«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 19 2024, 12:46
ЎЗO‘Z

Фуқарога “соқолтой” деб мурожаат қилган ППХ ходимининг лавозими пасайтирилди (видео)

11 ноя, 07:02 3 232 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Фуқарога “соқолтой” деб мурожаат қилган ППХ ходимининг лавозими пасайтирилди (видео) Ички ишлар вазирлиги ижтимоий тармоқларда тарқалган «ИИБ ходими соқол қўйган йигитни зўрлик билан бўлимга олиб кетмоқда» сарлавҳали мақолага муносабат билдирди.

Қашқадарё вилояти Ички ишлар бошқармасининг маълумотига кўра, ҳақиқатан ҳам жорий йилнинг 31 октябрь куни вилоят ИИБ Пост-патрул ва жамоат тартибини сақлаш бўлинмаси ходими сержант Х.Нормуродов белгиланган тақсимотга асосан Қарши шаҳридаги «Оқтепа файз барака» савдо мажмуаси (халқ орасида Орзу бозори деб номланади) ҳудудида жамоат тартибини сақлаш ва фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида хизматга жалб этилган.

Хизмат жараёнида, савдо мажмуаси ҳудудида ноқонуний валюта савдоси билан шуғулланганлигига гумон қилиб, Касби туманида яшовчи 1993 йилда туғилган Ф.Ахадовни ҳуқуқбузарлик содир этмаслиги тўғрисида оғзаки равишда огоҳлантириб, ушбу жойни тарк этиши ҳақида талаб қўйган. Ўз навбатида Ф.Ахадов ходимнинг сўзларига беписандлик қилганлиги оқибатида улар ўртасида тортишув юзага келган. Шундан сўнг Х.Нормуродов фуқарони шахсини аниқлаш мақсадида, уни, бозор ҳудудидаги таянч пунктига олиб бориш учун патрул автомашинасига миндирмоқчи бўлганида, Ф.Ахадов қаршилик кўрсатган. Айнан мана шу ҳолат видеотасвирда акс эттирилган.

Х.Нормуродов фуқаро Ф.Ахадовни автомашинанинг ҳуқуқбузарларни олиб юриш учун мўлжалланган орқа қисмига миндириб, ички ишлар органлари таянч пунктига олиб борган. У ерда Х.Нормуродов Ф.Ахадовнинг хатти-ҳаракатлари ноўринлигини, ички ишлар органлари ходимларининг қонуний талабларига бўйсуниши унинг бурчи эканлигини тушунтирган, шундан сўнг Ф.Ахадов Х.Нормуродовдан узр сўраб, бошқа бундай ҳолат қайтарилмаслигини таъкидлаган. Х.Нормуродов ўз навбатида фуқарони оғзаки огоҳлантириш билан чекланиб, ҳуқуқбузарлик ҳолатини хужжатлаштирмасдан Ф.Ахадовга жавоб берганлиги маълум бўлди.

Текширув жараёнида Х.Нормуродов фуқаро Ф.Ахадовни исмини билмаганлиги сабабли, унинг соқол қўйиб олганлиги учун унга нисбатан «соқолтой» деб мурожаат қилганлиги, диний эътиқоди бўйича таҳқирлаш мазмунида бирор бир гап айтмаганлиги, фуқаро Ф.Аҳадов ҳам буни тасдиқлаётганлиги аниқланган.

Хулосага кўра Х.Нормуродов фуқаролар билан мулоқот жараёнида касб маданиятини тамойилларини бузганлиги, ўзининг хатти-ҳаракатлари туфайли кенг жамоатчиликда ички ишлар органларининг фаолиятига нисбатан салбий фикр шаклланишига сабаб бўлганлигини инобатга олиб, интизомий жазо сифатида лавозимидан четлатилиб қуйи тизимга туширилган.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ўзбекистонда биринчи люкс сайёҳлик поездлари қатнови йўлга қўйилди 19 апр, 12:00 1
  • Telegram орқали сохта ҳавола жўнатиб, ўзгалар картасидаги пулни ўғирлаган шахс ушланди 19 апр, 10:44 39
  • Марказий Осиё давлатлари 2024 йил ёзи учун Амударё ва Сирдарё сувини тақсимлаб олди 18 апр, 21:45 314
  • Шавкат Мирзиёев ва Эмомали Раҳмон баёнот билан чиқдилар 18 апр, 20:00 429
  • Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасида иттифоқчилик муносабатлари ўрнатилди 18 апр, 17:40 101
  • Тошкентда дарахтга қасд қилган «маскалилар» қўлга олинди 18 апр, 17:23 248
  • Сўнгги янгиликлар
  • Ўзбекистонда биринчи люкс сайёҳлик поездлари қатнови йўлга қўйилди 19 апр, 12:00 0
  • Россияда амалдорларнинг хорижга чиқишига чекловлар кучайтирилмоқда 19 апр, 11:36 12
  • Озарбайжон Эронга қарши ҳужумда фойдаланиш учун Исроилга аэродромларини топширди 19 апр, 11:09 157
  • Telegram орқали сохта ҳавола жўнатиб, ўзгалар картасидаги пулни ўғирлаган шахс ушланди 19 апр, 10:44 38
  • “Байер” клуби мағлубиятсиз серия бўйича рекорд ўрнатди 19 апр, 10:24 51
  • Туркия шимолида 5,6 магнитудали зилзила юз берди (видео) 19 апр, 10:00 46
  • Исроил дронлар орқали Эронга зарба берди 19 апр, 09:35 255
  • NASA: Хитой Ойни ўзиники қилиб олмоқчи 19 апр, 09:09 129
  • Иброҳимҳалил Йўлдошев: "Клубим мени қўйиб юбормоқчи эмасди, бироқ..." 19 апр, 08:50 147
  • Йенс Столтенберг: “Украина ҳарбийлар етишмовчилиги муаммосини ўзи ҳал қилиши керак” 19 апр, 08:26 115
  • U-23 Осиё Кубоги. Қатар Иорданияга қарши баҳсда сўнгги дақиқаларда ғалабани илиб кетди 19 апр, 08:08 88
  • Европа лигаси. "Милан" ва "Ливерпуль" мусобақани тарк этди, "Байер" ва "Рома" эса ярим финалда! 19 апр, 07:48 123
  • Бўлимлар