«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 26 2024, 16:05
ЎЗO‘Z

Қандай ҳолларда қарздорнинг чет элга чиқиши чекланмаслиги аниқ белгиланди

13 ноя, 12:41 2 863 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Қандай ҳолларда қарздорнинг чет элга чиқиши чекланмаслиги аниқ белгиланди МИБ, ички ишлар ва чегара қўшинларининг идоралараро ҳамкорлик тизими қайта кўриб чиқилди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар бермоқда.

“Суд ҳужжати асосида берилган ижро ҳужжатини ёки ижро ҳужжати бўлган суд ҳужжатини узрсиз сабабларга кўра ижро этмаган қарздор жисмоний шахснинг Ўзбекистондан чиқишини вақтинча чеклашни таъминлаш юзасидан Мажбурий ижро бюроси, Ички ишлар вазирлиги ва Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинларининг ҳамкорлиги тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарор Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди.

Унга кўра, қарздор жисмоний шахснинг Ўзбекистондан чиқишини вақтинча чеклаш ижро ҳужжати қарздор томонидан узрсиз сабабларга кўра ижро этилмаганда қўлланилади.

Қуйидаги ҳолларда қарздорнинг четга чиқиши чекланмайди:
- қарз миқдори БҲМнинг 5 бараваридан (1 115 000 сўмдан) ошмаса (аввал бу миқдор 446 000 ни ташкил этган), алимент ёки бошқа даврий тўловларни ундиришни назарда тутувчи ижро ҳужжатлари бундан мустасно;
- суд қарорини ижро этиш учун етарли мол-мулк олиб қўйилган бўлса;
- қарздор юридик шахс бўлганда.

Қарздорнинг четга чиқишини вақтинча чеклаш тўғрисида ундирувчи (унинг вакили) ариза билан МИБга мурожаат этиши мумкин.
Аризани кўриб чиқиш натижаси бўйича қарор чиқарилади ёки ариза рад этилади.

Чеклов қўйилганлиги ва олиб ташланганлиги ҳақидаги маълумот идоралараро ҳамкорлик тизими орқали ички ишлар органлари ва Чегара қўшинларига юборилади.

Қарздорнинг четга чиқиши вақтинча чекланганлиги ёки олиб ташланганлиги ҳақида унга ёзма (электрон почта) ва телефон (мобил алоқа) орқали СМС юборилади.

Қуйидаги ҳолларда чеклов тўхтатиб турилади ва қарздорнинг четга чиқишига рухсат берилади:
- Ўзбекистондан ташқарида касалхонага ётқизишни талаб қиладиган ҳолларда;
- Ўзбекистондан чиқиб кетувчи делегация таркибига киритилганда.

Чегара ҳудудларда четга чиқиши вақтинча чекланган қарздор аниқланганда, унга бу ҳақда тўлиқ маълумот берилади ва mib.uz сайти орқали маълумот олиши мумкинлиги тушунтирилади.
суд, қарор, қарздор




Мавзуга оид янгиликлар
  • Қизга тегажоғлиқ қилиб тасвирга олганларга нисбатан жиноят иши очилди 26 апр, 14:28 31
  • Тошкент шаҳрида қайси вилоят ҳайдовчилари кўпроқ таксичилик қилмоқда? 26 апр, 13:03 97
  • Ўзбекистон АҚШнинг “кузатувдаги давлатлар рўйхати”дан чиқарилди 26 апр, 10:49 104
  • Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди 26 апр, 08:33 51
  • Фаоллар Тошкентда яна иккита боғ инвесторга берилганидан норози бўлишмоқда 26 апр, 08:03 109
  • Бухорода 4 дона қадимий тангани хорижга олиб чиқмоқчи бўлганлар аниқланди 26 апр, 07:11 53
  • Сўнгги янгиликлар
  • “Майнц” футбол клуби стадионидан 500 килолик бомба топилди 26 апр, 15:51 9
  • Иқтисодиётда давлат иштироки қисқартирилади 26 апр, 14:53 19
  • Қизга тегажоғлиқ қилиб тасвирга олганларга нисбатан жиноят иши очилди 26 апр, 14:28 31
  • Бош прокуратура Ниғматилла Йўлдошев «қидирувда бўлган шахслар билан гаплашиб тургани» ҳақидаги видеога изоҳ берди 26 апр, 14:02 160
  • Руслар Abrams танкларининг заиф томонини топишди 26 апр, 13:48 172
  • Мария Захарова украиналикларни Америка ҳиндуларига ўхшатди 26 апр, 13:25 78
  • Тошкент шаҳрида қайси вилоят ҳайдовчилари кўпроқ таксичилик қилмоқда? 26 апр, 13:03 97
  • Исталган қонни биринчи гуруҳ қонига айлантириш йўли топилди 26 апр, 12:40 48
  • Урушдан қайтган Россия ҳарбий хизматчилари 100 дан зиёд қотилликка қўл урган 26 апр, 12:17 165
  • Ўзбекистон АҚШнинг “кузатувдаги давлатлар рўйхати”дан чиқарилди 26 апр, 10:49 104
  • Лукашенко Ғарбга таҳдид билан чиқди 26 апр, 10:10 298
  • АҚШнинг Ғазодаги сиёсатидан норози Давлат департаменти расмийси истеъфога чиқди 26 апр, 09:51 94
  • Бўлимлар