«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 19 2024, 08:54
ЎЗO‘Z

Одамлар давлат органлари билан эркин ва қўрқмай мулоқотга киришмоқда

16 окт, 09:10 2 321 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Одамлар давлат органлари билан эркин ва қўрқмай мулоқотга киришмоқда Адлия вазирлиги аҳоли учун фойдали ва зарур тадбирларни мунтазам давом эттиришга киришди. Фуқароларга амалий ёрдам кўрсатишга қаратилган “Ҳуқуқий билимлар куни” акцияси бу йил ҳам ўтказилди.

Аҳолининг ҳуқуқий билимини баҳолаш ва рағбатлантириш, фуқароларнинг ҳуқуқий саводхонлигини юксалтириш, шунингдек қонун ҳужжатларининг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини аҳолига етказиш бўйича ишлар самарадорлигини ошириш мақсадида ташкил этилган ушбу тадбирлар бу йил ҳам 12 октябрь куни бутун республика бўйлаб ўтказилди.

#huquqiybilimlarkuni ҳештеги остида ўтган Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар ҳамда улардаги туманлар марказларида ташкил этилди.
Тошкент шаҳри ҳудудида эса бир вақтнинг ўзида 2 та жойда: Мирзо Улуғбек туманидаги “Ecobozor” савдо мажмуаси, Юнусобод туманидаги “Олой” бозори бўлиб ўтди.
Флешмобда фуқароларга ҳудудий адлия органлари ва адлия бўлимлари ходимлари ҳамда нотариуслар ва адвокатлар томонидан бепул ҳуқуқий маслаҳатлар берилди.

Шу куни адлия вазирлиги раҳбарияти ҳам тадбирда иштирок этди ва фуқаролар билан бевосита мулоқотга киришиб, уларни қийнаётган масалалар хусусида ҳуқуқий маслаҳатлар берди, айрим муаммоларни ўз назоратига олди.
Тадбирда ҳуқуқни фаол тарғиб қилиш, қонун ҳужжатларининг мазмун-моҳиятини аҳолига тушунарли ва қизиқарли тарзда етказишга асосий эътибор қаратилди. Шу мақсадда тадбирга малакали нотариуслар, адвокатлар жалб этилди.

Аҳоли гавжум жойларда ўтказилган ушбу тадбирлар, аввало, эркин ва самимий руҳда ўтгани, фуқароларга адлия органлари мулозимлари билан бевосита норасмий мулоқотда бўлиш имконини яратгани билан аҳамиятлидир. Буни иштирокчилар ҳам алоҳида таъкидладилар.
Масалан, “Олой” бозори олдида ташкил этилган ҳуқуқий маслаҳат нуқтасида бўлган фуқаро Севинч Эргашева шундай дейди:

— Очиғини айтаман, адвокат хизматлари арзон турмайди. Баъзан арзимас масала учун нотариусда узоқ навбат кутишга тўғри келади, кеин билсак, ишимиз умуман бошқа жойда осон битиши мумкин бўлиб чиқади. Шундай вазиятларда одам беминнат ва тезкор ҳуқуқий маслаҳатчига эҳтиёж сезади. Мана бугун мен ҳам ўзим учун фойдали маслаҳат олдим: қачондан бери нотариус орқали битиришим керак деб ўйлаб юрган ишим Давлат хизматлари маркази орқали тез ва камчиқим тарзда осон ҳал қилиниши мумкинлигини билиб олдим. Бу акция ана шундай тўғри йўлга йўналтиргани ва оворагарчиликрнинг олдини олиб, муаммоларни осон ва қулай ечиш йўлларини кўрсатиб бергани учун ҳам жуда керак.
Тадбирда иштирок этиб, жараённи ўз кўзи билан кузатган холис инсон сифатида таниқли актриса, Ўзбекистон халқ артисти Гавҳар Зокирова шундай деди:

– Мен одамлар давлат органлари билан эркин ва қўрқмай мулоқотга кириша бошлаганларини кўрдим. Бу мени қувонтиради. Илгари вазирлик ёки юқори даражали идоралар эшигиан ичкарига ўтиб, мансабдорлар билан учрашиш амри маҳол эди. Мана энди президентимиз ҳам, бошқа олий мансабдорлар ҳам ўзлари халқ орасига эркин кириб боряптилар. Бу одамларга кўтаринки руҳ ва келажакка умид беради. Бугун адлия вазирининг президентимизнинг халқ билан мулоқот сиёсатига лаббай деб жавоб бериб, одамлар билан бевосита мулоқот қилаётгани мени қувонтирди.

