«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 20 2024, 16:12
ЎЗO‘Z

Ўтган даврда қанча йўл ҳаракати қоидабузарликлари содир этилди?

31 окт, 17:18 2 182 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ўтган даврда қанча йўл ҳаракати қоидабузарликлари содир этилди? Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигининг анжуманлар залида "Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш тизимида амалга оширилаётган чора-тадбирлар" мавзусида ўтказилган матбуот анжуманида таъкидланишича: Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси ва унинг ҳудудий идоралари томонидан 2019 йилнинг 9 ойи давомида жами 4 млн. 607 минг 34 та йўл ҳаракати қоидабузарлиги, жумладан 2 млн. 55 минг 254 та қўпол қоидабузарлик, 25120 нафар маст ҳайдовчи, 252072 нафар қоидабузар пиёдалар аниқланган.

Ҳайдовчи пуфланг!
Алкотестер - бу ҳайдовчи томонидан ҳавога чиқарилган этанол буғларини аниқловчи ва текширув натижаларини қоғозда акс эттирувчи махсус техник воситадир.

Текширув чоғида ҳайдовчи томонидан ҳавога чиқарилган этанол буғлари концентрацияси кўрсаткичи 0,135 миллиграмм ва ундан юқори бўлган ҳолларда Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги ходими томонидан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 131- моддасига мувофиқ маъмурий баённома расмийлаштирилади ҳамда транспорт воситаси вақтинчалик жарима майдонига қўйилади.

Жорий йилнинг 9 ойида 12778 нафар транспорт воситасини маст ҳолда бошқарган ҳайдовчиларга нисбатан расмийлаштирилган маъмурий ҳужжатлар суд идораларига юборилиб, уларнинг 8639 нафари транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этилган ҳамда 795 нафарига маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Тошкент–Термиз автомобил йўлини таъмирлаш учун $153 млн кредит олинади 20 апр, 14:50 29
  • Трейдерлик билан шуғулланишини айтиб, ўзганинг пулини ўзлаштирган шахс ушланди 20 апр, 10:27 20
  • Тошкентда хорижга ишга юборишни ваъда қилган шахс ушланди 20 апр, 08:26 22
  • Зироат Мирзиёева Фарғонада мактаб-интернат ўқувчилари билан учрашди 19 апр, 20:36 90
  • Мижознинг сочини унинг хоҳишига зид тарзда калга олиб ташлаган сартарош 10 суткага қамалди 19 апр, 20:29 299
  • Тошкентда болаларнинг қўлига игна ва “саморез” санчган ўқитувчига нисбатан жиноят иши қўзғатилди 19 апр, 16:48 106
  • Сўнгги янгиликлар
  • “Ўзбекконцерт” хонанда Лола билан унинг кийиниш маданияти юзасидан суҳбат ўтказди 20 апр, 15:43 2
  • Эрон зарбаси катта зарар етказмади, лекин Исроил барибир ютқазди... 20 апр, 15:15 17
  • Тошкент–Термиз автомобил йўлини таъмирлаш учун $153 млн кредит олинади 20 апр, 14:50 29
  • Мухолифатчи Волковга суиқасд уюштиришга буюртма берган шахс ушлангани маълум қилинди 20 апр, 14:24 44
  • Ўзбекистон автомобиль бозорида кетма-кет учинчи ой фаолликнинг пасайиши кузатилди 20 апр, 14:03 52
  • НАТО Украинага ҳаво ҳужумидан мудофаа соҳасида ёрдам ваъда қилди 20 апр, 13:58 41
  • АҚШ Исроилнинг жисмоний ва юридик шахсларига нисбатан санкциялар жорий этди 20 апр, 12:56 46
  • Душанбеда Ўзбекистон элчихонасининг янги биноси очилди (фото) 20 апр, 12:28 85
  • Сутни меъёрдан ортиқ истеъмол қилиш юрак хуружига сабаб бўлиши мумкин 20 апр, 12:05 32
  • «Россия урушга бугуноқ нуқта қўйиши мумкин»: «Катта еттилик» талаб билан чиқди 20 апр, 11:45 506
  • Исроилнинг Эронга ҳужуми оқибатлари ҳақида маълумот берилди 20 апр, 11:21 250
  • Зироат Мирзиёева Марғилонда илк бор ташкил этилган инклюзив ижодий фестивалда иштирок этди 20 апр, 10:54 57
  • Бўлимлар