийдир.

Яъни гумонланувчи, айбланувчи, судланувчининг адвокатдан воз кечиш жараёни, шахсни ушлаш ҳамда шахсни ушлаш жараёнида ўтказиладиган шахсий тинтув ва олиб қўйиш ҳаракатлари видеоёзув гувоҳлигида амалга оширилади.

Сўнгра ушбу жараёнларнинг видеоёзув орқали амалга оширилганлиги ҳақида тегишли баённомага қайд этилиб, унга видеоёзув материаллари илова қилинади.

Шахсни ушлаш жараёнида видеоёзувни қўллаш имконини бермайдиган ёки кечиктириб бўлмайдиган ҳолатлардагина видеоёзув қўлланилмайди.
Аммо ушбу шароитда ҳам қўлга олинган шахс давлат органи биносига олиб келингач, унинг ҳуқуқлари ҳақида тушунтириш жараёни видеотасвирга олинади.

Ушбу лойиҳанинг яна бир муҳим жиҳати шуки, эндиликда қидирувдаги ёки жиноят содир этган шахс ушланганда бу ҳақда ўша жойнинг ўзидаёқ, унинг яқин қариндоши ёки оила аъзоларига маълум қилинади.

Айни дамда ушбу лойиҳа муҳокама порталига жойлаштирилган.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Марказий Осиё давлатлари 2024 йил ёзи учун Амударё ва Сирдарё сувини тақсимлаб олди 18 апр, 21:45 258
  • Шавкат Мирзиёев ва Эмомали Раҳмон баёнот билан чиқдилар 18 апр, 20:00 383
  • Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасида иттифоқчилик муносабатлари ўрнатилди 18 апр, 17:40 95
  • Тошкентда дарахтга қасд қилган «маскалилар» қўлга олинди 18 апр, 17:23 230
  • Жиноий иш қўзғатилгач келишувга эришилди 18 апр, 16:48 171
  • Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади 18 апр, 13:24 207
  • Сўнгги янгиликлар
  • Иброҳимҳалил Йўлдошев: "Клубим мени қўйиб юбормоқчи эмасди, бироқ..." 19 апр, 08:50 0
  • Йенс Столтенберг: “Украина ҳарбийлар етишмовчилиги муаммосини ўзи ҳал қилиши керак” 19 апр, 08:26 1
  • U-23 Осиё Кубоги. Қатар Иорданияга қарши баҳсда сўнгги дақиқаларда ғалабани илиб кетди 19 апр, 08:08 0
  • Европа лигаси. "Милан" ва "Ливерпуль" мусобақани тарк этди, "Байер" ва "Рома" эса ярим финалда! 19 апр, 07:48 6
  • Ширинликлар юз терисига қандай таъсир кўрсатади? 19 апр, 07:30 12
  • Зеленский: Россия Украинанинг иссиқлик энергетикасини деярли тўлиқ яксон қилди 19 апр, 07:00 84
  • Зеленскийга эҳтимолий суиқасднинг тафсилотлари ошкор бўлди 19 апр, 06:30 154
  • Жасур Жалолиддинов: "Олимпиада йўлланмаси бериладиган мусобақада қандай ҳолатда бўлишимизга қарамай, натижа кўрсатишимиз керак" 19 апр, 06:00 42
  • Геосиёсий зиддиятлар: Ўзбекистон позицияси қандай бўлиши керак? 19 апр, 00:12 193
  • Германияда икки нафар рус жосуси қўлга олинди 18 апр, 23:50 212
  • Россиянинг "қашшоқлашаётган" миллиардерлари 18 апр, 23:30 322
  • Шармандали мағлубиятдан кейин “Барса” ўйинчилари ўртасида зиддият келиб чиқди 18 апр, 23:12 394
  • Бўлимлар