Фуқаролик ишлари бўйича Гулистон туманлараро судининг 09.08.2019 йилдаги қарорига асосан қарздор Ф.Шомиров томонидан ундирувчи Ж.Шомированинг фойдасига икки нафар фарзандининг вояга етгунига қадар моддий таъминоти учун ҳар ойдаги иш ҳақи ва бошқа даромадларининг учдан бир (1/3) қисми миқдорида алимент пулини тўлаб бориши белгиланган.
Бюронинг Мирзаобод туман бўлими давлат ижрочиси С.Тангирқулов томонидан қарздор Ф.Шомиров бир-неча бор огоҳлантирилишига қарамай алимент пулларини тўлашдан қасддан бўйин товлаб келган.
Шу сабабли Мирзаобод туман маъмурий судининг 06.01.2020 йилдаги қарори билан Ф.Шомировга Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 474-моддаси билан 15 (ўн беш) сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.