«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 19 2024, 11:36
ЎЗO‘Z

O'zLiDeP вакиллари Россияда таҳсил олаётган ва меҳнат қилаётган ўзбекистонлик фуқаролар билан учрашди (видео, фото)

05 ноя, 19:30 2 380 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
O'zLiDeP вакиллари Россияда таҳсил олаётган ва меҳнат қилаётган ўзбекистонлик фуқаролар билан учрашди (видео, фото) Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Бухоро вилояти Кенгаши вакиллари Россия Федерацияси пойтахти Москва шаҳрида бўлиб қайтди. Бу ерда таълим олаётган ўзбекистонлик ёшлар ва вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошираётган фуқароларимиз билан бўлиб ўтган учрашувларда Ҳаракатлар стратегияси асосида Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотлар, Сайлов Кодекси ҳамда O’zLiDePнинг сайловолди дастури хусусида ҳамюртларимизга алоҳида маълумотларни тақдим этишди.

Бундан ташқари, Москвада меҳнат қилаётган юртдошларимиз муаммолари ўрганилиб, давлатимиз раҳбарининг 2019 йил 20 августдаги “Хорижда вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошираётган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ва уларнинг оила аъзоларини ҳимоя қилиш кафолатларини янада кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони моҳияти ҳам уларга кенг тушунтирилди.

31 октябрь куни ана шундай учрашув Россия Халқлар Дўстлиги Университетида бўлиб ўтди. Маълумотларга кўра, бугунги кунда мазкур олий даргоҳида республикамизнинг барча вилоятларидан талабалар турли йўналишлар бўйича билим олишаяпти.

Айтиш керакки, Халқлар Дўстлиги Университетида таҳсил олаётган ўзбекистонлик талаба ёшларнинг сиёсий партия фаоллари ва сенаторлар билан учрашуви бежизга ташкил этилмади. Сабаби, мазкур даргоҳ Россиянинг энг нуфузли олий таълим муассасаларидан бири ҳисобланади. Унда жаҳоннинг 157 давлатидан ҳозирги вақтда 32 мингдан ортиқ талабалар билим олаётган бўлса, шундан минг нафарга яқинини ўзбекистонлик йигит қизлар ташкил этади. Учрашувда ёшлар Ўзбекистонда кейинги уч йил ичида рўй бераётган ўзгаришлар борасида маълумотларга эга бўлишди. Ташриф буюрган меҳмонлар ўз навбатида бу ердаги шарт-шароитлар билан яқиндан танишдилар.

Бахтиёр Зарипов ҳам Россия Халқлар Дўстлиги Университетида билим олаётган ёшлардан бири. У асли Бухородан. Ҳозирда ер кадастри соҳасини чуқур ўрганмоқда. Ўқишни тугатгач, Ўзбекистонга қайтиб, ўз касби бўйича ишлаш ва шу тармоқни янада ривожлантириш йўлида ўз ҳиссасини қўшиш ниятида.

- Мен ҳам Россиядаги Халқлар Дўстлиги Университетида ўқийман. Бухоро шаҳрида туғилганман. Келгусида ер кадастри соҳаси бўйича мутахассис бўлиб етишмоқчиман. Россияда бу борада етарли тажриба бўлганлиги боис, айнан шу олий даргоҳини танладим, - дейди Бахтиёр Зарипов биз билан суҳбати чоғида. Ўқишни якунлаб, албатта Ўзбекистонга, яъни Бухорога қайтиш ниятидаман. Мутахассислигим бўйича ишлаб, шу тармоқ ривожига ўз ҳиссамни қўшишни кўнглимга тугиб қўйганман. Бугунги учрашув менга ёқди.

Тадбирда партия вакиллари, сенаторлар бизга Ўзбекистондаги барча янгиликлар ҳақида батафсил гапириб беришди. Ҳақиқатдан ҳам республикамизда кейинги уч йил ичида жуда кўп ўзгаришлар рўй бермоқда. Мен ҳар йили ёзга таътилга Бухорога борганимда буни сезаяпман. O’zLiDePнинг сайловолди дастури ҳам яхши тузилган экан. Асосий эътибор ёшлар муаммоларига қаратилган. Бу менга маъқул келди. Мен албатта 22 декабрь куни Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонасида очиладиган сайлов участкасига бориб, ўз фуқаролик бурчимни бажараман ва муносиб номзод учун ўз овозимни бераман.

Жаҳонгирнинг ҳам орзулари талайгина. У келажакда психолог бўлмоқчи. Ҳозир Россия Халқлар Дўстлиги Университетида 3-босқич талабаси. Учрашувда у ҳам сўз олиб, тўпланганлар эътиборини ўз лойиҳасига қаратди.

- Мен асли водийданман. Ҳозирда Россиядаги энг нуфузли Университетларнинг бирида, яъни Россия Халқлар Дўстлиги олий даргоҳида таҳсил олаяпман. Келгусида етук психолог бўлмоқчиман ва албатта юртимга қайтиб, ўз соҳам бўйича ишлашни режалаштираяпман, - дея cуҳбатимизга келиб қўшилди Жаҳонгир Ҳайитов. Университетимизда талабалар учун барча шароитлар яратилган. Бу учрашувдан шундай хулосага келдимки, юртимизда жуда кўп ўзгаришлар, ёшлар учун кенг имкониятлар, янги иш ўринлари барпо этилаётганлини кузатиб хурсанд бўляпман. Мен 22 декабрь куни албатта ўз фуқаролик бурчимни бажарган холда Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонасига бориб, сайловда қатнашиб, муносиб номзодга овоз бераман.

