«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 24 2024, 11:30
ЎЗO‘Z

1,1 миллион дона пиротехника воситаларини яширинча олиб киришга бўлган уриниш фош этилди

03 дек, 10:29 3 078 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
1,1 миллион дона пиротехника воситаларини яширинча олиб киришга бўлган уриниш фош этилди Янги йил яқинлашгани сайин пиротехника воситаларининг савдоси, ноқонуний айланма йўллар орқали олиб кирилиши, ташилиши чегара ҳудудларда тез-тез кузатила бошлайди. Шу муносабат билан пиротехника воситалари савдосига қарши курашишда чегара ҳудудлардаги божхона постлари орқали тизимли ишлар олиб борилмоқда.

Жумладан, куни кеча Фарғона вилояти божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари Давлат хавфсизлик хизмати вакиллари билан ҳамкорликда пиротехника воситаларининг ноқонуний айланмасига қарши тезкор тадбир ўтказишди. Бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси ахборот хизмати хабар бермоқда.

Тезкор тадбир давомида, фуқаро А.Т бошқарувидаги “Кобальт” русумли, автомашина Марғилон шаҳри ҳудудида тўхтатилиб, холислар иштирокида кўздан кечирилди.
Натижада, автомашина юкхонаси ва салонида умумий қиймати 55,8 миллион сўмлик 558 000 дона пиротехника воситалари борлиги аниқланди.

Ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбир давомида, Фарғона туманида яшовчи фуқаро Н.Ш.нинг хонадони белгиланган тартибда холислар иштирокида кўздан кечирилди.
Текширув жараёнида ушбу хонадонда ноқонуний тарзда умумий қиймати 69,6 миллион сўмлик 571 254 дона пиротехника воситалари сақланаётгани аниқланди.

Ўтказилган тезкор тадбирлар давомида 1 129 254 дона пиротехника воситаларини республикамиз худудига яширинча олиб киришга бўлган уринишнинг олди олинди
Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Латвия Ўзбекистонда коррупцияга қарши курашиш бўйича грант лойиҳасини бошлайди 24 апр, 11:11 0
  • Дэвид Кэмерон Ўзбекистонга нима мақсадда келганини айтди 24 апр, 10:23 2
  • Мутахассис Тошкент ҳавосини ифлослантирувчи асосий манбалар нима эканини айтиб ўтди 23 апр, 21:21 266
  • Баёнот: радар бўйича янгилик нотўғри талқин қилинмоқда 23 апр, 20:38 155
  • Бойсундаги аянчли ЙТҲда аёллар ва болалар ҳалок бўлди 23 апр, 20:18 241
  • Судя иқрори: “Никоҳни бекор қилиш иши одамни бездиради, аммо ҳаётнинг ҳақиқатлари олдида жимман” 23 апр, 19:33 131
  • Сўнгги янгиликлар
  • Эрдўғон Исроил бош вазири Нетаняхуни Гитлерга қиёслади 24 апр, 10:46 0
  • Дэвид Кэмерон Ўзбекистонга нима мақсадда келганини айтди 24 апр, 10:23 1
  • Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди 24 апр, 10:02 1
  • Осиё кубоги U23. Ўзбекистон чоракфиналга гуруҳ пешқадами сифатида йўл олди 24 апр, 09:37 3
  • Эшкак эшувчилар Париж Олимпиадасига 5 та лицензия қўлга киритишди 24 апр, 09:09 6
  • Россия мудофаа вазирининг пора олгани айтилаётган ўринбосари аслида ким? 24 апр, 08:40 106
  • Огоҳлантиришнинг янги рангли шкаласи тақдим этилди 24 апр, 08:13 8
  • Россия мудофаа вазирининг ўринбосари ҳибсга олинди 24 апр, 07:50 119
  • Организмда тромб ҳосил бўлганининг 10 та белгиси 24 апр, 07:22 91
  • Иброҳимхалил Йўлдошев: “Биз рақиб танламаймиз” 24 апр, 07:02 54
  • “Ўткан кунлар” романи илк бор араб тилида нашр этилди 24 апр, 06:35 14
  • Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми? 24 апр, 06:00 49
  • Бўлимлар