«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 26 2024, 18:46
ЎЗO‘Z

Шерзод Шерматов мактаблар муваффақиятининг асоси нималигини айтди

15 окт, 08:45 1 900 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Шерзод Шерматов мактаблар муваффақиятининг асоси нималигини айтди Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов ўзининг Facebook’даги саҳифасида ўқитувчиларнинг иш услубини ўзаро солиштириб ўтди. Вазир мактаб муваффақиятга эришиши учун биринчи навбатда нима қилиш кераклигини айтди.

Яхши ва ёмон кўрсаткичли мактаблар орасида турли вилоятларда бўлишига қарамай, қизиқ бир умумий ҳолатни кузатиш мумкин.

Олий таълим муассасасига давлат гранти асосида кирган битирувчилари кўп ва умуман таълим сифати юқори бўлган мактаб маъмурияти ва ўқитувчилари билан суҳбатлашганда шу нарса маълум бўлдики, улар асосан ўз касбини севиши, талабчанлик, тартиб-интизом, дарсга пухта тайёргарлик кўриш каби муҳим вазифалари ҳақида айтиб ўтишди. Яъни мактаб муваффақиятга эришиши учун биринчи навбатда улар ўзлари ҳаракат қилишлари кераклигини таъкидлаб ўтишди.

Олий таълим муассасаларига биронта ҳам битирувчиси ўқишга кирмаган ҳамда ота-оналар томонидан талаб юқори бўлмаган (яъни марказда жойлашган ва қувватидан кўра ўқувчи сони кам бўлган) мактаб жамоасидан бу ҳолатнинг сабаблари сўралганда, улар ўқувчиларнинг ўқишга қизиқмаслиги, болалар ота-оналарининг ўзи ҳам олий маълумотли эмаслиги ҳамда уларнинг кўпчилиги деҳқон ёки ҳунарманд бўлгани сабабли, улар ҳам ўз навбатида фарзандларини дарсга қизиқтириш ўрнига ҳунарга ўргатаётгани, дарсга проектор етишмаслиги каби турли сабабларни айтиб ўтишди. Яъни мактаб битирувчиларининг муваффақиятсизлигида улардан бошқа ҳамма айбдор эканини тушунтиришга анча ҳаракат қилишди.

Бу ўқув йилини «Таълимда ислоҳот: ўзгаришни ўзимиздан бошлайлик!» деган шиор остида бошлаганимиз бежиз эмас.

Ҳурматли устозлар ва мактаб раҳбарлари!

Мактабнинг муваффақияти асосан сизнинг меҳнатингизга боғлиқ. Ўқувчиларни мотивация қилиш ва уларни келгусида олий таълим муассасасига қизиқтириш ва йўналтириш, ота-оналарга ҳам имкон борича фарзандларининг қизиқиш ва салоҳиятларидан келиб чиқиб, ҳаётда юқорироқ марраларга ҳаракат қилишлари муҳимлигини тушунтириш керак бўлади».




Мавзуга оид янгиликлар
  • Андижон ва Қашқадарёда ер майдонларини ноқонуний сотиш ҳолатларига чек қўйилди 26 апр, 18:08 0
  • Қизга тегажоғлиқ қилиб тасвирга олганларга нисбатан жиноят иши очилди 26 апр, 14:28 110
  • Тошкент шаҳрида қайси вилоят ҳайдовчилари кўпроқ таксичилик қилмоқда? 26 апр, 13:03 151
  • Ўзбекистон АҚШнинг “кузатувдаги давлатлар рўйхати”дан чиқарилди 26 апр, 10:49 123
  • Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди 26 апр, 08:33 58
  • Фаоллар Тошкентда яна иккита боғ инвесторга берилганидан норози бўлишмоқда 26 апр, 08:03 116
  • Сўнгги янгиликлар
  • Украина Американинг Abrams танкларини олдинги чизиқдан олиб ташлаяпти 26 апр, 17:43 0
  • «Ўзавтосаноат» АЖ таркибидаги 38 та корхона сотилади 26 апр, 17:18 19
  • UFC Арман Сарукянни промоушендан четлатиши мумкин 26 апр, 17:01 9
  • Оқ уй Киевнинг ғалабасига шубҳа қилмоқда 26 апр, 16:38 58
  • Футзал. Жаҳон чемпионати йўлланмаси учун Марказий Осиё жамоалари курашадиган бўлди 26 апр, 16:19 84
  • “Майнц” футбол клуби стадионидан 500 килолик бомба топилди 26 апр, 15:51 89
  • Иқтисодиётда давлат иштироки қисқартирилади 26 апр, 14:53 51
  • Қизга тегажоғлиқ қилиб тасвирга олганларга нисбатан жиноят иши очилди 26 апр, 14:28 110
  • Бош прокуратура Ниғматилла Йўлдошев «қидирувда бўлган шахслар билан гаплашиб тургани» ҳақидаги видеога изоҳ берди 26 апр, 14:02 243
  • Руслар Abrams танкларининг заиф томонини топишди 26 апр, 13:48 301
  • Мария Захарова украиналикларни Америка ҳиндуларига ўхшатди 26 апр, 13:25 129
  • Тошкент шаҳрида қайси вилоят ҳайдовчилари кўпроқ таксичилик қилмоқда? 26 апр, 13:03 151
  • Бўлимлар