«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 25 2024, 15:12
ЎЗO‘Z

Наманганда эҳтиёжманд оилаларнинг қарздорлиги ҳомийлар ёрдамида тўлаб берилмоқда

04 ноя, 15:47 2 904 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Наманганда эҳтиёжманд оилаларнинг қарздорлиги ҳомийлар ёрдамида тўлаб берилмоқда М.Қирғизов Уйчи туманининг “Уйчи” маҳалла фуқаролар йиғини, Ласкидон кўчасида истиқомат қилади. Маҳаллада нумунали оила сифатида эътироф этиладиган бу хонадон доимо эътиборда. Куни кеча Бюронинг Уйчи туман бўлими томонидан кўрсатилган ёрдам оиланинг қувончига қувонч қўшди. Боиси, хонадон аъзолари фойдаланилган электр энергиясидан қарздорлигини тўлашга қийналишаётган эди. Бюронинг туман бўлими ва мааҳалла фаоллари иштирокидаги ҳамкорлик натижасида ушбу оиланинг салкам 1,4 млн. сўм қарздорлиги ҳомийлар ёрдамида тўлаб берилди. Тўлов квитанцияси оила аъзоларига тақдим этилди.

Бундай хайрли тадбирлар Бюронинг Янгиқўрғон туман бўлими томонидан ҳам амалга оширилмоқда. Ҳар бир маҳалла фуқаролар йиғини кесимида кам таъминланган ва тўлов қобилиятига эга бўлмаган истеъмолчилар рўйхати шакллантирилди. Уларнинг фойдаланилган электр энергияси, табиий газ ва ичимлик сувидан бўлган қарздорликлари таҳлил этилмоқда. Ҳақиқатан, тўлашга имконияти йўқ оилаларга ҳомийлар бириктирилиб, қарздорлик бартараф этилмоқда.

Масалан, туманнинг Қандиён маҳалласида яшовчи фуқаро Н.Кароматованинг табиий газдан 288150 сўм қарздорлиги бор эди.
Ҳудудда яшовчи тадбиркор томонидан оиланинг қарздорлиги бартараф этилди. 122 минг сўм олдиндан тўлов ҳам амалга оширилди.
Бюронинг вилоят бошқармаси, шаҳар ва туманлар бўлимлари томонидан тадбирлар давом эттирилмоқда.




Мавзуга оид янгиликлар
  • МИБ ходими ва икки солиқчи жиноят устида ушланди 25 апр, 11:55 55
  • Атмосфера ҳавосини зарарлаётган 500 дан ортиқ автомобил эгаларига чора кўрилди 25 апр, 11:12 50
  • Ўзганинг номига онлайн қарз олиб, пулини ўзлаштирган шахс ушланди 25 апр, 10:35 53
  • Яшил ҳудудларда яшаш депрессия ва ташвишни камайтиради 25 апр, 06:38 87
  • Олимлар 2024 йилда кучли жазирамадан азият чекиши кутиладиган ҳудудларни айтди 24 апр, 22:42 542
  • Вазирнинг “дакки”си, бу ишлардан зериккан Жўраевлар оиласи ва Ботир Қодировнинг иқрори... 24 апр, 21:37 508
  • Сўнгги янгиликлар
  • Тимур Кападзе матбуот анжуманида Саудия Арабистонига қарши кечадиган баҳс ҳақида нималар деди? 25 апр, 14:39 1
  • Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради 25 апр, 14:30 0
  • Тожикистонда 17 ёшли йигитни яшин урди 25 апр, 14:11 1
  • Украиналик модель дунёдаги энг узун сочли аёл сифатида Гиннес рекордлари китобига киритилди 25 апр, 13:43 0
  • Усмон Тошев: "Шубҳасиз, Саудияни ютишни хоҳлаймиз" 25 апр, 13:17 75
  • Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси 25 апр, 12:59 21
  • МИБ ходими ва икки солиқчи жиноят устида ушланди 25 апр, 11:55 55
  • Москва вилояти ҳукумати раҳбарининг собиқ ўринбосари қўлга олинди 25 апр, 11:33 109
  • Атмосфера ҳавосини зарарлаётган 500 дан ортиқ автомобил эгаларига чора кўрилди 25 апр, 11:12 50
  • Хосе Венансио Лопес: Рақибимиз жаҳоннинг энг кучли терма жамоаларидан бири эканини яхши биламиз 25 апр, 11:05 141
  • Ўзганинг номига онлайн қарз олиб, пулини ўзлаштирган шахс ушланди 25 апр, 10:35 53
  • Пентагон Украинага янги ёрдам пакетининг таркибини очиқлади 25 апр, 10:11 153
  • Бўлимлар