«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 29 2024, 19:26
ЎЗO‘Z

ДХХ 605 минг долларнинг хорижга ноқонуний олиб чиқилишини фош қилди

23 окт, 12:45 2 602 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
ДХХ 605 минг долларнинг хорижга ноқонуний олиб чиқилишини фош қилди Давлат хавфсизлик хизмати Наманган вилояти бошқармаси ходимлари томонидан валюта қимматликларининг ноқонуний айланмасига қарши курашиш тадбири ўтказилди.

Унинг давомида “Наманган – Косонсой” йўналишида ҳаракатланаётган Н.В. бошқарувидаги “Каптива” русумли автомашина “Гурмирон” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида тўхтатилган. Автомобиль холислар иштирокида кўздан кечирилганда, унинг салон қисмида 605 минг 136 АҚШ доллари борлиги маълум бўлди.

Аниқланишича, муқаддам судланган Н.В. Тошкент шаҳри ва Наманган вилоятида истиқомат қилувчи фуқаролардан олган ушбу хорижий валюталарни маълум миқдордаги фоиз ҳисобида ҳақ олиш эвазига Косонсой туманидаги айланма йўллар орқали божхона назоратини четлаб ўтиб, Қирғизистон Республикасида яшовчи “И.” исмли шахсга етказиб бериши керак бўлган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан ДХХ Наманган вилояти бошқармаси томонидан Жиноят Кодексининг тегишли моддасига мувофиқ жиноят иши қўзғатилган.

Билдирилишича, ушбу ишга алоқадор бошқа шахсларни аниқлаш бўйича зарур чора-тадбирлар кўрилмоқда.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Тошкентда одамлар гавжум жойлар кучайтирилган тартибда қўриқланмоқда 29 мар, 19:09 0
  • Апрел ойида қандай об-ҳаво кутиляпти? 29 мар, 18:13 0
  • Босқинчилик ва одам ўғирлаш билан шуғулланган шахслар қўлга олинди 29 мар, 17:37 13
  • Ўзбекистон — Гонгконг футбол учрашувидан сўнг уч кишига маъмурий қамоқ жазоси тайинланди 29 мар, 14:22 117
  • Тошкентда хавфли ҳолат содир этиб, қарама-қарши ҳаракатланган ҳайдовчига чора кўрилди 29 мар, 13:30 45
  • Сирдарёда эгизакларини бир хонали уйга алмаштирмоқчи бўлган ота-онага ҳукм ўқилди 29 мар, 09:36 105
  • Сўнгги янгиликлар
  • Great Silk Way-2024 халқаро турнири. Боксчиларимиз яна тенгсиз! 29 мар, 18:53 0
  • Канада мактаблари ижтимоий медиа гигантларини судга берди 29 мар, 18:28 0
  • Апрел ойида қандай об-ҳаво кутиляпти? 29 мар, 18:13 0
  • Босқинчилик ва одам ўғирлаш билан шуғулланган шахслар қўлга олинди 29 мар, 17:37 13
  • Тожикистонда «Крокус» ҳужумчилари билан алоқадорликда гумонланган 9 киши қўлга олинди 29 мар, 17:17 33
  • Олимлар қашшоқлик миянинг тез қаришига сабаб бўлишини аниқладилар 29 мар, 16:53 14
  • ИШИД ўз тарафдорларини Исроилда ҳужумлар уюштиришга чақирди 29 мар, 16:30 99
  • Россияда «Крокус»даги теракт ҳақида изоҳлар учун қўлга олишлар бошланди 29 мар, 16:03 174
  • Халқаро суд Исроилга мажбурият юклади 29 мар, 15:40 57
  • Франция разведкаси марказий осиёликларни кузатишни кучайтирмоқда 29 мар, 15:15 103
  • Путиннинг атрофидагилар Украинанинг «Крокус»даги терактга алоқадорлигига ишонмаяпти 29 мар, 14:48 175
  • Ўзбекистон — Гонгконг футбол учрашувидан сўнг уч кишига маъмурий қамоқ жазоси тайинланди 29 мар, 14:22 117
  • Бўлимлар