«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 19 2019, 11:09
ЎЗO‘Z

Жисмоний шахсларга Ўзбекистондан ташқарида ҳисобварақлар очишга рухсат берилди

23 окт, 16:38 369 Жамият
Жисмоний шахсларга Ўзбекистондан ташқарида ҳисобварақлар очишга рухсат берилди
Жисмоний шахсларга Ўзбекистондан ташқарида чет эл валютасида ҳисобварақлар очишга рухсат берилди. Бу ҳақда “Валютани тартибга солиш тўғрисида”ги қонуннинг янги таҳририда айтилган.

Ҳужжатда қайд этилишича, резидентлар Ўзбекистон Республикасининг банкларида чет эл валютасида ҳисобварақлар очишга ҳақли.

Резидент жисмоний шахслар Ўзбекистон Республикаси банкларида ва Ўзбекистон Республикасидан ташқарида чет эл валютасида ҳисобварақлар ҳамда омонатлар очишга ҳақли.

Резидент юридик шахслар томонидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарида ҳисобварақлар очишга ҳамда улардан фойдаланишга, башарти Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёки Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг Ўзбекистон Республикаси валютасида ёки чет эл валютасида ҳисобварақлар очиш ва улардан фойдаланиш мақсадлари назарда тутилган қарорлари ёхуд Ўзбекистон Республикасининг шундай халқаро шартномалари мавжуд бўлса, йўл қўйилади.

Резидент юридик шахслар Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарида ҳисобварақлар очганидан кейин рўйхатдан ўтган жойдаги солиқ органларини ҳамда Марказий банкни ҳисобварақлар очилганлиги (ёпилганлиги) тўғрисида ва ҳисобварақларнинг реквизитлари ўзгарганлиги ҳақида, шунингдек ушбу ҳисобварақлардаги қолдиқлар ва айланмалар тўғрисида Марказий банк томонидан белгиланган тартибда ҳар чоракда, ҳисобот чораги тугаганидан кейин бир ойдан кечиктирмасдан хабардор қилиши шарт.

Ўзбекистон Республикасининг дипломатик ва бошқа ваколатхоналари, шунингдек Ўзбекистон Республикаси ташкилотларининг хўжалик фаолиятини ёки бошқа тижорат фаолиятини амалга оширмайдиган Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқаридаги ваколатхоналари томонидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарида ҳисобварақлар очишга ҳамда ушбу ҳисобварақлардан фойдаланишга уларнинг хорижда бўлиши ва фаолият кўрсатиши даврида йўл қўйилади. Уларнинг хорижда бўлиши ёки фаолият кўрсатиши тугагач, ҳисобварақлар ёпилиши лозим ва ҳисобварақлардаги маблағларнинг қолдиқлари Ўзбекистон Республикасига ўтказилади.

Резидентлар Ўзбекистон Республикаси банкларидаги ёки Ўзбекистон Республикасидан ташқаридаги банклардаги ўз ҳисобварақларидан Ўзбекистон Республикаси банкларидаги ўз ҳисобварақларига чет эл валютасини чекловларсиз ўтказиш ҳуқуқига эга.

Эслатиб ўтамиз, шу кунга қадар Ўзбекистон Республикасининг резидент жисмоний шахслари, дипломатия ва бошқа ваколатхоналари, шунингдек Ўзбекистон Республикаси ташкилотларининг чет элдаги, хўжалик ёки бошқа тижорат фаолияти билан шуғулланмайдиган ваколатхоналари Ўзбекистон Республикасидан ташқарида ҳисобварақлар очишига ҳамда бу ҳисобварақлардан фойдаланишига уларнинг фақат хорижда бўлиши ва фаолият кўрсатиши даврида йўл қўйилган. Уларнинг чет элда бўлиши ёки фаолият кўрсатиши тугагач, ҳисобварақлар ёпилиши лозим бўлган, ҳисобварақлардаги маблағларнинг қолдиқлари эса Ўзбекистон Республикасига ўтказилган.

“Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Мавзуга оид янгиликлар
  • Ўзбекистондан кўпроқ валюта олиб чиқишга рухсат берилди 23 окт, 11:23
  • Жисмоний шахсларнинг хорижда ҳисобварақлар очишдаги чекловлар олиб ташланади 06 май, 12:47
  • Аҳолининг олтин ёмбилар сотиб олишига рухсат берилиши мумкин 11 май, 10:32
  • Хўжалик юритувчи субъектлар томонидан чет эл валютасини сотиб олиш тартибини маълум қилди 19 сен, 10:50
  • Банкда ҳисобварақ очиш учун таъсис ҳужжатлари талаб этилмайди 28 мар, 14:37
  • Сўнгги янгиликлар
  • Йўлбарс ва сув қундузи ўртасидаги кескин жанг видеога олинди 19 ноя, 10:38 61
  • “Titan Travel” Ўзбекистонни 2020 йилда саёҳат қилиш учун энг жозибали мамлакатлар рўйхатига қўшди 19 ноя, 10:15 80
  • Трамп ўз импичменти бўйича кўрсатмалар беришга тайёрлигини айтди 19 ноя, 09:50 128
  • Тошкентда 4та машина иштирокида ЙТҲ содир бўлди 19 ноя, 09:29 245
  • Дунёдаги биринчи кондиционер қаерда ихтиро қилинган? 19 ноя, 09:22 246
  • Мушуклар ҳақида биз билмаган қизиқарли маълумотлар 19 ноя, 08:57 281
  • Ҳайвонлар ҳам албинизм касаллигига чалинадими? (фотогалерея) 19 ноя, 08:31 256
  • Кактуснинг фойдаси ҳақида эшитганмисиз? 19 ноя, 08:00 361
  • 2020 йилда саёҳатлар учун энг хавфли ва энг хавфсиз давлатлар маълум қилинди 19 ноя, 07:30 380
  • Тожикистон терма жамоасининг айрим футболчилари Тошкентдан Қирғизистонга нега ўз вақтида уча олишмади? 19 ноя, 07:01 585
  • Бўлимлар