«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 27 2024, 06:17
ЎЗO‘Z

Реклама берувчилар ва тарқатувчилар қандай миқдорда жаримага тортилиши мумкин экани аниқ белгиланади

23 окт, 15:55 2 605 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Реклама берувчилар ва тарқатувчилар қандай миқдорда жаримага тортилиши мумкин экани аниқ белгиланади Ўзбекистонда реклама берувчилар, реклама тайёрловчилар ва реклама тарқатувчилар ваколатли давлат органи томонидан қандай миқдорларда жаримага тортилиши мумкин экани аниқ белгилаб қўйилади. Тегишли қонун лойиҳаси норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида жойлаштирилган.

Ҳужжат билан Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 25 декабрда қабул қилинган “Реклама тўғрисида”ги Қонунига ўзгартишлар киритилади. Хусусан, 29-модда (Реклама тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун жавобгарлик) бешинчи қисм қуйидаги таҳрирда баён этилади:

“Реклама берувчилар, реклама тайёрловчилар ва реклама тарқатувчилар ваколатли давлат органи томонидан қуйидаги миқдорларда жаримага тортилиши мумкин:

нотўғри реклама берганлик, аксилреклама беришдан бош тортганлик, реклама қилиниши қонун ҳужжатлари билан тақиқланган маҳсулотни реклама қилганлик учун — базавий ҳисоблаш миқдорининг етмиш бараваридан юз бараваригача миқдорда;

реклама тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг бузилишини тугатиш ҳақидаги кўрсатмани ўз муддатида бажармаганлик, ташқи рекламани жойлаштириш тартибига риоя қилмаганлик учун — базавий ҳисоблаш миқдорининг ўттиз бараваридан эллик бараваригача миқдорда;

реклама ахборотига тааллуқли ҳужжатлар ва материалларни ваколатли давлат органига белгиланган муддатда тақдим этмаганлик ёки атайин нотўғри маълумотлар тақдим этганлик учун — базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн бараваридан йигирма бараваригача миқдорда жарима қўллайди”;

қуйидаги мазмундаги олтинчи қисм билан тўлдирилади:

“Хўжалик юритувчи субъектларга жарима қўллаш тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси ҳузуридаги Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги ва/ёки Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитасининг ҳудудий бошқармаларининг қарори бир ой муддатда ихтиёрий равишда ижро этилмаганда, жарима маблағлари суд тартибида ундирилади”.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Германияда ишлаш истагида бўлган ўзбекистонлик мутахассислар учун немис тили ўргатилади 27 апр, 00:26 27
  • Татьяна Каримова ва Пётр Каримов ўртасидаги суд иши давом этмоқда 26 апр, 21:47 180
  • Таваккалчиликка асосланган ўйинлар ва букмекерликка рухсат берилди 26 апр, 20:39 99
  • Андижон ва Қашқадарёда ер майдонларини ноқонуний сотиш ҳолатларига чек қўйилди 26 апр, 18:08 55
  • Қизга тегажоғлиқ қилиб тасвирга олганларга нисбатан жиноят иши очилди 26 апр, 14:28 235
  • Тошкент шаҳрида қайси вилоят ҳайдовчилари кўпроқ таксичилик қилмоқда? 26 апр, 13:03 245
  • Сўнгги янгиликлар
  • Учар автомобил йўловчи билан биринчи парвозини амалга оширди (видео) 27 апр, 05:35 15
  • U-23 Осиё кубоги. Ироқ Вьетнамни мағлуб этиб ярим финалга йўл олди 27 апр, 01:17 65
  • Германияда ишлаш истагида бўлган ўзбекистонлик мутахассислар учун немис тили ўргатилади 27 апр, 00:26 27
  • Ҳусаин Норчаев: Бугун имкониятларимиздан фойдаланиб ғалаба қозондик 27 апр, 00:22 51
  • Песков: АҚШ Украинадаги можарода бевосита иштирок этмоқда 27 апр, 00:00 63
  • Тимур Кападзе Саудия Арабистони устидан қозонилган ғалабадан сўнг нималар деди? 26 апр, 23:36 155
  • Исроил Мадримов ўз дивизионида енгилмас Кроуфордга “нон” бермоқчимас! 26 апр, 23:30 64
  • Испания ва Греция Киевга Patriot тизимларини етказиб беришдан бош тортди 26 апр, 23:10 88
  • Хосе Венансио Лопес: "Ҳимояда ҳам, ҳужумда ҳам ажойиб ҳаракат қила олдик" 26 апр, 22:53 94
  • Тимур Иванов иши. Қўлга олинганлар ҳақида ҳозиргача нималар маълум? 26 апр, 22:44 158
  • Қозоғистонлик амалдор жамоат муҳокамасига 100 та челак олиб келди 26 апр, 22:18 238
  • Татьяна Каримова ва Пётр Каримов ўртасидаги суд иши давом этмоқда 26 апр, 21:47 180
  • Бўлимлар