«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 20 2020, 18:18
ЎЗO‘Z

ДХХ гиёҳвандлик ва психофаол воситалар савдосига қарши тадбирлар ўтказди

14 дек, 17:05 510 Жамият
ДХХ гиёҳвандлик ва психофаол воситалар савдосига қарши тадбирлар ўтказди
ДХХ Фарғона вилояти бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида Данғара туманидаги “Чағали” ЙПХ масканида “Тошкент-Қўқон” йўналишида ҳаракатланиб келаётган, Тошкент вилояти Нурафшон шаҳрида яшовчи “Қ.И.” бошқарувидаги “Дамас” русумли автомашина тўхтатилди.

Автомашина кўздан кечирилганда, унинг салонида бўлган Фарғона вилояти Учкўприк туманида яшовчи “Ҳ.М.”нинг ёнида 10000 дона “Трамадол” таблеткаси борлиги аниқланиб, тегишли тартибда расмийлаштириб олинди. Маълум бўлишича, мазкур шахслар ушбу таблеткаларни Қўқон шаҳрида сотишни режалаштирган.

Шунингдек, Фарғона вилоятининг Ўзбекистон туманида ўтказилган бошқа бир тезкор тадбир давомида Қўқон шаҳрида яшовчи “А.Р.” ва “З.А.”лар “Трамадол” дори воситасини сотаётган вақтларида қўлга олинди.
Текширувлар давомида “А.Р.”нинг ёнида 1150 дона, “З.А.”да эса 800 дона “Трамадол” таблеткаси борлиги маълум бўлди.

Бундан ташқари, ДХХ Бухоро вилояти бошқармаси ва Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг ҳудудий бошқармаси ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбир давомида Бухоро вилояти Ғиждувон туманида яшовчи “Ҳ.Э.” ўз оиласига тегишли бўлган хусусий дорихонада мамлакатимизда муомаласи чекланган психотроп моддалар рўйхатига киритилган “MR САМНАТ Zopiclon” номли дори воситасини сотаётган вақтида ушланди.

Шунингдек, дорихона кўздан кечирилганда, сотиш учун мўлжалланган 4950 дона бошқа турдаги психотроп ва кучли таъсир этувчи дори воситалари борлиги маълум бўлди.
Ҳозирда аниқланган ҳолатлар юзасидан Жиноят Кодексининг тегишли моддаларига асосан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари доирасида ушбу ишларга алоқадор бошқа шахсларни аниқлаш бўйича ҳам зарур чора-тадбирлар кўрилмоқда.

“Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Мавзуга оид янгиликлар
  • 1,1 миллион дона пиротехника воситаларини яширинча олиб киришга бўлган уриниш фош этилди 03 дек, 10:29
  • ДХХ Қашқадарёда ўтказган тезкор тадбирда 30 минг дона «Трамадол» аниқланди 23 фев, 23:15
  • Фарғонада 3,5 млн долларни Қирғизистонга олиб чиқиб кетаётган шахслар ушланди (видео) 26 янв, 15:21
  • 20 кунлик чақалоғини 10 минг долларга сотаётган она қўлга олинди 10 фев, 14:39
  • “Тозалаш-Антитеррор”: Тошкентда “дорифурушлар” ушланди 13 дек, 13:00
  • Сўнгги янгиликлар
  • Даврон Файзиев: Юрген Клоппнинг “1001 кеча” эртаги 20 янв, 17:45 77
  • Ливиядаги уруш: Берлин саммитида нималарга келишилди? 20 янв, 17:17 158
  • Президентнинг парламентга мурожаати 24 январь куни бўлади 20 янв, 17:00 153
  • Остон Ўрунов "Уфа"га ўтадими? Клуб бош директори бунга жавоб берди 20 янв, 16:43 243
  • Бугун "Пахтакор" Шомуродовнинг "Ростов" клуби билан ўртоқлик ўйини ўтказади 20 янв, 16:28 313
  • Россия бош прокурори Чайка лавозимидан кетди 20 янв, 16:18 408
  • Блогер Нафосат Оллошукурова Ўзбекистонни тарк этганини маълум қилди 20 янв, 15:58 851
  • Шавкат Мирзиёев: "Халқимиз менга энг катта унвон бериб бўлган" 20 янв, 15:37 396
  • Расул Кушербаев президентнинг нутқи ҳақида: «Бизнинг кейинги беш йиллигимизга етадиган энергия бўлди» 20 янв, 15:35 347
  • Ўзбекистонда долларнинг расмий курси пасайди 20 янв, 15:31 448
  • Бўлимлар