«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 26 2024, 07:43
ЎЗO‘Z

Оққўрғонда ҚҚС тўловчилар сони 261 нафарга етди

23 окт, 19:36 2 753 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Оққўрғонда ҚҚС тўловчилар сони 261 нафарга етди Тошкент вилояти Оққўрғон туманида давлатимиз раҳбарининг жорий йил 26 сентябрдаги “Ўзбекистон Республикасининг солиқ сиёсатини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони мазмун-моҳиятига бағишланган семинар ўтказилди.

Вилоят давлат солиқ бошқармаси бошлиғи томонидан ўтказилган тадбирда тадбиркорлик субъектлари, фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари давлат солиқ хизмати органларидан уларга бириктирилган ходимлар, импортёр корхоналар раҳбарлари иштирок этдилар.

Тадбирда Тошкент вилояти давлат солиқ бошқармаси бошлиғи мамлакатимизда солиқ сиёсатини такомиллаштириш концепциясининг қабул қилиниши, жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг ягона 12 фоизга туширилгани, эътиборлиси, тадбиркорлар учун қўшилган қиймат солиғи ставкасининг 20 фоиздан 15 фоизга, ягона ижтимоий тўлов ставкасининг эса 25 дан 12 фоизга пасайтирилгани ислоҳотлар аҳоли фаровонлигини таъминлашда муҳим омил бўлаётганини алоҳида таъкидлади.

Айтиш керакки, ҳозирги кунда Оққўрғон туманида ҚҚС тўловчиларнинг сони 261 нафарни ташкил этиб, шулардан фермерлар сони 160 нафарни ташкил этади. Ўтказилган учрашув давомида тадбиркорлик субъектларига назорат-касса аппаратларини қайта тизимлаш, муддати тугамаган шартномаларга тузатиш ҳамда бизнес субъектлари имзолаган ҳар бир шартнома қайта инвентаризация қилиниши кераклиги ҳақида ҳам тушунтиришлар берилди.

- Мен Бауржон Саурбоев Оққўрғон тумани “Хонтемир” фермер хўжалиги раҳбариман, ҳозирда 140 гектар ер майдонимиз бор, чорвачилик билан ҳам шуғулланамиз. Бугунги учрашувда мутасаддилар 50 гектардан ортиқ қишлоқ хўжалигига мўлжалланган суғориладиган ер майдонларига эга бўлган ягона ер солиғи тўловчилари қўшилган қиймат солиғи тўловчилари ҳисобланишларини айтиб ўтдилар. Бу ўз навбатида фермерлар учун анча қулайликлар яратар экан. Бизнинг фермер хўжалиги ҳам бугундан ҚҚС тўловчилар қаторига ўтди.

Шунингдек, туманда қўшилган қиймат солиғи тўловчиси сифатида рўйхатдан ўтаётган фермер хўжаликларининг бухгалтерия ҳисобини тўғри юритишларига амалий ёрдам бериш мақсадида уларга солиқ идораларининг малакали ходимлари бириктирилди.

Тошкент вилояти давлат солиқ бошқармаси




Мавзуга оид янгиликлар
  • Бухорода 4 дона қадимий тангани хорижга олиб чиқмоқчи бўлганлар аниқланди 26 апр, 07:11 0
  • Тошкентда одам ўлдиришда гумонланган шахсни ушлашда ёрдамлашган талаба йигит тақдирланди 26 апр, 06:20 1
  • Ўзбекистондаги бўш иш ўринлари ҳақида маълумот берилди 25 апр, 20:12 87
  • Ботир Қодиров: “5 ёшимда отамни мендан тортиб олишган” 25 апр, 19:37 312
  • МИБ ходими ва икки солиқчи жиноят устида ушланди 25 апр, 11:55 140
  • Атмосфера ҳавосини зарарлаётган 500 дан ортиқ автомобил эгаларига чора кўрилди 25 апр, 11:12 107
  • Сўнгги янгиликлар
  • Ўзбек телеканалларида ҳар шанба «Миллий кино куни» ўтказилади 26 апр, 06:46 0
  • Тошкентда одам ўлдиришда гумонланган шахсни ушлашда ёрдамлашган талаба йигит тақдирланди 26 апр, 06:20 1
  • Ўзбекистон Саудия тўсиғидан ўтса, ярим финалда қайси терма жамоага дуч келади? 26 апр, 05:55 8
  • U-23 Осиё кубоги. Индонезия Жанубий Кореяни енгиб, ярим финалга йўл олди! 26 апр, 05:43 12
  • Россияда иқтисодиётни риовжлантириш учун мигрантлар зарурлиги айтилди 26 апр, 00:22 121
  • Марказий банк раиси охирги ойларда доллар курси нисбатан тезроқ ошганига изоҳ берди 26 апр, 00:22 65
  • Олимлар 15 дақиқада сунъий олмос етиштириш усулини ихтиро қилди 26 апр, 00:00 28
  • Эрон футзал термаси бош мураббийи: "Ўзбекистонга қарши энг яхши ўйинимизни кўрсатишга ҳаракат қиламиз" 25 апр, 23:41 36
  • “Рома” ўйини очилиб кетган Шомуродовни қайтарадими? 25 апр, 23:13 200
  • Равшан Ҳайдаров: Саудия Арабистонига “сюрприз”ларимиз бор... 25 апр, 22:46 139
  • U-23 Осиё кубоги. Қатар Олимпиада йўлланмасидан маҳрум бўлди, Япония ярим финалда! 25 апр, 22:31 128
  • Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради 25 апр, 22:22 45
  • Бўлимлар