«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 29 2024, 10:39
ЎЗO‘Z

“ЛУКОЙЛ” расмий баёнот берди, аммо ҳеч кимдан кечирим сўрамади...

14 ноя, 21:15 3 549 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
“ЛУКОЙЛ” расмий баёнот берди, аммо ҳеч кимдан кечирим сўрамади... “LUKOIL UZBEKISTAN OPERATING COMPANY”​ МЧЖ матбуот хизмати 29.10.2019 йил санасида Қашқадарё вилоятида жойлашган “Жарқудуқ“ мажмуасида рўй берган воқеа юзасидан интернетда тарқалган видеолавҳа юзасидан баёнот берди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.

Баённомага кўра, “Жарқудуқ” мажмуасида маҳаллий электро монтёрлар томонидан техник қоидаларга риоя қилинмагани сабаб, жиддий хатоликка йўл қўйилган. Ушбу хатолик туфайли бутун бир жамоани ҳаётига хавф солиши ва қимматли ускунани носоз аҳволга келтириши мумкин бўлган. Мазкур носоз ҳолат бош энергетик И.А.Шилов томонидан аниқланган ва ускуна созлангунга қадар иш тўхтатиб турилган. Ушбу ходиса оқибатида И.А.Шилов маҳаллий жамоа вакилларига нисбатан ҳақоратли сўзларни ишлатган. Сўнг, И.А.Шилов “ЛУКОЙЛ” МЧЖ (Москва) томонидан касбий этика бўйича мажлисга чақирилган. Текширувлар натижасига кўра, воқеа ҳодиса айбдорларига тегишли чоралар кўрилади, дейилади баёнотда.

Жумладан унда “Интернет тармоғига жойлаштирилган жорий йилнинг 29 октябрь куни Қашқадарё вилояти Деҳқонобод туманидаги “Жарқудуқ“ газ тайёрлаш мажмуасида рўй берган ҳолат акс этган видеоматериал бўйича дастлабки суриштирув ишлари олиб борилиб, 110 минг вольт юқори кучланишли “Жарқудуқ“ подстанциясида электро монтёрлар бригадаси томонидан олиб борилаётган ишлар чоғида участка бошлиғи раҳбарлигида бригаданинг ўлими, қимматбаҳо ускуна ва бутун объектнинг ишдан чиқишига олиб келиши мумкин бўлган техника хавфсизлиги талаблари қўпол равишда бузилганлиги аниқланди. Бу бош энергетик И.А. Шилов томонидан аниқланиб, шундан сўнг подстанциядаги ишлар тасдиқланган қоидаларга мувофиқ ҳолатга келтирилгунга қадар вақтинча тўхтатиб қўйилган.

Йўриқномага амал қилмаслик оқибатида ўз қўл остидаги ишчиларининг ҳаётига етказилиши мумкин бўлган фожиали оқибатларни англаган ҳолда И.А. Шилов аҳлоқ-одоб меъёрларидан четга чиқиб, маҳаллий ва хизмат сафаридаги ишчилар шаънига қўпол сўзларни айтган. Ҳозирги вақтда компанияда ички суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Шу муносабат билан И.А. Шилов “ЛУКОЙЛ” ОАЖ (Москва)нинг Ишбилармонлик этикаси бўйича комиссияси йиғилишига чақиртирилган. Текширув натижалари бўйича мазкур ҳолатнинг барча иштирокчиларига нисбатан айбдорлик даражасини ҳисобга олган ҳолда ва корпоратив талабларга мувофиқ маъмурий жарима чоралари қўлланилади. Ишчи-ходимлар ва аҳоли хавфсизлиги, соғлигини таъминлаш бўйича жамият олдидаги масъулият даражасини англаган ҳолда ЛУКОЙЛ ўз иш фаолиятида саноат хавфсизлиги ва меҳнат муҳофазаси соҳасидаги юқори стандартларга амал қилади, белгиланган қоидаларга риоя қилиниши устидан жиддий назорат ўрнатган. Зеро, инсонлар ЛУКОЙЛнинг бебаҳо қадриятидир.“




Мавзуга оид янгиликлар
  • Сирдарёда эгизакларини бир хонали уйга алмаштирмоқчи бўлган ота-онага ҳукм ўқилди 29 мар, 09:36 5
  • Ўзганинг фотосуратлари устига ҳақоратли сўзлар ёзиб, ижтимоий тармоқда тарқатган аёл ушланди 29 мар, 08:48 44
  • Мирзиёев Хитойнинг Шинжон-Уйғур автоном райони халқ ҳукумати раиси билан учрашди 28 мар, 20:40 98
  • Қашқадарё вилоятида судья қўлга олинди 28 мар, 20:20 212
  • Жиззахда энергия ресурсларидан 7,5 миллиард қарздорликлар мажбурий ундирилди 28 мар, 19:31 54
  • Сурхондарёда ЙТҲда ҳайдовчи аёл ва унинг фарзандлари ҳалок бўлди 28 мар, 19:08 276
  • Сўнгги янгиликлар
  • Сирдарёда эгизакларини бир хонали уйга алмаштирмоқчи бўлган ота-онага ҳукм ўқилди 29 мар, 09:36 5
  • Қозоғистоннинг бир қанча ҳудудлари тошқинлар туфайли сув остида қолди 29 мар, 09:08 16
  • Ўзганинг фотосуратлари устига ҳақоратли сўзлар ёзиб, ижтимоий тармоқда тарқатган аёл ушланди 29 мар, 08:48 44
  • Шоҳжаҳон Эргашев панамалик боксчини биринчи раунддаёқ нокаутга учратди (видео) 29 мар, 08:35 97
  • Оқ уй Украинанинг «Крокус» терактига алоқадорлиги ҳақидаги баёнотларни «тарғибот» деб атади 29 мар, 08:08 64
  • Павел Дуров террор тарғиботчилари блокланаётганини эълон қилди 29 мар, 07:37 41
  • Қон босимини дориларсиз уй шароитида тушириш йўллари 29 мар, 07:07 67
  • Конго шарқидаги жанглар 6 миллионга яқин одамни уйларини ташлаб кетишга мажбур қилди 29 мар, 06:36 42
  • Никол Пашинян: “Арманистон қувғиндаги Тоғли Қорабоғ ҳукуматини тан олмайди” 29 мар, 06:00 105
  • Қўштепа канали қурилиши бутун Марказий Осиёга таҳдид солмоқда 29 мар, 05:00 358
  • «Крокус»даги теракт иши бўйича яна бир киши ушланди 29 мар, 00:30 548
  • Нима учун «Крокус»да керакли паллада хавфсизлик кучлари йўқ эди? 29 мар, 00:11 454
  • Бўлимлар