«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 18 2019, 04:39
ЎЗO‘Z

Яқин қариндошлар автомобилни ишончномасиз бошқариши талаблари маълум қилинди

17 окт, 21:43 2 636 Жамият
Яқин қариндошлар автомобилни ишончномасиз бошқариши талаблари маълум қилинди
Бугун, 17 октябрь куни, Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида Ички ишлар вазирлиги жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси ташаббуси билан матбуот анжумани ташкил этилди.

Тадбир давомида кўплаб саволларга сабаб бўлаётган яқин қариндошлар томонидан ишончномасиз автомобиль бошқариш талаблари ҳақида ахборот берилди.

«Президент қарорида 1 октябрдан яқин қариндошлар томонидан автомобилни ишочномасиз бошқариш ҳуқуқи берилди. Лекин ҳали қонуности ҳужжатлари қабул қилинмади. Бу бўйича ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси Вазирлар Маҳкамасига киритилган.

Ўйлайманки, яқинда лойиҳа тасдиқланиб амалга киритилади. Айни пайтда яқин қариндошлар исм-фамилияси суғурта полисида кўрсатилган бўлса ёки суғурта полиси чексиз (бошқарувчилар сони бўйича) бўлса, фуқаролар яқин қариндошларининг автомобилини ишончномасиз бошқариши мумкин», дея ИИВ йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси матбуот хизмати раҳбари Акмал Юнусовнинг сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири.

Маълумот учун, президент томонидан имзоланган «Ўзбекистон Республикасида нотариат тизимини тубдан ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонга кўра, жорий йилнинг 1 октябридан Транспорт воситаси эгасининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича суғурта полисида кўрсатилган транспорт воситаси эгасининг яқин қариндошлари (ота-она, эр (хотин), болалар, ака-укалар, опа-сингиллар) ўртасида транспорт воситасидан фойдаланиш ва бошқариш тўғрисидаги ишончномани мажбурий нотариал тасдиқлаш тартиби бекор қилинади.

“Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Мавзуга оид янгиликлар
  • Йўл ҳаракати қоидаларига ўзгартиришлар киритилади 27 сен, 14:03
  • Яқин қариндошлар ўртасида нотариал тасдиқланган автоишончнома бекор қилинади 10 сен, 13:50
  • Энди яқин қариндошлар учун ишончнома бекор бўлади 12 июн, 21:53
  • Тегишли ҳужжатларсиз машинани бошқарганлик учун жарималар кескин оширилди 23 окт, 23:30
  • Автотранспортдан фойдаланишда яқин қариндошлар учун ишончнома олиш тизими бекор қилинадими? 22 окт, 09:50
  • Сўнгги янгиликлар
  • Англия йирик ҳисобда ғалаба қозонди ва Чехия сафарда ютқазиб қўйди 18 ноя, 00:24 145
  • Бош айланиши: сабаблари нима ва қандай чора кўриш керак? 18 ноя, 00:23 196
  • Максим Шацких Ўзбекистон терма жамоаси аъзоларига мурожаат қилди 18 ноя, 00:22 318
  • Шоир Бобур Бобомурод уйсиз шоир Мирзо Карим ҳақида гапирди (видео) 17 ноя, 23:55 363
  • Португалия Евро-2020 йўлланмасини нақд қилди, Сербия плей-оффда омадини синаб кўради 17 ноя, 23:23 171
  • "Dubai Cup-U23". Ўзбекистон БААга имкониятни бой берди 17 ноя, 23:04 221
  • Лаб бўёқлари қандай ихтиро қилинган? 17 ноя, 22:57 274
  • Афғонистонда ичида ўзбекистонликлар ҳам бўлган 600 дан ортиқ ИШИД террорчилари таслим бўлгани айтилмоқда 17 ноя, 22:30 558
  • Лукаку: Россия кучли жамоа ва менга Дзюбанинг ўйини ёқди 17 ноя, 22:08 190
  • Британиялик эркак лотереядан ютган 12,5 млн долларини кўнгилхушликка сарфлаб юборди 17 ноя, 21:40 440
  • Бўлимлар