«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 27 2024, 01:12
ЎЗO‘Z

«Ипотека банк»нинг филиали бошқарувчиси ўз ходимини ургани учун ҳайфсан олди (видео)

19 окт, 07:40 3 198 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
«Ипотека банк»нинг филиали бошқарувчиси ўз ходимини ургани учун ҳайфсан олди (видео) «Ипотека банк» АТИБнинг Меҳнат филиали бошқарувчиси ўз ходимларини вақти-вақти билан уриб туриши аниқланди. Бу ҳақда UzNews хабар берди.
Банк ходимларининг бири томонидан тақдим этилган видеолавҳада филиал бошқарувчиси ўз ходимининг юзига шапалоқ тушираётганини кўриш мумкин.

Нашр томонидан қайд этилишича, видеони жўнатган банк ходимининг сўзларига кўра, мазкур ҳолат тахминан икки ҳафта олдин Марказий банк ходимлари томонидан филиал фаолияти текширилаётганда содир бўлган.

Банк ходимининг таъкидлашича, бу биринчи ҳолат эмас. Филиал бошқарувчиси Абдулазиз Иноятов тез-тез қўл кўтариб турган. Одатда унинг «қурбонлари» ишга яқинда жойлашган ходимлар бўлган. Беш—олти йилдан бери ишлаётган ходимларга тегмаган.

«Ипотека банк» раҳбарияти филиал бошқарувчисининг хатти- ҳаракатларига муносабат билдирган. Унга кўра, «Ипотека банк»нинг шаҳар филиали томонидан Меҳнат филиали бошқарувчиси ва ходими ўртасида 30 сентябрь куни содир бўлган ҳолат ўрганилган.

Филиал вакилларининг таъкидлашича, ҳодиса ходимнинг бошқарувчи томонидан берилган кўрсатмаларни бажармаганлиги, у томондан йўл қўйилган хато ва камчиликлар ҳамда ўз вазифаларига совуққонлик билан қараганлиги оқибатида содир бўлган.

Содир бўлган ҳодиса учун Меҳнат филиали бошқарувчиси Абдулазиз Иноятовга ҳайфсан эълон қилинган.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Германияда ишлаш истагида бўлган ўзбекистонлик мутахассислар учун немис тили ўргатилади 27 апр, 00:26 0
  • Татьяна Каримова ва Пётр Каримов ўртасидаги суд иши давом этмоқда 26 апр, 21:47 111
  • Таваккалчиликка асосланган ўйинлар ва букмекерликка рухсат берилди 26 апр, 20:39 71
  • Андижон ва Қашқадарёда ер майдонларини ноқонуний сотиш ҳолатларига чек қўйилди 26 апр, 18:08 37
  • Қизга тегажоғлиқ қилиб тасвирга олганларга нисбатан жиноят иши очилди 26 апр, 14:28 224
  • Тошкент шаҳрида қайси вилоят ҳайдовчилари кўпроқ таксичилик қилмоқда? 26 апр, 13:03 230
  • Сўнгги янгиликлар
  • Германияда ишлаш истагида бўлган ўзбекистонлик мутахассислар учун немис тили ўргатилади 27 апр, 00:26 0
  • Ҳусаин Норчаев: Бугун имкониятларимиздан фойдаланиб ғалаба қозондик 27 апр, 00:22 0
  • Песков: АҚШ Украинадаги можарода бевосита иштирок этмоқда 27 апр, 00:00 1
  • Тимур Кападзе Саудия Арабистони устидан қозонилган ғалабадан сўнг нималар деди? 26 апр, 23:36 49
  • Исроил Мадримов ўз дивизионида енгилмас Кроуфордга “нон” бермоқчимас! 26 апр, 23:30 22
  • Испания ва Греция Киевга Patriot тизимларини етказиб беришдан бош тортди 26 апр, 23:10 27
  • Хосе Венансио Лопес: "Ҳимояда ҳам, ҳужумда ҳам ажойиб ҳаракат қила олдик" 26 апр, 22:53 56
  • Тимур Иванов иши. Қўлга олинганлар ҳақида ҳозиргача нималар маълум? 26 апр, 22:44 71
  • Қозоғистонлик амалдор жамоат муҳокамасига 100 та челак олиб келди 26 апр, 22:18 154
  • Татьяна Каримова ва Пётр Каримов ўртасидаги суд иши давом этмоқда 26 апр, 21:47 111
  • Футзал, Осиё кубоги. Эрон Ўзбекистонни мағлуб этиб, финалга йўл олди 26 апр, 21:39 60
  • Дунёнинг энг зўр боксчиси Кроуфорд нега Мадримовни танлаганини айтди 26 апр, 21:28 160
  • Бўлимлар