«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 26 2024, 22:50
ЎЗO‘Z

Уйи «снос»га тушган самарқандлик аёл: «Ҳокимга ҳам, уч боламга ҳам ўт қўйиб юбораман» (видео)

17 ноя, 10:42 3 993 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Уйи «снос»га тушган самарқандлик аёл: «Ҳокимга ҳам, уч боламга ҳам ўт қўйиб юбораман» (видео) Самарқанд вилояти Паяриқ тумани Мирзо Улуғбек маҳалласи Катта Чопар кўчасида бир гуруҳ фуқароларнинг уйи «снос»га тушди. MY5 телеканалининг «Марказий студия» кўрсатуви мухбирлари уйи бузилиши ҳақида огоҳлантириш олган фуқаролар билан суҳбатлашди.

«Ўт қўяман, ҳокимигаям, учта боламгаям, бошқа чорам йўқ. Уйим бузилса мен кўчада қоламан. 5 йил Туркияга бориб ишлаб келиб, бу уйни пулга сотиб олганман. Уйга ҳужжат қилгандим, ҳужжатни ҳам ноқонуний дейишяпти. Емай ичмай қилганман бу ҳужжатни», — дейди шу кўчада яшовчи аёллардан бири.

Яна бир фуқаронинг айтишича, унинг ўғиллари уй қуриш учун 10 йил Россияда ишлаган. «400 миллион сўм кетди шу уйни қуришга», дейди у.
Паяриқ тумани ҳокимлиги фуқароларнинг уйлари ноқонуний ерга қуриб олинганини таъкидламоқда.

«Снос»га тушган уйларнинг баъзиларида кадастр ҳужжати қилинган, баъзиларида эса йўқ. Паяриқ тумани ҳокими Дилшод Мусинов «снос» масаласи бўйича аҳолига изоҳ берди.

«Агар ноқонуний қарор чиқариб берган бўлсам мен ҳам тайёрман жавоб беришга. Суд қарори билан хулоса қилинади. Фуқароларга худди ўзларининг уйлари каби уй қуриб берилади, шундан сўнг бузилади», – дейди ҳоким.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Татьяна Каримова ва Пётр Каримов ўртасидаги суд иши давом этмоқда 26 апр, 21:47 27
  • Таваккалчиликка асосланган ўйинлар ва букмекерликка рухсат берилди 26 апр, 20:39 36
  • Андижон ва Қашқадарёда ер майдонларини ноқонуний сотиш ҳолатларига чек қўйилди 26 апр, 18:08 30
  • Қизга тегажоғлиқ қилиб тасвирга олганларга нисбатан жиноят иши очилди 26 апр, 14:28 192
  • Тошкент шаҳрида қайси вилоят ҳайдовчилари кўпроқ таксичилик қилмоқда? 26 апр, 13:03 215
  • Ўзбекистон АҚШнинг “кузатувдаги давлатлар рўйхати”дан чиқарилди 26 апр, 10:49 144
  • Сўнгги янгиликлар
  • Татьяна Каримова ва Пётр Каримов ўртасидаги суд иши давом этмоқда 26 апр, 21:47 25
  • Футзал, Осиё кубоги. Эрон Ўзбекистонни мағлуб этиб, финалга йўл олди 26 апр, 21:39 19
  • Дунёнинг энг зўр боксчиси Кроуфорд нега Мадримовни танлаганини айтди 26 апр, 21:28 56
  • U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон финал учун Саудиядан реванш олди! (видео) 26 апр, 21:20 81
  • Таваккалчиликка асосланган ўйинлар ва букмекерликка рухсат берилди 26 апр, 20:39 34
  • Истанбулда теракт содир этган суриялик аёл 1794 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинди 26 апр, 20:24 55
  • Хитой АҚШни «қизил чизиқлар»ни кесиб ўтишдан огоҳлантирди ва «душман эмас, ҳамкор» бўлишга чақирди 26 апр, 19:16 55
  • Қирғизистонда ҳукумат аъзоларига «тўйма-тўй юриш» тақиқланди 26 апр, 18:57 44
  • Электр ва газ тарифларини эркинлаштиришдан кўзланган асосий мақсад нима? 26 апр, 18:30 53
  • Андижон ва Қашқадарёда ер майдонларини ноқонуний сотиш ҳолатларига чек қўйилди 26 апр, 18:08 30
  • Украина Американинг Abrams танкларини олдинги чизиқдан олиб ташлаяпти 26 апр, 17:43 141
  • «Ўзавтосаноат» АЖ таркибидаги 38 та корхона сотилади 26 апр, 17:18 74
  • Бўлимлар