«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 26 2024, 14:50
ЎЗO‘Z

Мустабид совет тузуми даврида Ғиждувоний ва Нақшбандни зиёрат қилишни тўхтатиш буюрилганди

14 дек, 17:43 3 197 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Мустабид совет тузуми даврида Ғиждувоний ва Нақшбандни зиёрат қилишни тўхтатиш буюрилганди Узоқ ўтмишда, Совет ҳокимияти даврида юртимизда масжид ва мадрасалар омборхоналарга айлантирилган эди. Хусусан, ўша вақтларда Абдухолиқ Ғиждувоний ва Азиз Баҳоуддин Нақшбанд зиёратгоҳларига ҳам советлар томонидан ҳуруж бўлган.

ЎзССР Министрлар Советининг 1960 йил 14 мартдаги 220-сон «ЎзССР Вазирлар Кенгаши ҳузуридаги моддий маданият ёдгорликларини ҳимоя қилиш қўмитасига Бухоро вилоятидаги бир қатор ёдгорликларни қайтариб бериш тўғрисида» қарори қабул қилинганди. (Ўзархив. Фонд-1206, Рўйхат(оп)-1, йиғмажилд-30, варақ-80).

Қарор ижроси кўп куттирилмади. Унга биноан, ишчи-депутатлари Бухоро вилоят кенгаши Ижроия қўмитаси томонидан 1960 йил 23 мартдаги 6п.166-сон қарор қабул қилинди. Ушбу қарорнинг 3-бандида «муқаддас жойлар» ёпилгандан кейин туман ижроия қўмиталарига (райисполкомларга) Абдухолиқ Ғиждувоний ва Азиз Баҳоуддин Нақшбанд мақбараларини зиёрат қилишни тўхтатиш» учун маҳаллий органлар орқали барча чораларни кўриш буюрилди.

Аммо халқимиз ўз тарихини унутмади. Ўзбекистон Мустақилликка эришгандан сўнг ушбу қадамжолар обод қилинди.

Маълумот учун:
Баҳоуддин Нақшбанд раҳимаҳуллоҳ Бухородан 12 км узоқликда Касри Орифон шаҳрида дафн этилган. У Темурнинг маънавий устози бўлган ва Маккага 32 марта ҳаж қилган.

Баҳоуддин Нақшбанд ёдгорлик мажмуаси беш юз йил мобайнида шаклланди. Унинг илк тарихи тўғрисида маълумотлар жуда оз. Баҳоуддин Нақшбанд қабрлари олдидаги дастлабки бинолар, тахминан ҳазрат вафотларидан кейин қурилган. Меъморий-археологик тадқиқотлар даврида илк биноларнинг қолдиқлари ва асослари топилди. Баҳоуддин Нақшбанд вафотларидан кўп ўтмай ҳазрат мақбараларининг ғарбий томонида қабристон пайдо бўлиб, унда ҳазратнинг мурид-мухлислари дафн қилина бошлаган.

Кейинчалик бу ерда Бухоронинг ҳукмрон сулола вакиллари дафн қилинадиган «Дахмаи шоҳон» ташкил топган. XV аср охирида Баҳоуддин Нақшбанд қабрлари устига дахма қурилиб, у мармар қоплама ва ўлчамлари бўйича бир-бирига мос келадиган гўзал нақшинкор мармар панжара билан безатилган. XVI аср биринчи ярмида шайбоний Абдулазизхон (1540-1590) буйруғи билан Баҳоуддин Нақшбанд қабрлари атрофи ҳазира билан ўраб олинади, унинг шимолий-ғарбий бурчагида эса ҳижрий 951 (милодий 1545) йилларда хонақоҳ барпо этилади.
Ғиждувоний, Нақшбанд




Мавзуга оид янгиликлар
  • Қизга тегажоғлиқ қилиб тасвирга олганларга нисбатан жиноят иши очилди 26 апр, 14:28 0
  • Тошкент шаҳрида қайси вилоят ҳайдовчилари кўпроқ таксичилик қилмоқда? 26 апр, 13:03 6
  • Ўзбекистон АҚШнинг “кузатувдаги давлатлар рўйхати”дан чиқарилди 26 апр, 10:49 74
  • Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди 26 апр, 08:33 41
  • Фаоллар Тошкентда яна иккита боғ инвесторга берилганидан норози бўлишмоқда 26 апр, 08:03 90
  • Бухорода 4 дона қадимий тангани хорижга олиб чиқмоқчи бўлганлар аниқланди 26 апр, 07:11 47
  • Сўнгги янгиликлар
  • Руслар Abrams танкларининг заиф томонини топишди 26 апр, 13:48 1
  • Мария Захарова украиналикларни Америка ҳиндуларига ўхшатди 26 апр, 13:25 1
  • Тошкент шаҳрида қайси вилоят ҳайдовчилари кўпроқ таксичилик қилмоқда? 26 апр, 13:03 6
  • Исталган қонни биринчи гуруҳ қонига айлантириш йўли топилди 26 апр, 12:40 21
  • Урушдан қайтган Россия ҳарбий хизматчилари 100 дан зиёд қотилликка қўл урган 26 апр, 12:17 63
  • Ўзбекистон АҚШнинг “кузатувдаги давлатлар рўйхати”дан чиқарилди 26 апр, 10:49 74
  • Лукашенко Ғарбга таҳдид билан чиқди 26 апр, 10:10 215
  • АҚШнинг Ғазодаги сиёсатидан норози Давлат департаменти расмийси истеъфога чиқди 26 апр, 09:51 74
  • Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди 26 апр, 08:33 41
  • Фаоллар Тошкентда яна иккита боғ инвесторга берилганидан норози бўлишмоқда 26 апр, 08:03 90
  • “Толибон” Афғонистоннинг Хост вилоятида беш нафар фуқарони қамчи билан жазолади 26 апр, 07:35 100
  • Бухорода 4 дона қадимий тангани хорижга олиб чиқмоқчи бўлганлар аниқланди 26 апр, 07:11 47
  • Бўлимлар