«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 27 2024, 06:32
ЎЗO‘Z

Тошкентда бешта автомобиль иштирокида ЙТҲ содир бўлди

18 окт, 11:46 3 073 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Тошкентда бешта автомобиль иштирокида ЙТҲ содир бўлди Яшнобод туманида бешта автомобиль иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ хабар қилмоқда.
Қайд этилишича, 17 октябрь куни соат 10:45да 102 рақамига Яшнобод туманидаги Кичик халқа автомобиль йўлида бешта автомобиль иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси рўй берганлиги ҳақида хабар келиб тушди.

ИИББ матбуот хизматига кўра, "Mercedes-Benz" русумли автомобиль ҳайдовчиси 40 ёшли Бахтиёр А. светофорнинг тақиқловчи сигналига тўхтаган.

Бироқ, масофа сақланмаганлиги туфайли қуйидаги автомобиллар иштирокида бирин кетин тўқнашувлар юз берган: "Нексия" русумли автомобилда ҳаракатланиб борган 32 ёшли Зоир И., "Кобальт" русумли автомобилда 50 ёшли Сайдулла Ш., "Каптива" русумли автомобилда 19 ёшли Жаҳонгир А. ва "Нексия" русумли автомобилда 56 ёшли Мираҳмад А. Воқеа сабабли ҳеч ким жабр кўрмади.

“Ҳурматли ҳайдовчилар! Унутманг, зарур бўлганда муаммосиз тўхташга имкон бўладиган тезликда масофа сақлаган ҳолда ҳаракатланишингиз керак. Ўзингизни эҳтиёт қилинг! Сизнинг соғлиғингиз ҳамда автомобилингизнинг бутунлиги ўз қўлингиздадир”, - дейилади ИИББ маълумотида.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ниҳол қаламчасини тайёрлаш, экиш ва парвариш қилиш учун муҳим тавсиялар берилди 27 апр, 06:30 0
  • Германияда ишлаш истагида бўлган ўзбекистонлик мутахассислар учун немис тили ўргатилади 27 апр, 00:26 28
  • Татьяна Каримова ва Пётр Каримов ўртасидаги суд иши давом этмоқда 26 апр, 21:47 180
  • Таваккалчиликка асосланган ўйинлар ва букмекерликка рухсат берилди 26 апр, 20:39 100
  • Андижон ва Қашқадарёда ер майдонларини ноқонуний сотиш ҳолатларига чек қўйилди 26 апр, 18:08 55
  • Қизга тегажоғлиқ қилиб тасвирга олганларга нисбатан жиноят иши очилди 26 апр, 14:28 235
  • Сўнгги янгиликлар
  • Учар автомобил йўловчи билан биринчи парвозини амалга оширди (видео) 27 апр, 05:35 15
  • U-23 Осиё кубоги. Ироқ Вьетнамни мағлуб этиб ярим финалга йўл олди 27 апр, 01:17 65
  • Германияда ишлаш истагида бўлган ўзбекистонлик мутахассислар учун немис тили ўргатилади 27 апр, 00:26 27
  • Ҳусаин Норчаев: Бугун имкониятларимиздан фойдаланиб ғалаба қозондик 27 апр, 00:22 51
  • Песков: АҚШ Украинадаги можарода бевосита иштирок этмоқда 27 апр, 00:00 63
  • Тимур Кападзе Саудия Арабистони устидан қозонилган ғалабадан сўнг нималар деди? 26 апр, 23:36 155
  • Исроил Мадримов ўз дивизионида енгилмас Кроуфордга “нон” бермоқчимас! 26 апр, 23:30 64
  • Испания ва Греция Киевга Patriot тизимларини етказиб беришдан бош тортди 26 апр, 23:10 88
  • Хосе Венансио Лопес: "Ҳимояда ҳам, ҳужумда ҳам ажойиб ҳаракат қила олдик" 26 апр, 22:53 94
  • Тимур Иванов иши. Қўлга олинганлар ҳақида ҳозиргача нималар маълум? 26 апр, 22:44 158
  • Қозоғистонлик амалдор жамоат муҳокамасига 100 та челак олиб келди 26 апр, 22:18 238
  • Татьяна Каримова ва Пётр Каримов ўртасидаги суд иши давом этмоқда 26 апр, 21:47 180
  • Бўлимлар