«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 19 2024, 12:31
ЎЗO‘Z

Тошкент чорраҳаларида «Вафел чизмалари» ташкил этилмоқда (фото)

12 ноя, 15:50 3 311 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Тошкент чорраҳаларида «Вафел чизмалари» ташкил этилмоқда (фото) Фото: Тошкент шаҳар ИИББ ахборот хизмати
Тошкентнинг бир нечта чорраҳаларида «Вафел чизмалари» ташкил этилмоқда. Бу ҳақда пойтахт ИИББ матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, ўтган ҳафтанинг охирида пойтахтдаги бир неча чорраҳаларда ётқизилган янги йўл чизмаси ташқи кўриниши сабабли халқ тилида «вафел чизмаси» деб номланади. Чизма ёрдамида ҳаракат йўналишида тирбандлик юзага чиққан ҳолатда чиқиш мумкин бўлмаган ҳудуд белгилаб олинади ва ҳайдовчи тўхташга мажбур бўлади. «Вафел чизмаси» ЙҲҚ билан белгиланган баъзи ҳолатларда ўнг ёки чап томонга бурилишни тақиқламайди.

Чизма параллел кесишадиган сариқ рангли диагонал чизиқлардан ҳосил бўлган катаклар кўринишига эга. «Вафел чизмаси» мустақил тарзда ҳамда чорраҳага яқинлашиш ҳақида огоҳлантирувчи йўл белгиси билан бирга қўлланилиши мумкин.

Ҳозирги вақтда сариқ рангли катаклар Нукус кўчасининг Бобур, Абдулла Қаҳҳор, Глинка, Бешёғоч, Миробод, Авлиё-Ота, Афросиёб кўчалари билан кесишмасида – жами еттита чорраҳада чизилган.

Синов тариқасида чизилаётган чизма тирбандликлар кўп учраб турадиган бошқариладиган чорраҳаларда қўлланилади. Яқин кунларда пойтахтнинг яна 18 та чорраҳасида, яъни қуйидаги кўчалар кесишмаларида «вафель чизмалари»ни ташкил этиш режалаштирилмоқда:

Нукус – Тарас Шевченко, Нукус – Амир Темур, Нукус – Истиқбол, Мустақиллик – Оққўрғон, Мустақиллик – Сайрам (7-йўл), Мирзо-Улуғбек – Дўрмон йўли, Дўрмон йўли – Мингбулоқ, Дўрмон йўли – Ғазалкент, Дўрмон йўли – Темур Малик, Мустақиллик – Шастри, Мустақиллик – Шаҳрисабз, Шаҳрисабз – Амир Темур, Алишер Навоий – Зарафшон, Шароф Рашидов – Алишер Навоий, Шараф Рашидов – Матбуотчилар, Шараф Рашидов – Афросиёб, Фидойилар – Афросиёб, Шаҳрисабз – Афросиёб.

Режалаштирилган ишлар якунлангач, Тошкентда қамраб олинган чорраҳаларнинг умумий сони 25 тани ташкил этади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Йўл ҳаракати қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида»ги Қарори «Чорраҳада ҳаракатланиш» бобидаги 97-бандга мувофиқ - «Ҳайдовчи тирбандлик туфайли мажбурий тўхтаб, кўндаланг йўналишдаги транспорт воситаларининг ҳаракатланишига тўсқинлик туғдирадиган бўлса, чорраҳа ёки қатнов қисмлари кесишмасига кириши тақиқланади».

Йўл ҳаракати қоидаларининг 103-банди - «Светофорнинг рухсат этувчи ишораси ёнганда ҳайдовчи чорраҳа орқали ҳаракатланишни тугаллаётган транспорт воситалари ва қатнов қисмидан тегишли йўналишда ўтишни тугаллаётган пиёда(лар)га йўл бериши шарт».

Қайд этилишича, ҳозирги вақтда баённомаларни расмийлаштириш кўзда тутилмаяпти: ҳайдовчиларга чизманинг талабларини ўрганиб чиқиш учун вақт ва унга кўникиш учун имконият берилади.

«Ҳурматли ҳайдовчилар! Ушбу янгилик сизга қулайлик яратиш учун йўлга қўйилмоқда. Янги талабларни ҳурмат қилиб, уларга риоя қилишингизни сўраймиз», - дейилади ИИББ маълумотида.
вафел чизмаси, чорраҳа




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ўзбекистонда биринчи люкс сайёҳлик поездлари қатнови йўлга қўйилди 19 апр, 12:00 0
  • Telegram орқали сохта ҳавола жўнатиб, ўзгалар картасидаги пулни ўғирлаган шахс ушланди 19 апр, 10:44 39
  • Марказий Осиё давлатлари 2024 йил ёзи учун Амударё ва Сирдарё сувини тақсимлаб олди 18 апр, 21:45 314
  • Шавкат Мирзиёев ва Эмомали Раҳмон баёнот билан чиқдилар 18 апр, 20:00 429
  • Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасида иттифоқчилик муносабатлари ўрнатилди 18 апр, 17:40 101
  • Тошкентда дарахтга қасд қилган «маскалилар» қўлга олинди 18 апр, 17:23 248
  • Сўнгги янгиликлар
  • Ўзбекистонда биринчи люкс сайёҳлик поездлари қатнови йўлга қўйилди 19 апр, 12:00 0
  • Россияда амалдорларнинг хорижга чиқишига чекловлар кучайтирилмоқда 19 апр, 11:36 12
  • Озарбайжон Эронга қарши ҳужумда фойдаланиш учун Исроилга аэродромларини топширди 19 апр, 11:09 157
  • Telegram орқали сохта ҳавола жўнатиб, ўзгалар картасидаги пулни ўғирлаган шахс ушланди 19 апр, 10:44 38
  • “Байер” клуби мағлубиятсиз серия бўйича рекорд ўрнатди 19 апр, 10:24 51
  • Туркия шимолида 5,6 магнитудали зилзила юз берди (видео) 19 апр, 10:00 46
  • Исроил дронлар орқали Эронга зарба берди 19 апр, 09:35 255
  • NASA: Хитой Ойни ўзиники қилиб олмоқчи 19 апр, 09:09 129
  • Иброҳимҳалил Йўлдошев: "Клубим мени қўйиб юбормоқчи эмасди, бироқ..." 19 апр, 08:50 147
  • Йенс Столтенберг: “Украина ҳарбийлар етишмовчилиги муаммосини ўзи ҳал қилиши керак” 19 апр, 08:26 115
  • U-23 Осиё Кубоги. Қатар Иорданияга қарши баҳсда сўнгги дақиқаларда ғалабани илиб кетди 19 апр, 08:08 88
  • Европа лигаси. "Милан" ва "Ливерпуль" мусобақани тарк этди, "Байер" ва "Рома" эса ярим финалда! 19 апр, 07:48 123
  • Бўлимлар