Флешмобда минглаб ортиқ фуқаролар иштирок этди. Уларга Адлия вазирлиги томонидан минимал талаблар асосида ишлаб чиқилган ҳамда аҳоли билиши лозим бўлган уй-жой, оила, солиқ, банк, тадбиркорлик, ер, меҳнат ва таълим қонунчилигига оид, ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта билан боғлиқ муносабатлар, истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва бошқа соҳаларга оид 3000 дан ортиқ ҳуқуқий маслаҳат ва тавсиялар берилди. Шунингдек, 30 мингдан ортиқ ҳуқуқий тарғибот материаллари бепул тарқатилди.

Ҳуқуқий флешмоб бутун республика бўйлаб жами 15 та ҳудудда ўтказилди. Унда ҳуқуқни фаол тарғиб қилиш, қонун ҳужжатларининг мазмун-моҳиятини аҳолига тушунарли ва қизиқарли тарзда етказишга асосий эътибор қаратилди.

Фуқароларни ҳуқуқий билимларга қизиқтириш ҳамда уларнинг ҳуқуқий саводхонлигини оширишга рағбатлантириш учун флешмоб доирасида танлов-тестлар, викториналар, ҳуқуқий тарғиботга доир бошқа акциялар ташкил этилди.
Хусусан, фуқаролар томонидан 10 мингдан ортиқ ҳуқуқий тестлар ечилиб, 5 мингдан ошиқ фаол иштирокчилар совғалар билан тақдирландилар.
Адлия вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими




Мавзуга оид янгиликлар
  • Марказий Осиё давлатлари 2024 йил ёзи учун Амударё ва Сирдарё сувини тақсимлаб олди 18 апр, 21:45 258
  • Шавкат Мирзиёев ва Эмомали Раҳмон баёнот билан чиқдилар 18 апр, 20:00 383
  • Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасида иттифоқчилик муносабатлари ўрнатилди 18 апр, 17:40 95
  • Тошкентда дарахтга қасд қилган «маскалилар» қўлга олинди 18 апр, 17:23 230
  • Жиноий иш қўзғатилгач келишувга эришилди 18 апр, 16:48 171
  • Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади 18 апр, 13:24 207
  • Сўнгги янгиликлар
  • Европа лигаси. "Милан" ва "Ливерпуль" мусобақани тарк этди, "Байер" ва "Рома" эса ярим финалда! 19 апр, 07:48 6
  • Ширинликлар юз терисига қандай таъсир кўрсатади? 19 апр, 07:30 12
  • Зеленский: Россия Украинанинг иссиқлик энергетикасини деярли тўлиқ яксон қилди 19 апр, 07:00 84
  • Зеленскийга эҳтимолий суиқасднинг тафсилотлари ошкор бўлди 19 апр, 06:30 153
  • Жасур Жалолиддинов: "Олимпиада йўлланмаси бериладиган мусобақада қандай ҳолатда бўлишимизга қарамай, натижа кўрсатишимиз керак" 19 апр, 06:00 41
  • Геосиёсий зиддиятлар: Ўзбекистон позицияси қандай бўлиши керак? 19 апр, 00:12 192
  • Германияда икки нафар рус жосуси қўлга олинди 18 апр, 23:50 211
  • Россиянинг "қашшоқлашаётган" миллиардерлари 18 апр, 23:30 322
  • Шармандали мағлубиятдан кейин “Барса” ўйинчилари ўртасида зиддият келиб чиқди 18 апр, 23:12 394
  • Ўзбекистон ва Тожикистон раҳбарлари концерт томоша қилдилар 18 апр, 22:53 131
  • Қозоғистонлик миллиардерлар сув тошқинидан зарар кўрган ҳудудларга маблағ ажратди 18 апр, 22:30 190
  • Қондаги шакар миқдорини тартибга солувчи фойдали мева номи айтилди 18 апр, 22:11 198
  • Бўлимлар