«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 22 2019, 16:16
ЎЗO‘Z

Қашқадарёдаги тарихий қадамжода меҳмонлар эътиборига уятсиз рақслар намойиш этилди

21 окт, 19:19 2 964 Жамият
Қашқадарёдаги тарихий қадамжода меҳмонлар эътиборига уятсиз рақслар намойиш этилди
Фото: Қашқадарё вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати
Қашқадарёнинг Шаҳрисабз шаҳридаги ресторанга айлантирилган, бир неча асрлик «Коба» карвонсаройида кўнгилочар кеча бўлиб ўтди, деб хабар беради «Keshnews» Telegram канали.
Қайд этилишича, тадбир ташкилотчилари меҳмонлар эътиборига ярим яланғоч қизлар рақсини намойиш этган.

«Бундай тадбирларга ярим яланғоч қизлар ёрдамида ‘файз’ бериш Шаҳрисабз, қолаверса, Қашқадарё вилояти ҳақида меҳмонларда ёмон таассурот пайдо бўлишига сабаб бўлмайдими? Улар вилоятда интим туризмга алоҳида эътибор қилинар экан деган фикрга келмайдиларми?», — дейилади хабарда.

«Коба» карвонсаройи ўрнида ташкил этилган ресторан директорининг маълум қилишича, бу тадбир яккабоғликлар томонидан шартнома асосида ташкил этилган.
«Ресторан раҳбари бундай рақсларнинг бўлиши ҳақида ҳеч қандай маълумотга эга бўлмаган. Улар фақатгина тадбирни ташкил этиш учун ресторанни ижарага берган», — дейилади хабарда.

Ресторан маъмурияти кўнгилочар дастур тадбир ўтказишни режалаштирган ва ресторанни ижарага олганлар томонидан тузилганини қайд этди.
Қашқадарё вилоят ҳокимининг ахборот хизмати ресторан маъмуриятининг тадбирда ярим яланғоч қизлар рақси намойиш этилишидан хабари бўлмаганлигини маълум қилди. Тадбирда бирор бир хорижий меҳмон бўлмаган. Ушбу тадбирга ҳокимликнинг ҳеч қандай алоқаси йўқ, дейилади хабарда.

“Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Мавзуга оид янгиликлар
  • Концертда ярим яланғоч кийинган Женнифер Лопес мусулмонларнинг ғазабини келтирди (фото) 15 авг, 23:50
  • Хоразм вилояти ҳокимлиги: «Қизлар стриптизи Урганчдаги ресторанда бўлмаган» 01 июл, 14:20
  • Шаҳрисабзга тезюрар поезд боради 28 янв, 21:30
  • Отабек Муҳаммадзоҳид ярим-яланғоч раққосалар бор тўйдан «Қўшиқ айтмайман!» деб чиқиб кетди (Видео) 18 янв, 12:39
  • Шаҳрисабз туманига янги ҳоким тайинланди 27 июл, 17:18
  • Сўнгги янгиликлар
  • «Ўзгидромет» қиш фасли бошида қандай об-ҳаво кутилаётганини прогноз қилди 22 ноя, 15:53 43
  • Энди фуқаролар қанча пенсия олишини ўзлари белгилаши мумкин 22 ноя, 15:34 274
  • Корхона фойдасига 122 млн. сўмдан ортиқ қарздорлик ундирилди 22 ноя, 15:15 113
  • МИБ ходимига қўлган кўтарган шахсга жиноят иши қўзғатилди 22 ноя, 15:04 149
  • 2019 йилдаги дунёнинг энг бой мамлакатлари 22 ноя, 14:52 301
  • Нега қишнинг совуқ кунларида музқаймоқ еб туриш керак? 22 ноя, 14:32 342
  • Бутун дунёда биринчи қор қандай нишонланади? 22 ноя, 14:05 215
  • “Жамият” газетаси мухбири ўзини “Кun.uz”данман деб, боғча мудирасини “чув туширди” 22 ноя, 13:40 363
  • 23 ноябрь куни Ўзбекистонда қандай об-ҳаво кутиляпти? 22 ноя, 13:15 739
  • «Кеча ва кундуз» романи инглиз тилида нашр этилди 22 ноя, 12:53 153
  • Бўлимлар