«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 25 2024, 08:57
ЎЗO‘Z

Шайх йигитнинг попугини пасайтириб қўйди...

15 дек, 00:17 6 081 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Шайх йигитнинг попугини пасайтириб қўйди... Шайх Шаъровий раҳимаҳуллоҳ айтадилар “Ҳаддан ташқари мутаассиб йигитлардан бири билан мунозара қилиб тургандим. Ундан “Мусулмон давлатларидан биридаги тунги клубни портлатиб юбориш ҳалолми ёки ҳаромми?” деб сўрадим. У “Албатта, ҳалол ва у ердагиларни ўлдириш жоиз” деди. Мен ундан “Агар уларни гуноҳ содир этиб турганларида ўлдирсанг, борадиган жойи нима бўлади?” десам, у “Албатта, дўзах” деди. Ундан яна “Шайтон инсонларни (охиратда) қаерга киришларини истайди?” деб сўрасам, у “Дўзахга, албатта” деб жавоб берди. Шунда мен “Демак, сизлар билан шайтоннинг мақсади бир экан-да! Яъни одамларни дўзахга киритиш” дедим”.

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам инсонларнинг мусулмон бўлишларини, дўзахдан қутулиб қолишларини қаттиқ истар, шу боис ҳамманинг ҳидоят топишига ҳарис эдилар.

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг яҳудий хизматкорлари бор эди. (Бир куни) у касал бўлиб қолди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унинг ҳолидан хабар олгани бордилар. Унинг боши тарафига ўтириб: «Исломни қабул қил», десалар, у олдида турган отасига қаради. Отаси: «Абул Қосимга (бу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг кунялари) итоат қил», деди. У йигит Исломни қабул қилди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам чиқиб кетаётиб: «Уни (йигитни) дўзахдан халос қилган Аллоҳга ҳамд бўлсин», дедилар». Имом Бухорий ривояти.

Шайх Шаъровий раҳимаҳуллоҳ мунозара сўнггида йигитга бундай деганлар: “Инсонларнинг ҳидоят топишларини ва дўзахдан қутулишларини қаттиқ хоҳлайдиган Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан сизларнинг ўртангиздаги фарқни ўйлаб кўр! Сизлар бир водийда бўлсангиз, Ҳабиб соллаллоҳу алайҳи васаллам бошқа водийдалар”.

Шайх Шаъровий раҳимаҳуллоҳ ўша йигитга тунги клубда айшу ишрат қилаётганларни ўлдириш ўрнига, уларни тўғри йўлга чорлаш, ҳидоят устида яшашлари учун ҳаракат қилиш лозимлигини тушунтирмоқчи бўлганлар.

Манба: Azon.uz




Мавзуга оид янгиликлар
  • Яшил ҳудудларда яшаш депрессия ва ташвишни камайтиради 25 апр, 06:38 12
  • Олимлар 2024 йилда кучли жазирамадан азият чекиши кутиладиган ҳудудларни айтди 24 апр, 22:42 291
  • Вазирнинг “дакки”си, бу ишлардан зериккан Жўраевлар оиласи ва Ботир Қодировнинг иқрори... 24 апр, 21:37 382
  • Зоҳиршоҳ Жўраев Ботир Қодиров билан ўтаётган суд юзасидан изоҳ берди 24 апр, 18:50 634
  • Оролбўйидан динозавр изи топилгани ростми? 24 апр, 18:06 95
  • Ҳамкорлик давом этмоқда 24 апр, 15:05 69
  • Сўнгги янгиликлар
  • Байден тегишли қонунни имзолади: АҚШда TikTok блокланиши мумкин 25 апр, 07:46 4
  • Россияда «катта балиқ» тўрга тушди. У нимада айбланмоқда? 25 апр, 07:13 81
  • Яшил ҳудудларда яшаш депрессия ва ташвишни камайтиради 25 апр, 06:38 12
  • АҚШ Украинага яширинча ATACMS ракеталарини етказиб берди 25 апр, 06:00 86
  • Ўзбек профессионал бокси тарихидаги энг катта жанг тасдиқланди! 25 апр, 00:33 280
  • Хосе Венансио: Эронга қарши ўйиндаги ғалаба Жаҳон чемпионати олдидан жамоамизга яхши таъсир кўрсатади 25 апр, 00:23 127
  • Ўзбекистон биринчи чоракда 2,7 млрд долларлик олтин сотди 25 апр, 00:06 45
  • Эронда рэпер Тумож Солиҳий ўлим жазосига ҳукм қилинди 24 апр, 23:35 213
  • Шойгунинг ўринбосари ҳибсга олинди. Бу иш ҳақида ҳозиргача нималар маълум? 24 апр, 23:12 227
  • Олимлар 2024 йилда кучли жазирамадан азият чекиши кутиладиган ҳудудларни айтди 24 апр, 22:42 291
  • Россия мудофаа вазири ўринбосари Тимур Иванов тергов изоляторига жўнатилди 24 апр, 22:20 111
  • Еврокомиссия раҳбари: “Россиянинг Украинадаги ғалабаси Европа тарихини ўзгартиради” 24 апр, 22:00 331
  • Бўлимлар