«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 16 2024, 19:47
ЎЗO‘Z

«Прокуратура тўғрисида»ги қонунга ўзгартиш киритилди

13 ноя, 11:52 5 646 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
«Прокуратура тўғрисида»ги қонунга ўзгартиш киритилди Ўзбекистон Республикаси президенти “Баъзи давлат органларининг фаолияти такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонунни имзолади.

Ҳужжат Қонунчилик палатаси томонидан 2019 йил 9 октябрда қабул қилинган, Сенат томонидан 2019 йил 11 октябрда маъқулланган.

Ўзбекистон Республикасининг 1992 йил 9 декабрда қабул қилинган “Прокуратура тўғрисида”ги 746–ХII-сонли Қонуни 10-моддасининг (Прокуратура органларининг тизими) иккинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилди:

“Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузурида Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ва Мажбурий ижро бюроси, шунингдек уларнинг жойлардаги бўлинмалари фаолият кўрсатади”.

Ушбу модданинг иккинчи қисми шу пайтгача қуйидаги таҳрирда эди:
“Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузурида Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти, Мажбурий ижро бюроси ҳамда Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат хавфсизлиги таъминланиши устидан назорат қилиш инспекцияси, шунингдек уларнинг жойлардаги бўлинмалари фаолият кўрсатади”.

18-2-модда (Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат хавфсизлиги таъминланиши устидан назорат қилиш инспекцияси ҳамда унинг ҳудудий бўлинмалари) чиқариб ташланди.

46-модда қуйидаги таҳрирда баён этилди:
“46-модда. Прокуратура органларининг ички хавфсизлигини таъминлаш бўлинмаси

Ўзбекистон Республикаси прокуратураси тузилмасида прокуратура органларининг ички хавфсизлигини таъминлаш бўлинмаси тузилади.

Прокуратура органларининг ички хавфсизлигини таъминлаш бўлинмаси прокуратура органлари ходимлари томонидан содир этилган хизмат мавқеини суиистеъмол қилиш, коррупция ва эгаллаб турган лавозимига нолойиқ бошқа ножўя хатти-ҳаракатлар тўғрисидаги маълумотлар бўйича хизмат текширувлари ўтказади, прокуратура органларида ички хавфсизликни таъминлаш соҳасига оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, Бош прокуратура ҳайъатининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг буйруқлари, фармойишлари ва кўрсатмалари сўзсиз ижро этилишини таъминлайди”.

50-модданинг учинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилди:
“Прокуратура органлари ходимларига давомийлиги ўттиз календарь кундан иборат ҳақ тўланадиган йиллик таътил берилади. Ўн йилдан ортиқ иш стажига эга бўлган прокуратура органлари ходимларига давомийлиги беш календарь кун, ўн беш йилдан ортиқ иш стажига эга бўлганларга давомийлиги ўн календарь кун, йигирма йилдан ортиқ иш стажига эга бўлганларга эса давомийлиги ўн беш календарь кун қўшимча таътил берилади”.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ўзбекистонликлар Латвияга ишга таклиф қилинмоқда 16 апр, 17:42 15
  • Cobalt автомашинасида салкам 30 млн. сўмлик жарима аниқланди 16 апр, 17:02 12
  • Ўзбекистонда транспорт воситалари экологик назоратдан ўтказилмоқда 16 апр, 14:43 54
  • Ўзини ўзи банд қилган шахс «солиқ»да онлайн рўйхатдан ўтиши мумкин 16 апр, 13:23 48
  • Тадқиқот: жуда қийин уй вазифаларининг фойдасидан зарари катта 16 апр, 12:12 47
  • Бухоро вилоятида «Нексия-3» автомашинаси букланиб қолди 16 апр, 11:50 280
  • Сўнгги янгиликлар
  • Долларнинг ўзбек сўмига нисбатан янги қиймати белгиланди 16 апр, 18:57 0
  • Crocus теракти бўйича айбланаётган икки тожикистонлик ҳибсга олиниши юзасидан шикоят қилди 16 апр, 18:30 0
  • Буни энг иродасизлар ҳам эплай олади: Аллен Каррнинг чекишни ташлашда ёрдам берувчи “Кашандаликдан қутулишнинг осон йўли” китоби ўзбек тилида чоп этилди 16 апр, 18:17 0
  • Ўзбекистонликлар Латвияга ишга таклиф қилинмоқда 16 апр, 17:42 14
  • Cobalt автомашинасида салкам 30 млн. сўмлик жарима аниқланди 16 апр, 17:02 12
  • Туркия: “Ғазони унутиб қўйманг” 16 апр, 16:25 61
  • Туркия тиббиёт туризмидан 2,3 миллиард доллар ишлади 16 апр, 15:59 20
  • Нетаняҳу Исроил Эрон ҳужумига қандай жавоб бермоқчилигини айтди 16 апр, 15:03 216
  • Ўзбекистонда транспорт воситалари экологик назоратдан ўтказилмоқда 16 апр, 14:43 54
  • Исроил Эронга зарба беришдан бошқа чораси йўқлигини эълон қилди 16 апр, 14:20 218
  • Озарбайжон ТИВ Арманистонга чақириқ билан чиқди 16 апр, 13:46 132
  • Ўзини ўзи банд қилган шахс «солиқ»да онлайн рўйхатдан ўтиши мумкин 16 апр, 13:23 48
  • Бўлимлар