Бухородан Россияга тарғибот тадбирларини ўтказиш учун борган O’zLiDeP фаоллари орасида тадбиркорлар ҳам бор. Учрашувда Халимжон Сафаров ёшларга бугунги кунда Ўзбекистонда рўй бераётган ўзгаришлар баробарида, тадбиркорларга ўз бизнесини амалга ошириш учун яратилаётган қулайликларга тўхталди.

Ўзбекистонлик ёшлар ўртасида сўзга чиққан Олий Мажлис Сенати аъзоси, “Ўзбекистон Қаҳрамони” Азим Латипов мамлакатимизда барча соҳаларда бўлгани каби, қишлоқ хўжалиги тизимида ҳам олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотлар ўз самарасини бераётганлигини алоҳида таъкидлади. Ёшларни олий даргоҳни тугатиб, юртга қайтишларини, ўз соҳалари бўйича меҳнат қилиш учун республикамизда барча имкониятлар яратилаётгани айтиб ўтди.

“Бухоро” Ҳалқаро аэропорти директори, Олий Мажлис Сенати аъзоси Тоҳир Бахроновнинг чиқиши асосан O’zLiDePнинг сайловолди дастури мазмун-моҳиятига йўналтирилди. Россия Халқлар Дўстлиги Университетида бўлиб ўтган учрашув савол жавоблар бой тарзда ўтди.

Табиийки, сиёсий партияларнинг мамлакат ташқарисида бўлган Ўзбекистон Респуликаси фуқаролари ўртасида мана шундай тарғибот тадбирларининг ўтказилиши бўлажак сайловларда кўпчилик депутатлик ўринларини қўлга киритишда хизмат қилади.

Эслатиб ўтамиз, шу йилнинг сентябрь ойи бошларида O‘zLiDeP делегацияси Россия Федерациясида бўлиб қайтди. Ташриф доирасида мамлакатимизнинг ушбу давлатдаги элчихонаси кўмагида Ўзбекистон тарихида илк бор мамлакатимиз сиёсий партияларидан бирининг Россияда фаолият юритаётган меҳнат мигрантлари билан учрашуви бўлиб ўтган эди.

Бундан ташқари партия вакиллари Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлигининг Россия Федерациясидаги вакиллигида ҳам бўлиб, унинг раҳбари С.Мансуров ҳамда у ерда фаолият юритаётган вакилларимиз томонидан юртдошларимизга кўрсатилаётган ёрдам, бу борада мавжуд муаммолар тўғрисида ҳам ишчи учрашувлар ўтказишди, мурожаат билан келган меҳнат мигрантлари муаммоларини ўрганишган эди.
O'zLiDeP, Россия, таҳсил




Мавзуга оид янгиликлар
  • Telegram орқали сохта ҳавола жўнатиб, ўзгалар картасидаги пулни ўғирлаган шахс ушланди 19 апр, 10:44 0
  • Марказий Осиё давлатлари 2024 йил ёзи учун Амударё ва Сирдарё сувини тақсимлаб олди 18 апр, 21:45 302
  • Шавкат Мирзиёев ва Эмомали Раҳмон баёнот билан чиқдилар 18 апр, 20:00 423
  • Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасида иттифоқчилик муносабатлари ўрнатилди 18 апр, 17:40 99
  • Тошкентда дарахтга қасд қилган «маскалилар» қўлга олинди 18 апр, 17:23 246
  • Жиноий иш қўзғатилгач келишувга эришилди 18 апр, 16:48 183
  • Сўнгги янгиликлар
  • Telegram орқали сохта ҳавола жўнатиб, ўзгалар картасидаги пулни ўғирлаган шахс ушланди 19 апр, 10:44 0
  • “Байер” клуби мағлубиятсиз серия бўйича рекорд ўрнатди 19 апр, 10:24 0
  • Туркия шимолида 5,6 магнитудали зилзила юз берди (видео) 19 апр, 10:00 0
  • Исроил дронлар орқали Эронга зарба берди 19 апр, 09:35 93
  • NASA: Хитой Ойни ўзиники қилиб олмоқчи 19 апр, 09:09 72
  • Иброҳимҳалил Йўлдошев: "Клубим мени қўйиб юбормоқчи эмасди, бироқ..." 19 апр, 08:50 75
  • Йенс Столтенберг: “Украина ҳарбийлар етишмовчилиги муаммосини ўзи ҳал қилиши керак” 19 апр, 08:26 69
  • U-23 Осиё Кубоги. Қатар Иорданияга қарши баҳсда сўнгги дақиқаларда ғалабани илиб кетди 19 апр, 08:08 67
  • Европа лигаси. "Милан" ва "Ливерпуль" мусобақани тарк этди, "Байер" ва "Рома" эса ярим финалда! 19 апр, 07:48 99
  • Ширинликлар юз терисига қандай таъсир кўрсатади? 19 апр, 07:30 44
  • Зеленский: Россия Украинанинг иссиқлик энергетикасини деярли тўлиқ яксон қилди 19 апр, 07:00 148
  • Зеленскийга эҳтимолий суиқасднинг тафсилотлари ошкор бўлди 19 апр, 06:30 276
  • Бўлимлар