«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 27 2024, 08:00
ЎЗO‘Z

Кўк олтин: у нимадан ясалади ва ҳақиқий тилла ҳисобланадими?

08 ноя, 21:47 3 724 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Кўк олтин: у нимадан ясалади ва ҳақиқий тилла ҳисобланадими? Ҳозирги кунда заргарлик саноатининг рангли олтин ишлаб чиқариш ва ундан фойдаланиш билан боғлиқ соҳалари фаол ривожланмоқда. Албатта, олтиннинг классик усулда яратилган кумуш ва мисли қотишмалари ҳали ҳам урфда, улар савдо рейтингида юқори ўринни эгаллаб туришибди. Аммо компанияар ассортиментларни кенгайтириш ва такрорланмас янгиликлар орқали харидорлар диққатини тортиш истагида изланмоқда. Кўк олтин ҳам улардан бири бўлиб, ажойиб кўринишга эга.

Бу ниманинг қотишмаси ўзи, у ҳам ҳақиқий тилла ҳисобланадими?

Кўк ва мовийранг олтиндан тайёрланган заргарлик маҳсулотлари жуда камёб, ҳар бир тилла тақинчоқлар дўконида ҳам бундай экзотик намунани учратиш амри маҳол. Бу ҳақиқий олтин, аниқроқ қилиб айтадиган бўлсак, қимматбаҳо металл ва индий номли модданинг бирикмасидир. Индий ўзининг соф ҳолатида сира ҳам эътиборни тортмайди ва сиз хаёл қилган кўм-кўк тусга эга эмас. У кумушни эслатувчи рангдаги юмшоқ металл, аммо олтин билан комбинация ҳосил қилса мутлақо бошқача кўринишга келади.

AuIn2 интерметалик моддаси эса кутганимиздек, тўйинган мовий рангда бўлиб, шунчаки фантастик кўринади. Қотишмада унинг улуши индийникига нисбатан камроқдир, яъни мос равишда 46,2 фоиз ва 53,8 фоиз. Лекин бундай гўзалликнинг ўз тўлови бор — бирикма етарлича мўрт, шунинг учун сиз бу турдаги кўз қувнатувчи воситангизга жуда эҳтиёткорлик муносабатда бўлишингиз керак. Айнан шу жиҳат ишлаб чиқариш жараёнининг ўзига ҳам таъсирни ўтказа олади, унда ўта аниқлик ва пухталик талаб этилади. Аксарият ҳолларда кўк олтин оқ ёки одатий тилладан ясалган мураккаб комбинацияларда декоратив қўшимча ва элемент сифатида қўлланади.

Такрорланмас тилла яратиш учун индий ўрнига бошқа металл — галлий ҳам қўшилиши мумкин. У кўп жиҳатлари билан индийдан фарқ қилмайди, аммо унинг қимматбаҳо металл билан қоришмаси кўк эмас, ғоят гўзал мовий рангга киради. Бу қотишма олтиннинг ўзи ярмидан кўп миқдорни ташкил этади — 58,5 фоиз. Мовий ранг олтин кўки сингари мўрт эмас, лекин кўпинча у ҳам классик олтин қотишмали мураккаб бирикмаларда жуда эҳтиёткорлик билан ишлатилади.

Кўк ва мовий олтин жуда қадимдан машҳур бўлгани диққатга сазовордир, бироқ ушбу бирикмаларга тегишли кимёвий таркиб ҳақида аниқ маълумотлар мавжуд эмас. Кўплаб мунозаралар ва заргарлик жамиятларининг катта қизиқишига сабаб бўлган сирли Антониасси олтини ҳақида ҳам худди шундай дейиш мумкин. Аргентиналик заргар мовийранг олтиндан ўз санъат намунасини яратади, аммо ушбу қоришма таркибини ошкор қилишга шошилмайди. Халқаро сертификатлаш доирасида у кўк олтиннинг кимёвий таркибини очиқлашга мажбур бўлганида, Антониасси кобальт металлидан фойдалангани маълум бўлади.

Бироқ кўринишидан заргар металларнинг бирикмадаги фоизлари қийматини айтишда ёлғон гапирган, чунки ҳеч ким унинг тажрибаси орқали кўк олтин олишга эриша олмади. Эҳтимол, фоиз таркибига қўшимча равишда иш жараёнининг баъзи нозик жиҳатларини билиш керакдир, ёхуд Антониасси ўзининг мовий тилласидаги кобальт сирини айтишни истамагандир, балки у умуман мавжуд эмасдир.

Манба: Kun.uz




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ниҳол қаламчасини тайёрлаш, экиш ва парвариш қилиш учун муҳим тавсиялар берилди 27 апр, 06:30 13
  • Германияда ишлаш истагида бўлган ўзбекистонлик мутахассислар учун немис тили ўргатилади 27 апр, 00:26 45
  • Татьяна Каримова ва Пётр Каримов ўртасидаги суд иши давом этмоқда 26 апр, 21:47 223
  • Таваккалчиликка асосланган ўйинлар ва букмекерликка рухсат берилди 26 апр, 20:39 123
  • Андижон ва Қашқадарёда ер майдонларини ноқонуний сотиш ҳолатларига чек қўйилди 26 апр, 18:08 64
  • Қизга тегажоғлиқ қилиб тасвирга олганларга нисбатан жиноят иши очилди 26 апр, 14:28 242
  • Сўнгги янгиликлар
  • Санкт-Петербургда ўзбекистонлик ишчи одамларни ёнғиндан қутқарди 27 апр, 07:00 62
  • Ниҳол қаламчасини тайёрлаш, экиш ва парвариш қилиш учун муҳим тавсиялар берилди 27 апр, 06:30 13
  • «Крокус»даги теракт иши бўйича яна бир тожикистонлик қўлга олинди 27 апр, 06:03 80
  • Учар автомобил йўловчи билан биринчи парвозини амалга оширди (видео) 27 апр, 05:35 52
  • U-23 Осиё кубоги. Ироқ Вьетнамни мағлуб этиб ярим финалга йўл олди 27 апр, 01:17 125
  • Германияда ишлаш истагида бўлган ўзбекистонлик мутахассислар учун немис тили ўргатилади 27 апр, 00:26 45
  • Ҳусаин Норчаев: Бугун имкониятларимиздан фойдаланиб ғалаба қозондик 27 апр, 00:22 88
  • Песков: АҚШ Украинадаги можарода бевосита иштирок этмоқда 27 апр, 00:00 98
  • Тимур Кападзе Саудия Арабистони устидан қозонилган ғалабадан сўнг нималар деди? 26 апр, 23:36 220
  • Исроил Мадримов ўз дивизионида енгилмас Кроуфордга “нон” бермоқчимас! 26 апр, 23:30 88
  • Испания ва Греция Киевга Patriot тизимларини етказиб беришдан бош тортди 26 апр, 23:10 132
  • Хосе Венансио Лопес: "Ҳимояда ҳам, ҳужумда ҳам ажойиб ҳаракат қила олдик" 26 апр, 22:53 124
  • Бўлимлар