«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 15 2019, 16:21
ЎЗO‘Z

Россия Ўзбекистоннинг савдо ҳамкорлари орасида етакчи бўлишга интилмоқда

11 ноя, 06:00 401 Жамият
Россия Ўзбекистоннинг савдо ҳамкорлари орасида етакчи бўлишга интилмоқда
Россия Ўзбекистоннинг савдо ҳамкорлари ўртасида биринчи ўринни эгаллашни мўлжалламоқда. Бу ҳақда Россиянинг Ўзбекистондаги элчиси Владимир Тюрденев “Валдай” халқаро мунозара клубининг Х Осиё анжумани доирасида айтиб ўтди.

Россия элчисининг таъкидлашича, айни вақтда Ўзбекистоннинг бош савдо ҳамкори Хитой ҳисобланади, Россия эса 2-ўринни эгаллайди. “Биз 1-ўринни қайтаришимизга умид қиламиз”, деб айтган Тюрденев.

Унинг таъкидлашича, охирги йилларда Россия ва Ўзбекистон ўртасидаги стратегик иттифоқчилик ва ҳамкорлик муносабатлари сифатан янги кўриниш олган. “Объектив омиллар бор, биринчи навбатда иқтисодий. Ҳозир жуда муҳим лойиҳа – Россия дизайни бўйича атом электр станцияси қурилиши амалга оширилмоқда. Бундай АЭС яратилиши иқтисодий заруратдир. Лойиҳа Ўзбекистон учун жуда истиқболли ва муҳимдир”, деб таъкидлаб ўтган элчи.

Элчи, шунингдек, Ўзбекистонда Россия нефть-газ компаниялари фаол ишлаётганига эътибор қаратган. “Ўзбекистонда Россиянинг 9 млрд долларлик сармоясидан 8 млрди “Лукойл” ҳиссасига тўғри келади, бироқ бошқа компаниялар ҳам олға бормоқда. Биз бу ерда жиддий мақсадларни кўзлаётган, жумладан геологик қидириш ишларини олиб бораётган “Газпром”ни ҳам ҳисобдан чиқармаслигимиз керак”, деб қўшимча қилган Россия элчиси.

“Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Мавзуга оид янгиликлар
  • Владимир Путин Шавкат Мирзиёевни байрам билан табриклади 30 дек, 19:11
  • Владимир Путин Тошкент халқаро аэропортига етиб келди 18 окт, 23:10
  • Ўзбекистонга келаётган Владимир Путиннинг ташриф дастури эълон қилинди 17 окт, 10:45
  • Ўзбекистон ва Россия 612 млн долларлик мева-сабзавот етказиб бериш бўйича шартномалар имзолади 28 июл, 13:04
  • ЕИ элчиси: "Ўзбекистон билан сиёсий ва иқтисодий муносабатлар жадал суръатда ўсиб бормоқда" 04 май, 21:27
  • Сўнгги янгиликлар
  • Саудия Арабистони мураббийи Вадим Абрамовга: "Жамоанг шунчаки даҳшат!" 15 ноя, 15:45 109
  • Тошкент чорраҳаларида яна бир янги чизма белгиси. У нимани англатади? 15 ноя, 15:23 180
  • Рўмол ҳақида «эски ва янги гаплар...» 15 ноя, 15:02 192
  • «Тилла топиб олдим, кимники?» 15 ноя, 14:39 289
  • Ўзбекистонликлар учун Умра мавсуми бошланди 15 ноя, 14:16 169
  • “Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида”ги Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилади 15 ноя, 13:53 275
  • 1 доллар маош оладиган президент 15 ноя, 13:30 564
  • Ботир Қодиров онаси ҳаётдан кўз юмган пайт қаерда бўлгани ҳақидаги ҳақиқатни сўзлаб берди (видео) 15 ноя, 13:06 888
  • Ўзбекистонлик йигитлар шиппак ёрдамида қувур чалиб, CАGТ танлови ҳакамларини хайрон қолдирди (видео) 15 ноя, 12:50 476
  • Қамчиқ довонида юк машинаси ҳандаққа тушиб кетди (фото) 15 ноя, 12:38 437
  • Бўлимлар