«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 26 2024, 20:06
ЎЗO‘Z

Яна автолизинг билан боғлиқ муаммо

23 окт, 15:30 3 328 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Яна автолизинг билан боғлиқ муаммо “2018 йил 14 октябрь куни мени мобил телефонимга СМС келди. СМСни ўқиб кўрсам, 1 йилдан 5 йилгача муддатга, йиллик 8% дан 16 % гача, 30 % олдиндан тўлов билан автомобиль ва уй-жойларни олиб берамиз, деган хабарни ўқидим. Телефон орқали “Умид автолизинг” билан боғланиб керакли маълумотларни олдим. Шундан сўнг 2018 йил 1 декабрь куни Фарғона шаҳридаги “Умид савдо файз инвест” МЧЖга бордим”, - деб бошланади Риштон туманида яшовчи М.Маткаримовнинг Фарғона шаҳар истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятига қилган ёзма мурожаати.

Фарғона шаҳар жамияти мутахассислари томонидан истеъмолчи мурожаати тегишли тартибда ўрганиш ишлари олиб борилганда, юқоридаги масъулияти чекланган жамияти билан 01.12.2018 йилда имзоланган 3/F-10-сонли шартномага асосан “Дамас” русумли автомобиль учун 30 фоизли олдиндан тўловни 33 500 000 (ўттиз уч миллион беш юз минг) сўмни тўлаганлигига қарамасдан автомобилни келишилган муддат, яъни 3-4 ой ичида эмас, балки шу кунга қадар олмаганлиги маълум бўлди.

Жамият ходимларининг ҳаракатлари сабаб куни кеча истеъмолчи М.Маткаримов ижрочи томонидан унинг олдиндан тўлаган маблағи тўлиғича банк пластик карточкасига ўтказиб берилганлигини маълум қилди. Шу ўринда Ўзбекистон Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси уяли алоқа компаниялари орқали келаётган лизинг хизматлари тўғрисидаги СМС ларнинг барчаси ишончли эмаслиги хусусида огоҳлантиради!

Манба: Халқ сўзи




Мавзуга оид янгиликлар
  • Андижон ва Қашқадарёда ер майдонларини ноқонуний сотиш ҳолатларига чек қўйилди 26 апр, 18:08 18
  • Қизга тегажоғлиқ қилиб тасвирга олганларга нисбатан жиноят иши очилди 26 апр, 14:28 143
  • Тошкент шаҳрида қайси вилоят ҳайдовчилари кўпроқ таксичилик қилмоқда? 26 апр, 13:03 184
  • Ўзбекистон АҚШнинг “кузатувдаги давлатлар рўйхати”дан чиқарилди 26 апр, 10:49 132
  • Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди 26 апр, 08:33 61
  • Фаоллар Тошкентда яна иккита боғ инвесторга берилганидан норози бўлишмоқда 26 апр, 08:03 119
  • Сўнгги янгиликлар
  • Хитой АҚШни «қизил чизиқлар»ни кесиб ўтишдан огоҳлантирди ва «душман эмас, ҳамкор» бўлишга чақирди 26 апр, 19:16 1
  • Қирғизистонда ҳукумат аъзоларига «тўйма-тўй юриш» тақиқланди 26 апр, 18:57 8
  • Электр ва газ тарифларини эркинлаштиришдан кўзланган асосий мақсад нима? 26 апр, 18:30 11
  • Андижон ва Қашқадарёда ер майдонларини ноқонуний сотиш ҳолатларига чек қўйилди 26 апр, 18:08 18
  • Украина Американинг Abrams танкларини олдинги чизиқдан олиб ташлаяпти 26 апр, 17:43 72
  • «Ўзавтосаноат» АЖ таркибидаги 38 та корхона сотилади 26 апр, 17:18 46
  • UFC Арман Сарукянни промоушендан четлатиши мумкин 26 апр, 17:01 40
  • Оқ уй Киевнинг ғалабасига шубҳа қилмоқда 26 апр, 16:38 123
  • Футзал. Жаҳон чемпионати йўлланмаси учун Марказий Осиё жамоалари курашадиган бўлди 26 апр, 16:19 128
  • “Майнц” футбол клуби стадионидан 500 килолик бомба топилди 26 апр, 15:51 134
  • Иқтисодиётда давлат иштироки қисқартирилади 26 апр, 14:53 67
  • Қизга тегажоғлиқ қилиб тасвирга олганларга нисбатан жиноят иши очилди 26 апр, 14:28 143
  • Бўлимлар