«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 16 2024, 08:54
ЎЗO‘Z

Қандай ҳолатларда ҳайдовчиларнинг "ичган-ичмаганини" текшириш мумкин?

09 ноя, 09:25 3 814 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Қандай ҳолатларда ҳайдовчиларнинг "ичган-ичмаганини" текшириш мумкин? 1. Қайси ҳолатларда ҳайдовчини маст ҳолда эканлигини текшириш мумкин?
- ҳайдовчининг оғиз бўшлиғидан алкогол ҳиди келса;
- ҳайдовчи бир ҳолатда тўғри тура олмаса (чайқалиб туриши);
- ҳайдовчининг нутқи бузилса;
- ҳайдовчи қўл бармоқлари қалтираса;
- ҳайдовчи юз териси ранги сезиларли ўзгарган бўлса.

2. Алкоголдан мастлик ҳолати қандай аниқланади?
Бу 2 хил усулда амалга оширилади:
- махсус техник восита — алкотестер ёрдамида;
- туман (шаҳар) даволаш-профилактика муассасаларида тиббий текширувдан ўтказиш орқали.

3. Мастлик ҳолатини текширишда холислар бўлиши керакми?
Ҳа, камида 2 нафар холис бўлиши шарт. Агар, давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ходими кузатув камераси (body camera)дан фойдаланган ҳолда текширувни ўтказган бўлса, холис бўлиши шарт эмас.

4. Текширувдан ўтишдан бўйин товласа нима бўлади?
Маъмурий баённома расмийлаштирилиб, 1 йилу 6 ойдан 3 йилгача бўлган муддатга “права”дан маҳрум қилинади ва 3 345 000 сўм миқдорида жаримага тортилади.
Худди шундай ҳуқуқбузарлик “права”си йўқ шахс томонидан содир этилса, 6 690 000 сўм миқдорида жарима ёки 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси қўлланилади.

5. Велосипед ҳайдовчиси ҳам мастлик бўйича текширилиши мумкинми?
Албатта, текширишдан бўйин товлаган тақдирда, унга нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, 669 000 сўм миқдорда жарима қўлланилади.

6. Ҳайдовчи алкотестер ёрдамида текширилганда, алкогол таъсиридан маст эканлиги аниқланмаса, бироқ гиёҳвандлик воситалари таъсиридан ёки ўзгача тарзда маст ҳолатда эканлиги белгилари мавжуд бўлса, нима бўлади?
Ушбу ҳолатда шахс тиббий текширувга олиб борилади.
Ҳайдовчи наркологик диспансерларда наркологлар томонидан ёки туман (шаҳар) даволаш-профилактика муассасаларида махсус тайёргарликдан ўтган шифокорлар томонидан текширилади.

7. Тиббий текширув қанча вақт ичида ўтказилади.
Транспорт воситаси ҳайдовчиси тўхтатилган (йўл-транспорт ҳодисаси рўй берган) пайтдан бошлаб узоғи билан 1 соат ичида тиббий текширувдан ўтказилади.

8. Шахс қачон алкогол маҳсулот таъсирида маст бўлган деб топилади?
- ҳайдовчиси томонидан чиқарилган ҳаводаги этанол буғлари концентрацияси кўрсаткичи 0,135 миллиграмм ва ундан юқори бўлган ҳолларда (алкотестер ёрдамида аниқланади);
- алкогол маҳсулотининг қондаги концентрацияси 0,3 промилле ва ундан ортиқ бўлганда (тиббиёт муассасасида аниқланади).

9. Тиббий текширув хулосасига нисбатан эътирозлар мавжуд бўлса-чи?
Бундай ҳолда ҳайдовчи бошқа тиббиёт муассасасида қайта тиббий текширувдан ўтказилишини талаб қилишга ҳақли.

Қайта тиббий текширувдан ўтказиш мастлик аломатлари аниқланган ёки йўл-транспорт ҳодисаси содир этилган вақтдан эътиборан 2 соат ичида бошқа яқин масофада жойлашган тиббиёт муассасасида амалга оширилади.

10. Мастлик ҳолати тасдиқланганда қандай жавобгарлик чораси қўлланилади?
Маъмурий баённома расмийлаштирилиб, 1 йилу 6 ойдан 3 йилгача бўлган муддатга “права”дан маҳрум қилинади ва 5 575 000 сўм миқдорида жаримага тортилади.

Худди шундай ҳуқуқбузарлик “права”си йўқ шахс томонидан содир этилса, 8 920 000 сўм миқдорида жарима ёки 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси қўлланилади.

Манба: Ҳуқуқий ахборот телеграм канали




Мавзуга оид янгиликлар
  • Дудуқланган болани қўрқитиш усулида даволашга уринган аёл ўқув маркази очгани ҳақида видео тарқалди 15 апр, 22:50 150
  • Шавкат Мирзиёев бир қатор давлатларнинг ТИВ раҳбарларини қабул қилди 15 апр, 22:00 85
  • Шавкат Мирзиёев Кўрфаз давлатлари ташкилоти бош котибини қабул қилди 15 апр, 21:36 39
  • Ўзбекистонда миллий контент яратишдаги муаммолар муҳокама қилинди 15 апр, 20:49 62
  • Шавкат Мирзиёев Қатар делегациясини қабул қилди 15 апр, 19:46 43
  • Ўзбекистон ТИВ Яқин Шарқдаги вазият бўйича баёнот берди 15 апр, 18:28 111
  • Сўнгги янгиликлар
  • Украина 100 км дан ортиқ парвоз масофасига эга камикадзе дронини яратди 16 апр, 06:47 28
  • Зеленский Ғарбдан Украинани худди Исроилдек ҳимоя қилишни сўради 16 апр, 00:23 200
  • Британия бош вазири: “G7 мамлакатлари Эронга қарши чора кўриш масаласини муҳокама қиляпти” 15 апр, 23:59 95
  • Оренбургдаги сув тошқинлари оқибатида 18,5 мингга яқин турар жой биносини сув босди 15 апр, 23:13 118
  • Дудуқланган болани қўрқитиш усулида даволашга уринган аёл ўқув маркази очгани ҳақида видео тарқалди 15 апр, 22:50 150
  • Кино соҳасида ҳам муваффақиятга эришган жаҳонга машҳур хонандалар 15 апр, 22:22 89
  • Шавкат Мирзиёев бир қатор давлатларнинг ТИВ раҳбарларини қабул қилди 15 апр, 22:00 85
  • Шавкат Мирзиёев Кўрфаз давлатлари ташкилоти бош котибини қабул қилди 15 апр, 21:36 39
  • Тўқаев оиладаги зўравонлик тўғрисидаги қонунни имзолади 15 апр, 21:11 54
  • Ўзбекистонда миллий контент яратишдаги муаммолар муҳокама қилинди 15 апр, 20:49 62
  • АҚШнинг Россиядаги элчиси: АҚШ «Крокус»даги теракт ҳақида РФ билан маълумот алмашяпти 15 апр, 20:23 222
  • Аббосбек Файзуллаев РПЛнинг 24-тур рамзий терма жамоасидан ўрин олди 15 апр, 20:05 98
  • Бўлимлар