«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 24 2024, 15:04
ЎЗO‘Z

Олий Мажлис депутати: “Тошкентга ишлагани келган вилоятликлар топган пулини фақат жарималарни тўлашга сарфлашмоқда”

23 окт, 12:12 3 202 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Олий Мажлис депутати: “Тошкентга ишлагани келган вилоятликлар топган пулини фақат жарималарни тўлашга сарфлашмоқда” 22 октябрь куни парламент қуйи палатасининг навбатдаги мажлисида Ўзбекистон ижтимоий-сиёсий ҳаётига доир бир қатор қонун лойиҳалари муҳокама қилинди.

Жумладан, «Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси депутатлар ўртасида турли баҳс-мунозараларни келтириб чиқарди, деб хабар берди Kun.uz нашри.

Депутат Расул Кушербаев фикрича, қонун лойиҳасида аҳолини иш билан таъминлашдаги ҳозирги реал муаммолар тўла акс этмаган. Шу боис у Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Нозим Ҳусановга айрим фикрлар билан мурожаат қилди.

«Жаноб вазир, 12 сентябрь куни номзодингизни Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири лавозимига маъқуллашдан аввал сизга Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 223-моддаси (Паспорт тизими қоидаларини бузиш-таҳ.) бўйича жойларда жуда кўп муаммолар йиғилиб қолгани, бу йўналишда аҳолининг давлатга ва қонунларга бўлган салбий фикри сақланиб қолаётгани ҳамда эндиликда мавжуд ҳолатни яхшилаш учун нима иш қилмоқчисиз, дея савол бергандим.

Сиз эса вазирликда қиладиган биринчи ишингиз шу йўналишда бўлишини айтгандингиз.
Мана, аҳолини иш билан таъминлаш йўналишида янги қонун қабул қилинмоқда, лекин унда ҳолатни тузатиш мақсадида ёзилган бирор жумлани тополмадим.

Қайтараман, ҳар куни айнан шу модда асос қилиниб, республиканинг турли ҳудудларидан Тошкентга иш излаб келган юзлаб кишилар автобусларни тўлдириб ИИБ бўлимларига олиб келинади ва жаримага тортилади. Улар ишлаган пулини фақат жарималарни тўлашга сарфлашмоқда.

Биз улар учун амал қилиш деярли имконсиз бўлган қонунларни яратиб қўйганмиз. Тасаввур қилинг, Тошкентга иш излаб келган фуқаро турар-жой топиши, маълум тўловлар эвазига рўйхатдан ўтиши керак. Рўйхатдан ўтишнинг ўзи учун эса қанчадан-қанча ҳужжат тўлдиради.

Биз бир ҳудуддан иккинчи ҳудудга ишлаш мақсадида кўчиб ўтаётган фуқаролар учун янги, енгилроқ тизим қилишимиз керак, бизга янги ечим керак», – деди Расул Кушербаев.

Депутатнинг қўшимча қилишича, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 223-моддаси – фуқароларнинг эркинликларини чеклаш билан бирга, коррупцияга кенг йўл очиб, янгидан-янги қонунбузарликларга ҳуқуқий асос бўлиб қолмоқда.

«Айримлар бу модданинг бузилиши ва ундан келадиган жарима тушумларидан манфаатдор бўлиши мумкин.

Жаноб вазир, агар ҳақиқатда одамларни ўйласангиз, иккала вазирлик (Ички ишлар вазирлиги назарда тутилмоқда-таҳ.) энг аввало шу масалага ечим топинг», – деб таъкидлади Кушербаев.

Унинг сўзларини диққат билан эшитган Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Нозим Ҳусанов бу масаланинг бугун муҳокамага қўйилган «Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида»ги қонун билан эмас, бошқа бир қонун орқали тартибга солиниши кераклигини билдирди.

Қонун лойиҳаси учинчи ўқишдан кейин кўпчилик депутатлар овозига кўра қабул қилинди ва маъқуллаш учун Сенатга юбориладиган бўлди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Самарқандда эрини тириклай ёқиб юборган аёл: “Бор-йўғи 1,5 литр бензин қуйдим” 24 апр, 14:42 0
  • Бухорода эр рашк туфайли даҳшатли жиноятга қўл урди 24 апр, 12:23 78
  • Тошкентда қалбаки 70 минг долларнинг муомалага киритилишига чек қўйилди 24 апр, 12:00 22
  • Латвия Ўзбекистонда коррупцияга қарши курашиш бўйича грант лойиҳасини бошлайди 24 апр, 11:11 12
  • Дэвид Кэмерон Ўзбекистонга нима мақсадда келганини айтди 24 апр, 10:23 129
  • Мутахассис Тошкент ҳавосини ифлослантирувчи асосий манбалар нима эканини айтиб ўтди 23 апр, 21:21 284
  • Сўнгги янгиликлар
  • Самарқандда эрини тириклай ёқиб юборган аёл: “Бор-йўғи 1,5 литр бензин қуйдим” 24 апр, 14:42 0
  • Илмий тадқиқот: D витамини танқислиги бедаво касалликларга олиб келиши мумкин 24 апр, 14:14 0
  • Иброҳим Раисий: “Эронга қайта ҳужум бўлса, яҳудий давлатидан ҳеч нарса қолмайди” 24 апр, 13:57 0
  • Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ? 24 апр, 12:45 35
  • Бухорода эр рашк туфайли даҳшатли жиноятга қўл урди 24 апр, 12:23 78
  • Тошкентда қалбаки 70 минг долларнинг муомалага киритилишига чек қўйилди 24 апр, 12:00 22
  • CNN: АҚШнинг Украинага янги ҳарбий ёрдами Европадаги омборларда турибди 24 апр, 11:33 85
  • Латвия Ўзбекистонда коррупцияга қарши курашиш бўйича грант лойиҳасини бошлайди 24 апр, 11:11 12
  • Эрдўғон Исроил бош вазири Нетаняхуни Гитлерга қиёслади 24 апр, 10:46 71
  • Дэвид Кэмерон Ўзбекистонга нима мақсадда келганини айтди 24 апр, 10:23 129
  • Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди 24 апр, 10:02 71
  • Осиё кубоги U23. Ўзбекистон чоракфиналга гуруҳ пешқадами сифатида йўл олди 24 апр, 09:37 88
  • Бўлимлар