«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 29 2024, 04:05
ЎЗO‘Z

Интелектуал мулк стратегияси...

14 ноя, 17:00 3 485 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Интелектуал мулк стратегияси... Жорий йилнинг 13-14 ноябрь кунлари «Miran International hotel» меҳмонхонасида Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Интеллектуал мулк агентлиги ҳамда Бутунжаҳон интеллектуал мулк ташкилоти (БИМТ) ҳамкорлигида “Интеллектуал мулк стратегияси ва инновацион ривожланиш” мавзуси бўйича минтақавий семинар ўтказилди.

Мазкур йирик анжуманда БИМТ экспертлари, Буюк Британия ва Польша каби жами 13 та мамлакатнинг интеллектуал мулк бўйича масъул давлат органлари мутахассислари иштирок этишди. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, соҳага бевосита алоқадар Инновацион ривожланиш вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Фанлар академияси, Монополияга қарши курашиш қўмитаси, суд органлари, олий таълим муассасалари ҳамда ОАВ вакиллари қатнашишди.

Семинарнинг мақсади БИМТ халқаро стандартларини миллий қонунчиликка имплементация қилиш, соҳага доир халқаро шартномалар нормаларини миллий қонунчиликка татбиқ этиш ва интеллектуал мулк муҳофазасини таъминлаш, контрафакт маҳсулотларга қарши курашиш тизимини такомиллаштириш масалаларини муҳокама қилиш ва шу орқали интеллектуал мулк миллий стратегиясининг асосий йўналишларини ишлаб чиқишдан иборат.

Бугунги кунда инсон капиталидан самарали фойдаланиш, яратилган интеллектуал мулк объектларини тижоратлашув жараёнига кенг жорий этиш ва соҳани иқтисодиётнинг етакчи тармоғига айлантириш жаҳоннинг иқтисодиёти ривожланган давлатлари учун энг муҳим кўрсаткичлардан биридир. Барчамизга маълумки, маҳсулот қадоғидан ўрин эгаллаган биргина товар белгиси йирик компания ҳаттоки давлатнинг қиёфасини гавдалантириши мумкин. Мисол сифатида Rolex, Nike, Adidas, Apple, Toyota, Mercedes Benz ва бошқаларни келтириш мумкин.

Аҳамиятлиси, ривожланган давлатларда интеллектуал мулк қишлоқ хўжалигини сиқиб чиқариб, янги даврни бошлаб бермоқда. “Ақлли машина”, “ақлли уй”, “хавфсиз шаҳар” каби атамалар ҳаётимизга тобора чуқур кириб келмоқда. Турли ихтиро ва ишланмалар инсонлар ҳаётига қулайликлар олиб кирмоқда.

Кўпинча Сингапур, Жанубий Корея, Япония каби мамлакатлар иқтисодий тараққиёти ҳақида сўз кетганда кўз олдимизга айнан инновацион иқтисодиёт келади. Бунинг замирида албатта новаторлик фаолияти, интеллектуал мулк объектларининг яратилиши ва муҳофазаси билан боғлиқ жараёнлар ётади. Айниқса, табиий ресурслар тақчиллиги кузатилаётган даврда интеллектуал мулк стратегиясини қўллаш иқтисодий танг аҳволдаги мамлакатларнинг ягона чораси бўлиб қолмоқда.

Интеллектуал мулк миллий стратегияси турли ихтиро ва инновацион ишланмалар ва хизматларнинг ҳуқуқий муҳофазасини таъминлаш ҳамда уни рағбатлантириш орқали мамлакатнинг барча бўғинларида инновацион ривожланишга туртки беришни асосий мақсад этиб белгилаши лозим.
Шунингдек, иштирокчилар интеллектуал мулк соҳасида самарали ҳимоя тизими яратилмас экан, миллий стратегияда инновацион ривожланишни таъминлаш мумкин эмаслигига эътибор қаратишди.

Ўз навбатида Ўзбекистонда ҳам интеллектуал мулк соҳасида кенг қамровли ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Хусусан, интеллектуал мулк объектларини ҳимоясини таъминлаш, муаллифлик ва турдош ҳуқуқлар соҳасидаги халқаро шартнома ва битимларни ратификация қилиниши каби муҳим ишларни санаб ўтиш мумкин.

Албатта Агентлик олдида кенг жамоатчилик ўртасида интеллектуал мулкка ҳурмат руҳини шакллантириш, интеллектуал мулк объектларининг экспертизаси жараёнини соддалаштириш ва автоматлаштириш тизимларини кенг жорий этиш каби муҳим вазифалар ҳам турибди.

