«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 27 2024, 09:23
ЎЗO‘Z

Энди санъаткорлардан бошқача тартибда солиқ ундириш режалаштирилмоқда

14 окт, 16:10 2 646 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Энди санъаткорлардан бошқача тартибда солиқ ундириш режалаштирилмоқда Бугун, 14 октябрь куни Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида Адлия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси мутасаддилари иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Тадбир давомида санъаткорларнинг солиққа тортилиши тартиби, бу борада режалаштирилаётган ислоҳотлар тўғрисида сўралди.
Давлат солиқ қўмитаси бўлим бошлиғи Шуҳрат Исмоилов бу борада изоҳ берди.

«Санъаткорлар ва хонандалар шу пайтга қадар ҳам маълум тўловлар тўлашган ва тўлаб келишмоқда. Улар «Ўзбекконцерт» бирлашмаси томонидан лицензия олишади. Бу лицензиялар санъаткорлар рейтингига қараб турли тоифада берилади. Ўша лицензия муддатига кўра (3, 6, 9 ой ёки 1 йил) махсус йиғим ундирилади ва унинг маълум бир қисми бюджетга тушади. Ундан ташқари лицензиясининг амал қилиш муддатида ҳар ойда ЭКИҲ базавий миқдори даражасида ягона ижтимоий тўлов ҳам тўлашади.

Лекин 2020 йилнинг 1 январидан бошлаб санъаткорлардан янгича тартибда солиқ ундириш режалаштирилмоқда. Унга кўра хонандалар топган даромадлари бўйича декларация тўлдириб, даромад солиғи тўлаши кутилмоқда. Йил якунига кўра эса апрель ойида йиллик декларация тўлдирилади ва умумий ҳисоб-китоб қилинади.

Энди «Уларнинг даромадларини қаердан биламиз?», деган савол туғилиши табиий. Янги талабларга кўра, тўйхоналар (тўй эгаси эмас) ташриф буюрувчи хонандалар билан расмий шартнома тузади ва унда кўрсатиладиган хизмат ҳақи ҳам кўрсатилади. Солиқ органлари эса бу шартномалар ҳақида маълумот тўплаб боришади».




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ниҳол қаламчасини тайёрлаш, экиш ва парвариш қилиш учун муҳим тавсиялар берилди 27 апр, 06:30 13
  • Германияда ишлаш истагида бўлган ўзбекистонлик мутахассислар учун немис тили ўргатилади 27 апр, 00:26 45
  • Татьяна Каримова ва Пётр Каримов ўртасидаги суд иши давом этмоқда 26 апр, 21:47 223
  • Таваккалчиликка асосланган ўйинлар ва букмекерликка рухсат берилди 26 апр, 20:39 123
  • Андижон ва Қашқадарёда ер майдонларини ноқонуний сотиш ҳолатларига чек қўйилди 26 апр, 18:08 64
  • Қизга тегажоғлиқ қилиб тасвирга олганларга нисбатан жиноят иши очилди 26 апр, 14:28 242
  • Сўнгги янгиликлар
  • Санкт-Петербургда ўзбекистонлик ишчи одамларни ёнғиндан қутқарди 27 апр, 07:00 63
  • Ниҳол қаламчасини тайёрлаш, экиш ва парвариш қилиш учун муҳим тавсиялар берилди 27 апр, 06:30 13
  • «Крокус»даги теракт иши бўйича яна бир тожикистонлик қўлга олинди 27 апр, 06:03 80
  • Учар автомобил йўловчи билан биринчи парвозини амалга оширди (видео) 27 апр, 05:35 52
  • U-23 Осиё кубоги. Ироқ Вьетнамни мағлуб этиб ярим финалга йўл олди 27 апр, 01:17 125
  • Германияда ишлаш истагида бўлган ўзбекистонлик мутахассислар учун немис тили ўргатилади 27 апр, 00:26 45
  • Ҳусаин Норчаев: Бугун имкониятларимиздан фойдаланиб ғалаба қозондик 27 апр, 00:22 88
  • Песков: АҚШ Украинадаги можарода бевосита иштирок этмоқда 27 апр, 00:00 98
  • Тимур Кападзе Саудия Арабистони устидан қозонилган ғалабадан сўнг нималар деди? 26 апр, 23:36 220
  • Исроил Мадримов ўз дивизионида енгилмас Кроуфордга “нон” бермоқчимас! 26 апр, 23:30 89
  • Испания ва Греция Киевга Patriot тизимларини етказиб беришдан бош тортди 26 апр, 23:10 132
  • Хосе Венансио Лопес: "Ҳимояда ҳам, ҳужумда ҳам ажойиб ҳаракат қила олдик" 26 апр, 22:53 124
  • Бўлимлар