«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 18 2024, 18:53
ЎЗO‘Z

Ўзбекистонликлар учун Умра мавсуми бошланди

15 ноя, 14:16 4 924 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ўзбекистонликлар учун Умра мавсуми бошланди Кеча, 14 ноябрь куни ўзбекистонлик зиёратчиларнинг 230 нафардан иборат дастлабки (5 нафар ишчи гуруҳи, 1 нафар шифокор) гуруҳи Саудия Арабистонига Умра амалларини бажариш учун жўнаб кетди. Бу ҳақда Дин ишлари бўйича қўмита матбуот хизмати маълум қилди.

Хабарда айтилишича, бу йилдан Умрага рейслар ҳафтада етти марта амалга оширилиши белгиланган бўлиб, зиёратчилар Мадина шаҳрида 3 кун, Маккада эса 7 кун бўладилар.

Зиёратчиларни Саудия Арабистонида кутиб олиш, кузатиш ва уларга шарт-шароитлар яратиш ишлари Дин ишлари бўйича қўмита ва Ўзбекистон мусулмонлари идораси ходимларидан ташкил топган ишчи гуруҳи ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Жидда шаҳридаги Бош консулхонаси “Ҳаж” ва “Умра” масалалари бўйича атташеси ҳамкорлигида ташкил этилади.

Ўзбекистонлик зиёратчилар истиқомат қилишлари учун Мадина шаҳрида “Масжиди Набавий” билан чегарадош бўлган “Пулман зам-зам”, Макка шаҳрида эса “Харам масжиди”дан 600-700 метр узоқликда жойлашган “Аброж ал-Кисва” меҳмонхоналари хизмат кўрсатади.
Меҳмонхоналар 4-5 юлдузли бўлиб, зиёратчиларимиз ҳордиқ чиқаришлари ва ибодатларни эмин-эркин бажаришлари учун барча шароитлар муҳайё қилинган.

Ўзбекистонлик зиёратчилар Мадина шаҳрида 3 кеча - 4 кундуз бўлиб, бу ердаги муқаддас қадамжоларни зиёрат қилганларидан сўнг Макка шаҳрига йўл оладилар. Мадина ва Макка шаҳарларидаги меҳмонхоналарда зиёратчилар учун ўзбек миллий таомлари (суюқ ва қуюқ), сарҳил мевалар, турли ичимликлар ва ширинликлар тортиқ қилинади.

Меҳмонхоналарда зарур дори-дармон ва жиҳозлар билан таъминланган тиббиёт пунктлари 24 соат давомида зиёратчиларимиз соғлиқларини назорат қилиш ҳамда биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатиш мақсадида фаолият юритади.
Зиёратчиларимиз Мадина ва Макка шаҳарларидаги барча Умра амалларни бажариб бўлганларидан сўнг мамлакатимизга қайтиб келадилар.

Эслатиб ўтамиз, куни кеча Дин ишлари бўйича қўмита Умрадан иқтисодий фойда кўрмаслигини айтиб, ижтимоий тармоқларда қатор сайёҳлик фирмалари томонидан Умра зиёратини ташкил қилиш бўйича турли рекламалар кўпайиб бораётганини танқид қилган эди.
Умра мавсуми, Мадина, Макка




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасида иттифоқчилик муносабатлари ўрнатилди 18 апр, 17:40 6
  • Тошкентда дарахтга қасд қилган «маскалилар» қўлга олинди 18 апр, 17:23 14
  • Жиноий иш қўзғатилгач келишувга эришилди 18 апр, 16:48 41
  • Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади 18 апр, 13:24 106
  • Сирдарёда бюджетга жуда кўп миқдорда зарар етказган майнинг ферма аниқланди 18 апр, 11:33 56
  • «Права» расмийлаштириб беришини айтиб, фуқароларни чув тушириб келган шахс ушланди 18 апр, 08:34 37
  • Сўнгги янгиликлар
  • Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасида иттифоқчилик муносабатлари ўрнатилди 18 апр, 17:40 6
  • Тошкентда дарахтга қасд қилган «маскалилар» қўлга олинди 18 апр, 17:23 14
  • Гвардиола: «Ман Сити» бугун ҳар томонлама ажойиб эди» 18 апр, 17:07 13
  • Жиноий иш қўзғатилгач келишувга эришилди 18 апр, 16:48 40
  • Шифокор тавсиясисиз қабул қилиб бўлмайдиган 3 хил витамин 18 апр, 16:23 34
  • Қозоғистонда сув тошқинлари оқибатида 7 киши ҳалок бўлди 18 апр, 16:00 46
  • G7 вазирлари Украина ва Яқин Шарқдаги урушларни муҳокама қилди 18 апр, 15:35 29
  • Ўзбекистонлик спортчи финал йўлланмасини қўлга киритди 18 апр, 15:18 33
  • «Қасри Миллат»да тор доирада учрашув ўтказилди 18 апр, 15:01 88
  • Шавкат Мирзиёевни Душанбе аэропортида мамлакат раҳбари Эмомали Раҳмон кутиб олди 18 апр, 14:58 52
  • 2018 йилда ўлдига чиқарилган миллиардер тирик бўлиши мумкин 18 апр, 14:55 151
  • Ҳиндистонни ривожлантириш стратегияси сунъий интеллект ёрдамида яратилди 18 апр, 13:45 33
  • Бўлимлар