«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 11 2019, 20:16
ЎЗO‘Z

Бизни айбламанг!

16 ноя, 23:03 998 Жамият
Бизни айбламанг!
Фото: utmagazine
Биз нимага Давлат Назар ўлими билан боғлиқ саволлар бердик? Хайпга ўчлигимизданми? Ё унинг етимларига садақа қила олмаганимиз учунми? (Пластик карта очиб рақамини қўйсалар, хайрия масаласи ҳал, имкон қадар қила оламиз).

Биз Давлат Назар воқеаси орқали сўз эркинлиги ҳақида қайғурдик. Шабнам ҳақида «провакацион» савол берган журналист ҳам шу қайғу туфайли асли кўпчиликнинг ичидаги саволни берди (комментларни ўқинглар, ахир). Абдуллоҳ қани деганда қонунийликни қидирдик. Шилов масаласида «эртага мени ҳам биров «баран» демасин» деб эътироз билдирдик.

Турли масалалар у ёки бу ҳодиса орқали юзага қалқиб чиқар экан, улар юзасидан савол қўйилади, бутун дунёда шундай. Йўқолиб қолган одам, автоҳалокатда ўлган журналист, жиннихонага тушган блогер ё тилига эрк берган раҳбар каби масалалар юзасидан жамият масъул органларини сўроққа тутиши табиий ҳол.

Ўша саволларни тилга чиқарсак ва хайпчи, провакатор бўлиб кетаверсак, қандай очиқ жамият қурамиз? Энди тетапоя бўлаётган фуқаролик жамияти қандай ривожланади?

Ахир, фуқаролик жамиятининг асоси «Ҳамма бир киши учун, бир киши ҳамма учун» принципида эмасми? Ҳар бир фуқаро тақдири бутун жамият тақдири билан бир нарсалигини англаш орқали одамларда жамиятга ва ватанга дахлдорлик туйғуси шаклланмайдими? Шу фуқаро муаммоси тагида турган жамият муаммосини тан олиш ва уни ечишга интилиш эмасми тараққиётнинг шарти?

Фақат жабрланганнинг ўзига шахсан ёрдам берилса, шахсан ёрдам бера олмаганлар бу менга тааллуқли эмас деб кетаверса, фуқаролик жамияти шаклланмайди. Бу шунчаки оқибатларни бартараф этиш холос.

Давлат Назарлар, Шабнамлар, Абдуллоҳлар, Шиловлар... – булар якка шахс муаммоси эмас, улар ортида катта ва ўзимизга бевосита тааллуқли ижтимоий масалаларни кўрамиз. Хавотирларимизни тарқатишни истаймиз. Шу сабабли қулай ва ноқулай саволларни қўямиз.

Биз савол қўйяпмиз, сиз жавоб беряпсиз. Жавоблар учун раҳмат, албатта, илгари шу ҳам йўқ эди. Аммо савол қўйганимиз учун бизни айбламанг. Чунки савол-жавоб, диалог, муроса орқали ривожланамиз.

Шаҳноза Соатова

Манба: Xabar.uz

“Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Мавзуга оид янгиликлар
  • Шоҳрух реппер: "Туғилган кунимни нишонламай қўйганимга 12 йил бўлди!" (видео) 02 фев, 18:23
  • Алифбо ислоҳоти халқни саводсиз қиладими? 07 ноя, 21:20
  • Шоҳруҳ реппер 2017 йилдаги концерти видеоси чиқмаслик сабабини айтди 12 фев, 12:04
  • Қозоғистонда нефть омборида ёнғин чиқди, бир киши ҳалок бўлди 23 июн, 18:57
  • Дунёнинг энг бахтсиз иқтисодиётлари рейтинги тузилди 03 мар, 17:32
  • Сўнгги янгиликлар
  • Душманга ҳам раво кўрмаймиз бундай жойларда жазо муддатини ўташни - Артикова 11 дек, 19:43 137
  • Тадқиқот: ёши катта тадбиркор – муваффақиятли компания дегани 11 дек, 19:18 113
  • "Эл-класико" яна қолдирилиши мумкин 11 дек, 18:54 267
  • Хитойлик мигрант АҚШга кир ювиш машинаси ичида киришга уринди 11 дек, 18:32 227
  • «Бунёдкор» футболчиси Озарбайжон клуби билан 1,5 йиллик шартнома имзолади 11 дек, 18:11 285
  • Чехиядаги отишма: Острава касалхонасида беш киши ўлдирилди 11 дек, 17:47 311
  • Қорақалпоғистонда саксовул ўғрилари экология ва ИИБ ходимларига ҳужум қилди 11 дек, 17:25 562
  • Президент Фармони асосида 575 нафар шахс афв этилди 11 дек, 17:02 399
  • Минскда Ўзбекистон фуқаросининг пулини ўмарган 21 ёшли қиз қўлга олинди 11 дек, 16:42 512
  • Вазирлар Маҳкамасининг ваколатлари аниқ белгиланди 11 дек, 16:19 280
  • Бўлимлар