«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 20 2024, 15:22
ЎЗO‘Z

Салбий изоҳ ва шарҳларни ўчиришга куч топинг...

23 окт, 15:07 2 342 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Салбий изоҳ ва шарҳларни ўчиришга куч топинг... Интернетдан фойдаланадиган ҳар бир киши троллар ҳужумига дуч келиб туради. Ҳозирги пайтда бундай троллар чиройли қад-қоматга эга йигит ва қизлар кўринишида ёки диндор ниқобида бўлиши мумкин.

Троллар замонавий технологиялар асосида инсоннинг шахсий ҳаётини издан чиқаришнинг жуда кўп усулларини аллақачон ишга солишган: бу диний таълимот, даъватлар, турли бузғунчиликдан тортиб “порно-шантаж“га қадар.

Интернетда тролларнинг бутун бошли армияси ишлайди. Улар ўзимизга ўхшаган оддий одамлар. Улар Интернетга кирган содда одамларни авраб, маълум бир чорасизликка олиб келишдан манфаатдор бўлишади.

Шу боис Интернетдан фойдаланишда, ижтимоий тармоқлар орқали дўстларнинг телефонларига шахсий расмларни юбориш замирида турли таҳдидлар борлигини ҳар биримиз билишимиз шарт.

Ижтимоий тармоқлар орқали танишган, оддий виртуал дўстларимиз ҳам тролга айланиши мумкин. Баъзан сизга ҳар куни хайрли тонг ва хайрли тун тилаётган меҳрибонингиз аста-секин сизнинг барча шахсий маълумотларингизга эга бўлиб бораётганини сезмайсиз. Айрим ҳолларда виртуал дўстларимизга бор дардимизни тўкиб солиб, уларга сиримизни ўзимиз фош этамиз.

Виртуал дўстларимиз эса бизнинг нозик ва ожиз томонларимизни билиб боради. Шуноқ ҳам уларга эътибор беришимиз билан улар қандай фикрлари, суратлари, изоҳлари ва шарҳларига лайк босишимизга қараб ҳам биз ҳақимизда билиб боради ва қармоғига илинтириш пайида бўлади.

Энг ачинарлиси, фарзандларимиз алоҳида хавф гуруҳида. Чунки Интернет бугун уларнинг бор дунёсидир. Маълумотларга кўра, ўзбекистонлик ўсмирларнинг деярли ярми киберҳужумларга дуч келади. Бу уларнинг таълим-тарбиясига кучли таъсир қилиб, уларнинг ўқишини издан чиқаради. Ҳаётга бефарқ қарайдиган қилиб, келажакка бўлган умидини сўндиради. Айримлари дин ёки порно сайтларга киришга муккасидан кетиб қолади. Шу тарзда электрон қотиллик қурбони бўлган болалар ҳам йўқ эмас.

Шундай хавфли муаммоларга дуч келмаслик, имкон қадар тролларнинг қурбони бўлмаслик учун ўсмирлар, уларнинг, ота-оналари ва ўқитувчилари учун интернетда ўзини қандай тутиш ва маълумотларининг хавфсизлигини таъминлаш бўйича қуйидаги эслатмаларни ёдда тутиш керак.

Тролл билан суҳбатга аралашманг, у фақат сизнинг эътиборингизга муҳтожлигини унутманг. У билан оқилона суҳбатлашиш, баҳс-мунозара қилиш бефойда. Aгар сизни реал ҳаётда танишингиз бўлмаган бирон бир инсон, сизга илиқ муносабатда бўлиш мақсадида танишиш сўровини юборса уни дарҳол ўчиринг. Вояга етмаган фарзандларингизни ва ўсмирларнинг ишлатаётган телефони, компьютери, планшети ва бошқа қурилмаларига зудлик билан ёш чеклови шартларини ўрнатинг. (IOS ва Android тизимларига уланиш пайтида буни амалга оширишингиз мумкин)

Салбий изоҳлар ва шарҳларни йўқ қилинг Ҳар ким ўзи учун қарор қилиши керак. Кучли одам бўлиб буни кундалик амалга оширишга ирода ва куч топинг.
Унутманг, троллар сизнинг қўрқоқ эканлигингизни билгач, ўзининг ноғорасига ўйнатишни бошлайди.

Aгар тролл барча чегараларни кесиб ўтиб, сизни заҳарли фикрлари билан ўраб ташласа, унинг сўзлари ва таклифларини скриншот қилиб ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига мурожаат қилинг.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Тошкент–Термиз автомобил йўлини таъмирлаш учун $153 млн кредит олинади 20 апр, 14:50 0
  • Трейдерлик билан шуғулланишини айтиб, ўзганинг пулини ўзлаштирган шахс ушланди 20 апр, 10:27 15
  • Тошкентда хорижга ишга юборишни ваъда қилган шахс ушланди 20 апр, 08:26 18
  • Зироат Мирзиёева Фарғонада мактаб-интернат ўқувчилари билан учрашди 19 апр, 20:36 89
  • Мижознинг сочини унинг хоҳишига зид тарзда калга олиб ташлаган сартарош 10 суткага қамалди 19 апр, 20:29 296
  • Тошкентда болаларнинг қўлига игна ва “саморез” санчган ўқитувчига нисбатан жиноят иши қўзғатилди 19 апр, 16:48 104
  • Сўнгги янгиликлар
  • Тошкент–Термиз автомобил йўлини таъмирлаш учун $153 млн кредит олинади 20 апр, 14:50 0
  • Мухолифатчи Волковга суиқасд уюштиришга буюртма берган шахс ушлангани маълум қилинди 20 апр, 14:24 0
  • Ўзбекистон автомобиль бозорида кетма-кет учинчи ой фаолликнинг пасайиши кузатилди 20 апр, 14:03 0
  • НАТО Украинага ҳаво ҳужумидан мудофаа соҳасида ёрдам ваъда қилди 20 апр, 13:58 4
  • АҚШ Исроилнинг жисмоний ва юридик шахсларига нисбатан санкциялар жорий этди 20 апр, 12:56 10
  • Душанбеда Ўзбекистон элчихонасининг янги биноси очилди (фото) 20 апр, 12:28 39
  • Сутни меъёрдан ортиқ истеъмол қилиш юрак хуружига сабаб бўлиши мумкин 20 апр, 12:05 18
  • «Россия урушга бугуноқ нуқта қўйиши мумкин»: «Катта еттилик» талаб билан чиқди 20 апр, 11:45 311
  • Исроилнинг Эронга ҳужуми оқибатлари ҳақида маълумот берилди 20 апр, 11:21 149
  • Зироат Мирзиёева Марғилонда илк бор ташкил этилган инклюзив ижодий фестивалда иштирок этди 20 апр, 10:54 33
  • Трейдерлик билан шуғулланишини айтиб, ўзганинг пулини ўзлаштирган шахс ушланди 20 апр, 10:27 15
  • Россиянинг чегараолди ҳудудларига дронлар ҳужум қилди 20 апр, 10:00 87
  • Бўлимлар