«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 06 2019, 09:16
ЎЗO‘Z

Ўзбекистондан кўпроқ валюта олиб чиқишга рухсат берилди

23 окт, 11:23 859 Жамият
Ўзбекистондан кўпроқ валюта олиб чиқишга рухсат берилди
Жорий йилнинг 22 октябрь куни Ўзбекистон Республикасининг «Валютани тартибга солиш тўғрисида»ги Қонуннинг янги таҳрири Давлатимиз раҳбари томонидан имзоланди.

Қонун Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 2 сентябрдаги «Валюта сиёсатини эркинлаштиришга доир биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармони ижросини таъминлаш мақсадида ишлаб чиқилган.

Аввалги таҳрирдан фарқли ўлароқ, янги таҳрирдаги Қонун бир қатор меъёрлар ва механизмлар билан тўлдирилган бўлиб, унда валютани тартибга солиш ва валютани назорат қилишнинг асосий тамойиллари белгиланди. Хусусан:

- валютани тартибга солиш ҳамда валютани назорат қилиш тизимининг ягоналиги;
- валютани тартибга солиш ва валютани назорат қилиш соҳасидаги давлат сиёсатини амалга оширишда иқтисодий чораларнинг устуворлиги;
- резидентлар ва норезидентларнинг валюта операцияларига давлат органларининг қонунга хилоф равишда аралашувига йўл қўйилмаслиги асосий тамойиллар сифатида белгилаб қўйилди.

Бундан ташқари, миллий валютанинг мавқеини кучайтириш мақсадида, давлат божлари, йиғимлар ва бошқа мажбурий тўловлар миллий валютада ундирилиши, товар ва хизматлар учун нархлар ҳамда жамиятларнинг устав капиталига қўйиладиган минимал талаблар фақат миллий валютада ўрнатилиши қонун даражасида белгиланди.

Шу билан бирга:
- валюта операцияларини амалга оширишда резидентлар ва норезидентлар томонидан чет эл валютасидаги маблағларнинг эркин тасарруф этилиши;
- валюта операцияларини амалга ошириш билан боғлиқ бир қатор рухсат бериш тартиботларининг бекор қилиниши;
- ташқи савдо операциялари бўйича активларни Ўзбекистон Республикасига репатриация қилиш бўйича талаблар;
- резидент жисмоний шахслар томонидан хорижда чекловларсиз ҳисобварақлар очишга рухсат берилиши;
- жисмоний шахслар ўртасида носавдо валюта операциялари бўйича 100 млн. сўм эквивалентигача бўлган миқдордаги пул ўтказмалари амалга оширилиши мумкинлиги;
- жисмоний шахслар томонидан 100 млн. сўм эквивалентидан ошмаган миқдордаги нақд пул маблағларини Ўзбекистон Республикасидан эркин олиб чиқилиши назарда тутилмоқда.

Қонуннинг янги таҳририда валюта операцияларининг амалиётдаги мавжуд турлари қамраб олинди ҳамда қонунчиликдаги ҳавола қилувчи нормалар максимал даражада қисқаритирилди ва мазкур Қонун тўғридан-тўғри амал қилувчи ҳужжат бўлади.

Ўзбекистон Республикасининг «Валютани тартибга солиш тўғрисида»ги Қонунининг янги таҳрири қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Марказий банкида бугун соат 15:00 да оммавий ахборот воситалари вакиллари учун брифинг ташкил этилмоқда. Мазкур брифинг давомида Қонуннинг янги таҳрири юзасидан батафсил маълумотлар кенг жамоатчиликка етказилади.

“Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Мавзуга оид янгиликлар
  • Валютани тартибга солиш тўғрисидаги қонун маъқулланди 11 окт, 13:35
  • «Валютани тартибга солиш тўғрисида»ги қонунга ўзгартиш ва қўшимчалар киритилади 22 июл, 17:07
  • Ўзбекистонда нақд хорижий валюта қачондан сотила бошланишига ойдинлик киритилди 07 дек, 20:18
  • Марказий банки раиси: "Валютани тартибга солиш тўғрисида"ги қонуннинг янги таҳрири тайёр 15 ноя, 22:41
  • Энди Ҳисоб палатаси ҳам валютани назорат қилади 26 июл, 09:57
  • Сўнгги янгиликлар
  • Дунёнинг митти миллиардер ва миллионерлари (фото) 06 дек, 08:30 112
  • Қулоғи эшитмайдиган Ҳиндистонлик қиз "Miss and Mister Deaf India" танлови ғолибасига айланди 06 дек, 08:00 147
  • Дунёнинг энг қиммат лимузинлари... 06 дек, 07:30 257
  • Исломни қабул қилган машҳур яҳудийлар (2-қисм) 06 дек, 07:01 392
  • Моуринью МЮдан учралган мағлубиятдан сўнг нималар деди? 06 дек, 06:30 316
  • Нега бой инсонлар севги муносабатлари ҳамда оилавий ришталарда омадсиз бўлишади? 06 дек, 06:00 340
  • Месси ўзининг олтинчи "Олтин тўп"ини қачон намойиш қилиши маълум бўлди 06 дек, 03:08 222
  • Хабиб Нурмагомедов ва Тони Фергюсон жанги ғолиби ким бўлади? (Иккинчи қисм) 06 дек, 00:13 402
  • Хабиб Нурмагомедовнинг энг муҳим шиори қандай эканлигини биласизми? 05 дек, 23:57 387
  • Буқоқ касаллигининг аломатларидан бохабармисиз? 05 дек, 23:38 419
  • Бўлимлар