«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 20 2024, 12:07
ЎЗO‘Z

Қозоғистон ва Ўзбекистон Миллий гвардияси қўмондонлари учрашди

15 ноя, 19:43 5 389 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Қозоғистон ва Ўзбекистон Миллий гвардияси қўмондонлари учрашди Фото: Миллий гвардия матбуот хизмати
Қозоғистон Миллий гвардияси Бош қўмондони генерал-лейтенант Руслан Жаксиликов бошчилигидаги делегациянинг пойтахтимизга ташрифи даставвал Ўзбекистон Миллий гвардияси қўмондони генерал-полковник Баходир Ташматов билан учрашувдан бошланди.

Шундан сўнг делегация Миллий гвардия ҳарбий қисмларидан бирига ташриф буюриб, моддий-техник база, замонавий қурол-яроғлар, фахрий қоровул ва отлиқ эскадрон чиқишлари ҳамда ҳарбий хизматчиларнинг жисмоний ва жанговар тайёргарлиги билан танишди.

Фото: Миллий гвардия матбуот хизмати
“Мен Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондонига таклиф этгани учун ўз миннатдорчилигимни билдирмоқчиман. Биз биродарлик алоқаларини қайта йўлга қўйиб, ҳамкорликда ўқувларни ташкил этиш масаласини кўриб чиқмоқдамиз. Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ташкил топганига қарийб икки ярим йил бўлсада, қисқа вақт ичида жуда катта ҳажмдаги ишлар амалга оширилганидан ҳайратда қолдим. Бу, албатта Миллий гвардия қўмондонлиги ва бутун шахсий таркибнинг залворли меҳнати самараси эканлигини тушунаман. Бу юқори профессионалликдан далолатдир. Биз ҳар доим шахсий таркибни, аввало, ҳаракатларидаги профессионаллик, хизматга ва ҳарбий интизомга бўлган муносабатига кўра баҳолаймиз.

Отлиқ эскадронга келсак, кучли аскарлар сингари тарбияланган отлар ҳам кўп нарсани англатади. Бу нафақат чиройли кўриниш учун, балки хизматимиз учун жуда зарурдир. Афсуски, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясидан фарқли равишда, бизда бундай бўлинмалар йўқ. Бир сўз билан айтганда, бу бўлинманинг тайёргарлик даражаси мени ҳайратга солди. Фуқаролар ва аҳолининг хотиржам турмуш тарзи, мамлакат тинчлиги ва осойишталиги ҳарбий хизматчиларнинг тайёргарлик даражасига боғлиқ.
Чунки Миллий гвардия жамоат тартибини сақлаш ва халқларимизнинг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида хизмат қиладиган бирламчи тузилмадир. Умид қиламанки, бизнинг қардош дўстона муносабатларимиз хизматимизни янада юқори поғонага кўтаришга имкон беради”, – дейди Қозоғистон Республикаси Миллий гвардияси Бош қўмондони генерал-лейтенант Руслан Жаксиликов.

Фото: Миллий гвардия матбуот хизмати
Делегация аъзолари Миллий гвардия “Темурбеклар мактаби” ҳарбий-академик лицейида ўқувчилар учун яратилаётган шарт-шароитлар ва Қўриқлаш хизматида жорий этилаётган инновацион технологиялар билан танишдилар.

Шу билан бирга меҳмонлар ташриф чоғида Қуролли кучлар академиясида жорий этилган замонавий ахборот технологиялари асосида берилаётган ҳарбий таълим билан танишиш имконига эга бўлдилар.

Ташриф сўнгида Қозоғистон Республикаси Миллий гвардияси бош қўмондони бошчилигидаги делегация учун пойтахтимиздаги диққатга сазовор жойларга саёҳат уюштирилди.
Миллий гвардия, Ўзбекистон, қўмондон




Мавзуга оид янгиликлар
  • Трейдерлик билан шуғулланишини айтиб, ўзганинг пулини ўзлаштирган шахс ушланди 20 апр, 10:27 5
  • Тошкентда хорижга ишга юборишни ваъда қилган шахс ушланди 20 апр, 08:26 10
  • Зироат Мирзиёева Фарғонада мактаб-интернат ўқувчилари билан учрашди 19 апр, 20:36 88
  • Мижознинг сочини унинг хоҳишига зид тарзда калга олиб ташлаган сартарош 10 суткага қамалди 19 апр, 20:29 291
  • Тошкентда болаларнинг қўлига игна ва “саморез” санчган ўқитувчига нисбатан жиноят иши қўзғатилди 19 апр, 16:48 103
  • Футзал. Ўзбекистонда ўтадиган жаҳон чемпионатининг мезбон шаҳарлари билан танишинг (видео) 19 апр, 16:32 240
  • Сўнгги янгиликлар
  • «Россия урушга бугуноқ нуқта қўйиши мумкин»: «Катта еттилик» талаб билан чиқди 20 апр, 11:45 2
  • Исроилнинг Эронга ҳужуми оқибатлари ҳақида маълумот берилди 20 апр, 11:21 17
  • Зироат Мирзиёева Марғилонда илк бор ташкил этилган инклюзив ижодий фестивалда иштирок этди 20 апр, 10:54 16
  • Трейдерлик билан шуғулланишини айтиб, ўзганинг пулини ўзлаштирган шахс ушланди 20 апр, 10:27 5
  • Россиянинг чегараолди ҳудудларига дронлар ҳужум қилди 20 апр, 10:00 49
  • Самарқандда Шаржа амирлигининг археологик топилмалари кўргазмаси очилди 20 апр, 09:36 9
  • Чехия Украина учун 500 мингта снаряд сотиб олди 20 апр, 09:13 22
  • “Ювентус” ҳимоясини титратиб ташлаган Шомуродовнинг ўйини қандай баҳоланди? 20 апр, 08:49 228
  • Тошкентда хорижга ишга юборишни ваъда қилган шахс ушланди 20 апр, 08:26 10
  • Неймар ижтимоий тармоқларда Мбаппени ҳақорат қилди 20 апр, 08:13 166
  • Осиё Кубоги. Ўзбекистон футзал терма жамоаси Ироқни йирик ҳисобда мағлуб этди (видео) 20 апр, 07:57 31
  • Покистонда қуролли ҳужум оқибатида “Толибон” етакчисига яқин шахс ўлдирилди 20 апр, 07:30 118
  • Бўлимлар