«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 20 2019, 02:40
ЎЗO‘Z

Ўзбекистонда Naqshbandi tourism festival—2019 фестивали бўлиб ўтмоқда (фото)

02 ноя, 17:58 411 Жамият
Ўзбекистонда Naqshbandi tourism festival—2019 фестивали бўлиб ўтмоқда (фото)
Малайзиянинг «Умумжаҳон Сўфийлар ташкилоти» ташаббуси билан 31 октябрдан 7 ноябрга қадар ўтказилаётган Ўзбекистонда зиёрат туризми йўналишида Naqshbandi tourism festival—2019 номли халқаро тадбири иштирокчилари Тошкент шаҳрида кутиб олинди. Улар илк зиёратни Бухородан бошлади. Бу ҳақда Бухоро вилояти туризмни ривожлантириш департаменти хабар берди.

Мазкур тадбир Hilal Travel сайёҳлик ташкилоти ҳамда Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси кўмагида, шунингдек, Дин ишлари бўйича қўмита, Ташқи ишлар вазирлиги, «Ўзбекистон ҳаво йўллари» ва «Ўзбекистон темир йўллари» ҳамкорлигида ташкил этилган.

Naqshbandi tourism festival—2019 халқаро фестивали доирасида 18 давлат, жумладан, Малайзия, Индонезия, Туркия, Ҳиндистон, Хитой, Буюк Британия, Янги Зеландия, Австралия, Бразилия ва АҚШ давлатларидан 200 га яқин меҳмон вилоятга ташриф буюрди.

Зиёрат дастури доирасида меҳмонлар вилоятда жойлашган «Етти пир» номи билан машҳур бўлган ҳазрат Абдухолиқ Ғиждувоний, Хўжа Ориф Ревгарий, Хўжа Маҳмуд Анжир Фағнавий, Муҳаммад Баҳоуддин Нақшбандий, Хўжа Бобои Самосий, Хўжа Али Ромитаний, Абул Ҳафс Кабир ҳамда Саййид Амир Кулол каби улуғ зотларнинг зиёратгоҳларида бўлди.

Бундан ташқари, меҳмонлар фестиваль дастурига кўра, 8-мўъжиза деб тан олинган Пойи Калон мажмуасида жойлашган Мири Араб Олий мадрасасига ҳам ташриф буюриб, унинг фаолияти ҳамда тарих саҳифаларида сайқалланган Арк қўрғони ва Лаби Ҳовуз майдони ва қадимий савдо тоқлари ва бир қатор маданий мерос объектлари билан яқиндан танишди.

“Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Мавзуга оид янгиликлар
  • Туркия мусулмон давлатлардан Ўзбекистонга ташриф буюрувчи сайёҳлар сони бўйича етакчига айланди 25 май, 08:45
  • Зиёрат туризми: Ҳиндистоннинг имом ва ислом уламолари делегацияси Ўзбекистонга ташриф буюрди 25 мар, 21:34
  • Чимёнда чанғи фестивали ўтказилади 27 фев, 21:23
  • 2019 йил Тошкентда нуфузли халқаро мода ҳафталиги ўтказилади 19 окт, 21:03
  • «Halal International Tourism» компаниясининг бош менежери Ўзбекистонда 27 фев, 08:06
  • Сўнгги янгиликлар
  • 2019 йилнинг сўнгги премьералари (видео) 20 ноя, 00:16 162
  • Фаластин бош мураббийи Ўзбекистонга мағлуб бўлиш сабабини айтди 19 ноя, 23:59 281
  • Cоcа-Cоlа ҳақида қизиқарли маълумотлар 19 ноя, 23:50 298
  • Хотира турлари ҳақида маълумотга эга бўлинг 19 ноя, 23:26 157
  • “Dubai Cup-U23”. Ўзбекистон сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига мағлубиятдан қутулиб қолди 19 ноя, 23:14 233
  • Gucci брандининг тарихи ҳақида 19 ноя, 22:38 235
  • Зеленскийнинг ўзбекистонлик қиёфадоши Украина президенти ролини ижро этади 19 ноя, 22:15 498
  • Америкадаги қуллик тарихи 19 ноя, 21:51 374
  • Эртага айрим ҳудудларда ёмғир ва қор ёғиши кутилмоқда 19 ноя, 21:28 1 141
  • Ливанда намойишчилар парламент биносига олиб борувчи йўлларни ёпиб қўйди (видео) 19 ноя, 21:05 164
  • Бўлимлар