«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 29 2024, 18:25
ЎЗO‘Z

Оҳақ цехида 117 млн. сўмлик табиий газ талон-торож қилинганлиги аниқланди

12 ноя, 17:40 2 050 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Оҳақ цехида 117 млн. сўмлик табиий газ талон-торож қилинганлиги аниқланди Мажбурий ижро бюроси Фарғона шаҳар бўлими ходимлари томонидан 2019 йил 05 сентябрь куни Фарғона шаҳар, Гулистон кўчасида жойлашган оҳак ишлаб чиқариш цехида электр энергиядан фойдаланишнинг қонунийлиги текширилганда, жамият таъсисчиси К.Исаков оҳак ишлаб чиқариш цехидаги СТГ 80/400 русумли завод рақами 04231 бўлган электрон газ ҳисоблагичнинг газ босимини ҳисобга олувчи босим кўрсаткичига ташқи таъсир кўрсатиб, реал истеъмол қилинган табиий газ ҳажмини камайтириб кўрсатилишига эришган ҳолда газ ҳисоблагичдан фойдаланиб келаётганлиги ҳолати фош қилинган.

Мутахассислар хулосасига кўра, табиий газдан ноқонуний фойдаланилиши оқибатида давлат манфаатларига 117 млн. 748,8 минг сўм моддий зарар етказганлиги аниқланган.

Ҳуқуқбузар К.Исаковга Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 185-2-моддаси 6-қисми талаблари мазмун-моҳияти тушунтирилиб, жиноят аниқланган кундан бошлаб бир ойлик муддат ичида моддий зарар ўрни тўлиқ қопланган тақдирда жиноий жавобгарликдан озод этилиши маълум қилингач, у ўз ихтиёри билан бир ойда эмас, балки ўн беш кун ичида 117 млн. 748,8 минг сўмни тўлиқ тўлади.

Шунга кўра, К.Исаковга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 84-моддаси 1-қисми 8-бандига асосан унинг айблилик масаласини ҳал қилмай туриб, жиноят иши қўзғатишни рад қилиш тўғрисида қарор қабул қилинди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Апрел ойида қандай об-ҳаво кутиляпти? 29 мар, 18:13 0
  • Босқинчилик ва одам ўғирлаш билан шуғулланган шахслар қўлга олинди 29 мар, 17:37 13
  • Ўзбекистон — Гонгконг футбол учрашувидан сўнг уч кишига маъмурий қамоқ жазоси тайинланди 29 мар, 14:22 117
  • Тошкентда хавфли ҳолат содир этиб, қарама-қарши ҳаракатланган ҳайдовчига чора кўрилди 29 мар, 13:30 45
  • Сирдарёда эгизакларини бир хонали уйга алмаштирмоқчи бўлган ота-онага ҳукм ўқилди 29 мар, 09:36 105
  • Ўзганинг фотосуратлари устига ҳақоратли сўзлар ёзиб, ижтимоий тармоқда тарқатган аёл ушланди 29 мар, 08:48 147
  • Сўнгги янгиликлар
  • Босқинчилик ва одам ўғирлаш билан шуғулланган шахслар қўлга олинди 29 мар, 17:37 13
  • Тожикистонда «Крокус» ҳужумчилари билан алоқадорликда гумонланган 9 киши қўлга олинди 29 мар, 17:17 33
  • Олимлар қашшоқлик миянинг тез қаришига сабаб бўлишини аниқладилар 29 мар, 16:53 14
  • ИШИД ўз тарафдорларини Исроилда ҳужумлар уюштиришга чақирди 29 мар, 16:30 99
  • Россияда «Крокус»даги теракт ҳақида изоҳлар учун қўлга олишлар бошланди 29 мар, 16:03 174
  • Халқаро суд Исроилга мажбурият юклади 29 мар, 15:40 57
  • Франция разведкаси марказий осиёликларни кузатишни кучайтирмоқда 29 мар, 15:15 102
  • Путиннинг атрофидагилар Украинанинг «Крокус»даги терактга алоқадорлигига ишонмаяпти 29 мар, 14:48 174
  • Ўзбекистон — Гонгконг футбол учрашувидан сўнг уч кишига маъмурий қамоқ жазоси тайинланди 29 мар, 14:22 117
  • Ҳибсдан вақтинча озод этилган Дани Алвес тонггача зиёфат уюштирди 29 мар, 14:01 168
  • Тошкентда хавфли ҳолат содир этиб, қарама-қарши ҳаракатланган ҳайдовчига чора кўрилди 29 мар, 13:30 45
  • Музликларнинг эриши Ернинг айланиш тезлигини ўзгартирмоқда 29 мар, 13:06 206
  • Бўлимлар