«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 29 2024, 16:43
ЎЗO‘Z

Мирзиёев эски усулда ишлаётган корхоналарни жиддий танқид қилди

11 дек, 21:18 2 850 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Мирзиёев эски усулда ишлаётган корхоналарни жиддий танқид қилди Президент Шавкат Мирзиёев давлат иштирокидаги корхоналарни ислоҳ қилиш бўйича устувор вазифаларга бағишланган йиғилишда аксарият самарасиз ишлаётган корхоналарни жиддий танқид қилди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар қилди.

Қайд этилишича, президент фармони билан ўтган қарийб бир йил мобайнида корхоналарнинг устав капиталидаги давлат улушини самарали бошқариш, иқтисодий ночор корхоналарни молиявий соғломлаштириш бўйича муайян ишлар амалга оширилган.

“Таҳлилларга кўра, бугунги кунда мамлакатимизда 2819 та давлат иштирокидаги корхоналар мавжуд. Уларнинг аксарияти эски усулда, самарасиз ишлагани сабабли ҳатто дивиденд тўлай олмайди. Президент бу ҳолатни жиддий танқид қилди”, - дейилади хабарда.

“Давлат иштирокини ҳеч зарурат бўлмаган соҳаларда ҳам сақлаб турибмиз. Давлат корхоналарини бошқариш, фаолияти самарасини ошириш, уларнинг функцияларини хусусий секторга бериш бўйича ҳали сезиларли ўзгаришлар бўлмади”, – деди давлат раҳбари.
Йиғилишда 2020 йилда давлат иштирокидаги корхоналарни бошқариш бўйича янги вазифалар белгиланди. Аввало, бундай корхоналарни ислоҳ қилиш ёки тугатиш, сақлаш ёки хусусий секторга бериш масаласини ўрганиш бўйича бош вазир, унинг ўринбосарлари ва маслаҳатчилари бошчилигида ишчи гуруҳлар ташкил этилди.

Ишчи гуруҳларга бир ой муддатда ҳар бир корхонани тўлиқ хатловдан ўтказиб, уларнинг рентабеллиги, ҳозирги қуввати ва истиқболини таҳлил қилган ҳолда, 2020 йилга мўлжалланган аниқ режа ва таклифлар ишлаб чиқиш топширилди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ўзбекистон — Гонгконг футбол учрашувидан сўнг уч кишига маъмурий қамоқ жазоси тайинланди 29 мар, 14:22 69
  • Тошкентда хавфли ҳолат содир этиб, қарама-қарши ҳаракатланган ҳайдовчига чора кўрилди 29 мар, 13:30 40
  • Сирдарёда эгизакларини бир хонали уйга алмаштирмоқчи бўлган ота-онага ҳукм ўқилди 29 мар, 09:36 89
  • Ўзганинг фотосуратлари устига ҳақоратли сўзлар ёзиб, ижтимоий тармоқда тарқатган аёл ушланди 29 мар, 08:48 137
  • Мирзиёев Хитойнинг Шинжон-Уйғур автоном райони халқ ҳукумати раиси билан учрашди 28 мар, 20:40 102
  • Қашқадарё вилоятида судья қўлга олинди 28 мар, 20:20 221
  • Сўнгги янгиликлар
  • Халқаро суд Исроилга мажбурият юклади 29 мар, 15:40 0
  • Франция разведкаси марказий осиёликларни кузатишни кучайтирмоқда 29 мар, 15:15 34
  • Путиннинг атрофидагилар Украинанинг «Крокус»даги терактга алоқадорлигига ишонмаяпти 29 мар, 14:48 95
  • Ўзбекистон — Гонгконг футбол учрашувидан сўнг уч кишига маъмурий қамоқ жазоси тайинланди 29 мар, 14:22 69
  • Ҳибсдан вақтинча озод этилган Дани Алвес тонггача зиёфат уюштирди 29 мар, 14:01 114
  • Тошкентда хавфли ҳолат содир этиб, қарама-қарши ҳаракатланган ҳайдовчига чора кўрилди 29 мар, 13:30 40
  • Музликларнинг эриши Ернинг айланиш тезлигини ўзгартирмоқда 29 мар, 13:06 153
  • Полшада Россия жосуслик тармоғи иши бўйича тинтувлар ўтказилди 29 мар, 12:39 70
  • Samsung ўз тарихидаги энг яхши селфи камерали смартфонни намойиш этди 29 мар, 12:12 43
  • Вадим Абрамов: "Бундай сифатли ва савияли футболчига доим таркибда жой топилади" 29 мар, 11:50 184
  • Чехия европалик сиёсатчиларни Россиядан пора олиш схемасини фош этганини даъво қилмоқда 29 мар, 11:20 123
  • Шомуродовнинг аҳволи ҳақида маълумот берилди 29 мар, 10:53 326
  • Бўлимлар