«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 25 2024, 11:32
ЎЗO‘Z

Мандарин қандай фойдали хусусиятларга эга?

06 ноя, 08:38 6 782 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Мандарин қандай фойдали хусусиятларга эга? Доимо яшил тусдаги мандарин дарахти цитруслар оиласига мансуб. Унинг ширин мевалари пўчоғини ажратиш осон, айнан шу хусусияти мандаринни бошқа цитруслардан ажратиб туради. Мандарин сархил ҳолида истеъмол қилинади, мевали ва сабзавотли салатларга қўшилади, шунингдек ундан мандарин шарбати ва мураббо тайёрлаш мумкин.

Мандарин ноябрь-декабрь ойларида пишиб етилади. У Ҳиндистон, Жанубий Корея, Хитой ва Японияда энг машҳур цитрус мева ҳисобланади. Унинг дарахти Миср, Жазоир, Туркия, Озарбойжон, Бразилия, Испания ва бошқа мамлакатларда ҳам ўстирилади.

Унинг фойдали хусусиятлари
Ушбу мева таркибида органик кислоталар, шакар, аскорбин кислотаси, тиамин, рутин ва фитонцидлар мавжуд. Терисида катта миқдорда эфир мойи бор. Мандариннинг тўйимлилик даражаси 53 ккал.

Мандаринлар B ва С витамини учун ажойиб манбадир. Куз-қиш мавсумида иммунитетни мустаҳкамлаш учун организмдаги витаминлар захирасини тўлдириб бориш муҳим аҳамиятга эга. Мандарин истеъмоли иштаҳани очади, организмдаги моддалар алмашинуви жараёнини яхшилайди, умумий қувват берувчи ва микробларга қарши курашувчи ҳисобланади.

Мандариндан олинадиган кўплаб фойдаларга қарамай, уларнинг меъёрдан ортиқ истеъмоли аллергик реакцияларни келтириб чиқариши мумкин. Меъда шираси кислотаси ошиши билан кечувчи гастрит ва ичаклардаги яллиғланиш хасталикларида мандарин тановул қилиш тавсия этилмайди.

Сифатли мардаринни қандай танлаш мумкин?
Биринчи навбатда меванинг ташқи кўринишига аҳамият қаратиш лозим. Унинг териси заха бўлмаган ва бузилмаган ҳолатда яхлит бўлиши керак. Етилиб пишган мандаринларнинг туси бир хилда бўлади, аммо териси ғайритабиий ялтираб турганини харид қилиш тўғри бўлмайди.

Мандаринларни, шунингдек, улар етиштирилган мамлакатга қараб ҳам танлаш мумкин. Испан нави ширин, тўйинган апельсин рангига эга ва данакли бўлади. Бу каби мандаринларни пўстини арчиш жуда осон.

Туркия мандаринлари ёрқин-апельсин тусида, данаги йўқ, аммо нордон мазага эга.
Ҳам ширин, ҳам сувли ва данаксиз мандаринлар Марокашдан келтирилади. Уларни тўйинган қизилга мойил пўст орқали ажратиб олиш мумкин.
мандарин, цитрус, фойдали хусусият




Мавзуга оид янгиликлар
  • Атмосфера ҳавосини зарарлаётган 500 дан ортиқ автомобил эгаларига чора кўрилди 25 апр, 11:12 0
  • Ўзганинг номига онлайн қарз олиб, пулини ўзлаштирган шахс ушланди 25 апр, 10:35 0
  • Яшил ҳудудларда яшаш депрессия ва ташвишни камайтиради 25 апр, 06:38 52
  • Олимлар 2024 йилда кучли жазирамадан азият чекиши кутиладиган ҳудудларни айтди 24 апр, 22:42 491
  • Вазирнинг “дакки”си, бу ишлардан зериккан Жўраевлар оиласи ва Ботир Қодировнинг иқрори... 24 апр, 21:37 445
  • Зоҳиршоҳ Жўраев Ботир Қодиров билан ўтаётган суд юзасидан изоҳ берди 24 апр, 18:50 684
  • Сўнгги янгиликлар
  • Ўзганинг номига онлайн қарз олиб, пулини ўзлаштирган шахс ушланди 25 апр, 10:35 0
  • Пентагон Украинага янги ёрдам пакетининг таркибини очиқлади 25 апр, 10:11 0
  • Исроил Мадримов—Теренс Кроуфорд бокс оқшомининг карди эълон қилинди 25 апр, 09:48 0
  • Исроил Мадримов: Кроуфордни ҳурмат қиламан, лекин бу менинг дивизионим 25 апр, 09:29 49
  • Хави “Барселона”даги фаолиятини давом эттиришга рози бўлди 25 апр, 09:10 28
  • Хонанда Авазбек Олимовдан “Севар ёрим” қўшиғини рухсатсиз куйлаб келаётгани учун 540 млн сўм ундириш сўралмоқда 25 апр, 08:44 118
  • Қозоғистон бош вазири ўринбосари Кобулда “Толибон” вакиллари билан учрашди 25 апр, 08:20 189
  • Байден тегишли қонунни имзолади: АҚШда TikTok блокланиши мумкин 25 апр, 07:46 26
  • Россияда «катта балиқ» тўрга тушди. У нимада айбланмоқда? 25 апр, 07:13 207
  • Яшил ҳудудларда яшаш депрессия ва ташвишни камайтиради 25 апр, 06:38 52
  • АҚШ Украинага яширинча ATACMS ракеталарини етказиб берди 25 апр, 06:00 145
  • Ўзбек профессионал бокси тарихидаги энг катта жанг тасдиқланди! 25 апр, 00:33 361
  • Бўлимлар