«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 20 2024, 01:05
ЎЗO‘Z

"Умид авто лизинг" юзлаб фуқаролар умидини пучга чиқарди

24 янв, 00:02 7 349 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
"Умид авто лизинг" юзлаб фуқаролар умидини пучга чиқарди Ўзбекистон Истеъмолчилар ҳуқуқини ҳимоя қилиш федерацияси “Умид авто лизинг” компаниясига пўл тўлаб автомобил ола олмаган 60 нафар фуқарога ёрдам берди, деб ёзади Спутник нашри муассаса хабарига асосан.

Хабарда айтилишига кўра, риштонлик Х.Ўлмасов 2018 йилнинг 31 октябрь куни “Умид авто лизинг” МЧЖ билан шартнома имзолаб, НЕКСИЯ-3 русумли автомобилни лизингга сотиб олмоқчи бўлган. Шартнома имзолангач, мижоз олдиндан тўланадиган нақд 34750000 (ўттиз тўрт миллион етти юз эллик минг) сўмни МЧЖ ҳисоб рақамига ўтказган. Келишувга кўра, лизинг компанияси автомашинани 150 кун ичида олиб беришини айтган. Аммо айтилган муддатдан ўтиб ҳам мижозга машина берилмаган.

Фуқаро бир йил давомида компания ортидан сарсон бўлгач, Фарғона шаҳар истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятига ёзма тарзда мурожаат қилган. Жамият саъй-ҳаракатлари билан ”Умид авто лизинг” МЧЖ компанияси мижоз даъвогар бўлган бошланғич 34750000 сўмни унинг пластик картасига қайтариб берган.

Шунингдек, ушбу компания фаолияти ортидан қувалик М.Исмоилов ҳам сарсонгарчиликларга дуч келган. Фуқаро НЕКСИЯ-3 автомашинасини сотиб олиш учун “Умид авто лизинг” МЧЖ компанияси ҳисобига бошланғич 33758266 (ўттиз уч миллион етти юз эллик саккиз минг икки юз олтмиш олти) сўм тўловни амалга оширган.

Белгиланган вақтдан ўтиб ҳам ваъда қилинган автомашинани ололмагач, фуқаро компания устидан кўплаб жойларга шикоят қилган. Аммо биргина Фарғона шаҳар истеьмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятининг ёрдами билан “Умид авто лизинг” МЧЖ мижоз ўтказган бошланғич 33758266 сўм тўловни унинг картасига қайтарган.

Матбуот хизматининг маълумот беришича, Республика истеъмолчилар ҳуқуқини ҳимоя қилиш федерациясига “Умид авто лизинг” МЧЖ устидан 60 га яқин шикоят келиб тушиб, Федерация томонидан ёрдам кўрсатилган. Бундан ташқари яна юзлаб мижозлар ушбу компания ортидан сарсон бўлишмоқда.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Зироат Мирзиёева Фарғонада мактаб-интернат ўқувчилари билан учрашди 19 апр, 20:36 45
  • Мижознинг сочини унинг хоҳишига зид тарзда калга олиб ташлаган сартарош 10 суткага қамалди 19 апр, 20:29 200
  • Тошкентда болаларнинг қўлига игна ва “саморез” санчган ўқитувчига нисбатан жиноят иши қўзғатилди 19 апр, 16:48 70
  • Футзал. Ўзбекистонда ўтадиган жаҳон чемпионатининг мезбон шаҳарлари билан танишинг (видео) 19 апр, 16:32 212
  • Тошкент вилоятида жаҳл устида мижозининг сочини калга олиб ташлаган сартарош узр сўради (видео) 19 апр, 16:09 198
  • 2024-2025 ўқув йилида бошқа ҳудудлардан педагоглар жалб этиладиган мактаблар рўйхати тасдиқланди 19 апр, 13:11 119
  • Сўнгги янгиликлар
  • Часив Яр ҳам хавф остида. Бу шаҳарни йўқотмаслик Украина учун нега бунчалик муҳим? 19 апр, 23:23 6
  • Қирғизистон ҳукумати Ўзбекистон ҳудудида жойлашган Барак эксклави аҳолисини кўчиришни якунлади 19 апр, 22:56 107
  • Германия ва Польша авиакомпаниялари Тель-Авивга рейсларни бекор қилди 19 апр, 22:30 16
  • «Кўз ўнгимиздаги ҳақиқат». Алонсо қайси жамоани танлаган? 19 апр, 22:00 45
  • Дубайда 50 дан ортиқ Ўзбекистон фуқаролари қолиб кетгани аниқланди 19 апр, 21:30 69
  • Озиш учун нонуштанинг учта олтин қоидаси 19 апр, 21:00 47
  • Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистон 2-турда Ироқни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди 19 апр, 20:41 120
  • Зироат Мирзиёева Фарғонада мактаб-интернат ўқувчилари билан учрашди 19 апр, 20:36 45
  • Мижознинг сочини унинг хоҳишига зид тарзда калга олиб ташлаган сартарош 10 суткага қамалди 19 апр, 20:29 200
  • Ибороҳимҳалил Йўлдошев: "Жанубий Корея ва Япония терма жамоалари Осиё кубогида фаворит" 19 апр, 19:13 87
  • Шомуродов қайтгач «Юве»дан кўпроқ очко йиғаётган «Каляри». «Интер»дан кейин «Юве» ҳам тўхтатиладими? 19 апр, 18:48 189
  • Исроил Мадримов мутлақ чемпион Теренс Кроуфордга қарши рингга кўтарилиши мумкин 19 апр, 18:28 68
  • Бўлимлар