«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 23 2024, 21:40
ЎЗO‘Z

ДБҚ мутахассиси: “Хориждан чириган техника ва униққан кийим-кечак олиб келишни бас қиларсиз...”

14 янв, 14:05 4 152 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
ДБҚ мутахассиси: “Хориждан чириган техника ва униққан кийим-кечак олиб келишни бас қиларсиз...” Давлат Божхона қўмитаси Ахборот хизмати Бош инспектори Ҳусан Тангриев Фейсбукдаги саҳифасида хориждан келтирилаётган чириган техника, униққан кийим-кечаклар олиб кирилишидан хавотирини изҳор қилди.

"Ҳайдовчилар машинасига ортиб Ўзбекистонга олиб келаётган юкларни кўриб яна бир мулоҳаза туғилади. Илтимос, хориждагилар аллақачон ишлатиб, чиқитга чиқарган эски техникалар, униққан кийим-кечаклару, турли майда-чуйдаларни олиб киришни балки бас қиларсиз.

Ахир, улар орқали сиз юртимизга қанчадан қанча касалликлар, инфекцияларни олиб кираётганингизни балки билмассиз!
Эҳтимол, сиз хориждан келтирилган эски телефоннинг қачонлардик нурланганини билмасдан, ишлатиб касаллик ортирганларни эиштмагандирсиз?

Пул эвазига бировнинг юкини кўрмай-нетмай олиб келиб, ичида тақиқланган диний адабиётлар борлиги сабабли жиноий жавобгарликка тортилган ҳайдовчиларни эшитмагандирсиз!" деб ёзди Ҳусан Тангриев.

"Қорни тўқнинг қорни оч билан нима иши бор деган мақолдан бўпти бу пост. Шу нарсалар мухожирликда ишлаётган ватандошларимиз Ўзбекистондаги уйида йўқлиги, оиласи шу нарсага бўлса хам зориқаётганлиги учун жўнатаётгандир балки. Албатта мен ҳам шунақа эски нарсалар олиб кирилишини ёқламайман, лекин бу нарса иложсизликдан қилинаётгандир деб ўйлайман. Бу нарса жўнатаётганларга эмас, кўпроқ бизнинг раҳбарларимизга уят бўлиши керак" деб изоҳ берди фойдаланувчилардан бири.

"Ҳар қандай вазиятда ҳам мен миллий ғуруни биринчи ўринда қўяман. Четдаги эски тускини титкилаб, Ватанимга мусор олиб киргандан кўра, ўз юртимда оч-наҳор ўлиб кетсам ҳам розиман!" деб жавоб берган Ҳ.Тангриев.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ва Россия шаҳарлари орасида енгил автомобилда қатнайдиган ўнлаб ҳайдовчилар 13 январь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси биноси олдида тўпланиб, 1 январдан кучга кирган янги божхона тартибидан шикоят қилган эди.

Ҳусан Тангриевнинг иддао қилишича, божхона тўловларини тўлашнинг соддалаштирилган янги тартибига эътироз билдираётганларнинг асосий қисми суратдаги автомашиналарнинг ҳайдовчиларидир.

"Ох-хо, енгил машиналарнинг ичию таши, остию усти етмаганидек, қўшимчасига тележка улаб, юкланган товарларнинг барчасини бир кишининг шахсий эҳтиёжи учун дейишса, ишонасизми? Менимча йўқ!

Йўғ-э, бу юклар хорижда ишлаб юрган ватандошларимизнинг уйларига юборган юклари. Биз шуларни ташиб тирикчилик қиламиз демоқчимиз?
А-ҳа, демак, унақасига ҳам, бунақасига ҳам олганда бу юклар сизнинг шахсий эҳтиёжингиз учун эмас, тижорат учун деб қаралади!

У ҳолда марҳамат қилиб, божхона тўловларини тўлаб қўйишни унутманг! Боз устига бу тўловлар аввалгисидан кўра, сезиларли равишда камайтирилди.

Чунки, айни шу тўловлардан фарзандингизни ўқитаётган ўқитувчи, кекса онангизни даволган шифокорлар ойлик олади, сизни боқиб катта қилган кекса отангиз пенсия олади" деб ёзди Ҳ.Тангриев.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Мутахассис Тошкент ҳавосини ифлослантирувчи асосий манбалар нима эканини айтиб ўтди 23 апр, 21:21 0
  • Баёнот: радар бўйича янгилик нотўғри талқин қилинмоқда 23 апр, 20:38 1
  • Бойсундаги аянчли ЙТҲда аёллар ва болалар ҳалок бўлди 23 апр, 20:18 1
  • Судя иқрори: “Никоҳни бекор қилиш иши одамни бездиради, аммо ҳаётнинг ҳақиқатлари олдида жимман” 23 апр, 19:33 7
  • Фарғонада алиментдан қочган ота қудуқдан топилди 23 апр, 19:14 30
  • Андижонда болалар аравачасига яширилган минглаб қўрғошин ўқлари тўхтатиб қолинди 23 апр, 18:32 43
  • Сўнгги янгиликлар
  • Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди 23 апр, 20:53 0
  • Баёнот: радар бўйича янгилик нотўғри талқин қилинмоқда 23 апр, 20:38 0
  • Бойсундаги аянчли ЙТҲда аёллар ва болалар ҳалок бўлди 23 апр, 20:18 1
  • Эрон президенти жиддий баёнот берди: «Исроилдан ҳеч нарса қолмайди» 23 апр, 20:00 2
  • Судя иқрори: “Никоҳни бекор қилиш иши одамни бездиради, аммо ҳаётнинг ҳақиқатлари олдида жимман” 23 апр, 19:33 6
  • Фарғонада алиментдан қочган ота қудуқдан топилди 23 апр, 19:14 30
  • ЦСКА афсонаси Акинфеев Файзуллаевга нега танбеҳ берди? 23 апр, 18:58 117
  • Андижонда болалар аравачасига яширилган минглаб қўрғошин ўқлари тўхтатиб қолинди 23 апр, 18:32 42
  • Хитойда порахўр амалдорларни қидириш бўйича “Тулки ови” операцияси бошланди 23 апр, 18:29 61
  • Ботир Қодиров Шоҳжаҳон ва Зоҳиршоҳ Жўраевларни нима учун судга бергани маълум бўлди 23 апр, 18:26 150
  • Uzcard ва Humo терминаллари интеграцияси тест режимида ишга туширилди 23 апр, 16:31 45
  • Ўзбекистон ва Британия ТИВ раҳбарлари ҳамкорлик тўғрисида иккита ҳужжат имзолади 23 апр, 16:00 30
  • Бўлимлар