Айниқса, бугун Ўзбекистон томонидан Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиб кириш жараёнида ушбу вазифалар аҳамияти ортиши табиийдир.
Шуни алоҳида эътиборга олиш лозимки, интеллектуал мулк миллий стратегиясини яратишда соҳага доир бошқа турли вазирлик ва идораларнинг ҳам алоҳида ўрни бор.
Юқоридагиларга мувофиқ, бугунги кунда мамлакатимизда интеллектуал мулк миллий стратегиясини яратиш ва бу орқали Ўзбекистонда интеллектуал мулк муҳофазаси ва ҳимояси бўйича зарур чора-тадбирларни амалга ошириш муҳим аҳамиятга эга.

Таъкидлаш жоиз, интеллектуал мулк соҳасида давлат бошқарувини такомиллаштириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 8 февралдаги “Интеллектуал мулк соҳасида давлат бошқарувини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори билан Интеллектуал мулк агентлиги Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги тизимига ўтказилди. Мазкур ўтказилган ислоҳотлардан кўзланган мақсадлар қаторида интеллектуал мулк соҳасида ҳуқуқбузарликларни бартараф этиш мақсадида идоралараро мустаҳкам ҳамкорликни кучайтириш ҳамда соҳада давлат хизматлари кўрсатиш тизимини самарадорлигини оширишни ҳам санаб ўтиш лозим.

Семинар иштирокчилари аҳолида интеллектуал мулкка ҳурмат руҳини шакллантириш, интеллектуал мулк ҳимояси механизмларини ривожлантириш, соҳа ютуқларини амалиётга татбиқ этиш бўйича тажриба алмашишди ҳамда интеллектуал мулк миллий стратегиясини ҳамкорликда ишлаб чиқишга келишиб олишди.
Зеро, интеллектуал мулк ҳар бир мамлакат иқтисодиёти ва инновацион тараққиётининг муҳим қисмидир.
интеллектуал мулк, стратегия




Мавзуга оид янгиликлар
  • Мирзиёев Хитойнинг Шинжон-Уйғур автоном райони халқ ҳукумати раиси билан учрашди 28 мар, 20:40 52
  • Қашқадарё вилоятида судья қўлга олинди 28 мар, 20:20 148
  • Жиззахда энергия ресурсларидан 7,5 миллиард қарздорликлар мажбурий ундирилди 28 мар, 19:31 40
  • Сурхондарёда ЙТҲда ҳайдовчи аёл ва унинг фарзандлари ҳалок бўлди 28 мар, 19:08 230
  • Коррупция даражаси ёмон ва яхши бўлган ташкилотлар эълон қилинди 28 мар, 18:23 93
  • Тошкентда қалбаки долларни сотишга уринган шахслар қўлга олинди 28 мар, 17:17 36
  • Сўнгги янгиликлар
  • «Крокус»даги теракт иши бўйича яна бир киши ушланди 29 мар, 00:30 111
  • Нима учун «Крокус»да керакли паллада хавфсизлик кучлари йўқ эди? 29 мар, 00:11 99
  • Зеленский: “Агар снарядлар етарли бўлмаса, Украина Россия ҳужумини қайтара олмайди” 28 мар, 23:45 68
  • Мексикадаги матбуот анжуманида бутун жамоа иштирок этиб, мухлислардан узр сўради 28 мар, 23:27 59
  • Мижозларни 1,8 млрд долларга алдаган криптовалюта биржаси асосчиси 25 йилга қамалди 28 мар, 23:04 40
  • Футзал. Ўзбекистон иккинчи ўйинда Қирғиз Республикасини мағлуб этди 28 мар, 22:56 35
  • Суперлига. “Динамо” “Металлург” устидан иродали ғалабага эришди 28 мар, 22:51 41
  • Нима учун олимлар аёлларга вақти-вақти билан йиғлаб туришни тавсия қилади? 28 мар, 22:22 40
  • Кирилл Буданов: “Россия ўз ҳудудида теракт тайёрланаётганини камида бир ой олдин билган” 28 мар, 21:56 184
  • Якуни мавҳум бўлиб бораётган Украина уруши: тарихий башорат ва ечимлар 28 мар, 21:29 299
  • Жаҳон банки: Ўзбекистон иқтисодиётидаги гендер тенглик 700 минг одамни камбағалликдан олиб чиқиши мумкин 28 мар, 21:02 25
  • Мирзиёев Хитойнинг Шинжон-Уйғур автоном райони халқ ҳукумати раиси билан учрашди 28 мар, 20:40 52
  • Бўлимлар