«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 19 2019, 03:01
ЎЗO‘Z

«Эҳтиёт бўлинг: Орамизда сотқин бор!»

12 окт, 23:17 4 264 Жамият
«Эҳтиёт бўлинг: Орамизда сотқин бор!»
Ижтимоий тармоқни титкилаб ўтирсангиз ора-орада “Нархозда ўқийдиган Эшмат домласи пора олаётганда видеога олиб интернетга чиқариб юборибди, кейин бу материални интернетда тарқатганлиги сабаб қатъий огоҳлантирилибди”, “Тошмат ишхонасидаги адолатсизликни ёзган экан, мақоласи тақиқланган сайтларда чиқиб, ишдан ҳайдалиб кетибди” қабилидаги турли хабарларга кўзингиз тушади. Аниқ далилни инкор қилишади, камига эса бу шахсларни нотўғри ахборот тарқатувчи сифатида баҳолаб, “ҳайфсан”, огоҳлантириш, жарима каби “мукофотлар” билан “сийлашади”.

Бирор таълим муассасаси ёки ташкилот ичидан қонунга зид ҳолат туширилган видео, аудио ёки расм кенг оммага “сиздириб” чиқарилса , кўп ҳолларда ўша ташкилот ёки муассасада катта эҳтимол билан телефонлар, ноутбуклар текширув комиссияси ўз ишини бошлаб юборади. Ҳеч ким тарқатилган материалдаги ҳолат устида бош қотирмайди. Ҳамманинг фикр-у хаёли ўша ярамас сотқинни топишда. Тарқатган одам адолатни хоҳлаганди. Энди уни сотқин ва хоинга чиқаришади.

Жамиятимизда инсонлар онгини бошқариш учун айрим шахслар ҳақиқатни айтаётган одамлар томон "у тухматчи, у сотқин, у хоин" деб ёппасига ташвиқот қилиб, халқнинг ишончига кириб олишга ҳаракат қилишади. Минг афсуслар бўлсинки, ҳақ ноҳақни ажратолмай аросатда қолган, "оломончилик" кайфиятидаги халқимиз ҳамон юқори лавозим эгаларини авлиё, уларнинг ҳар бир сўзини фавқулодда қонун деб ҳисоблашади.

Тўғри, раҳбарнинг сўзи қонун бўлиши, буйруқлари бажарилиши шарт, лекин бу рағбар хато қилмайди, адашмайди дегани эмас."Қўрқоқ олдин мушт кўтаради" деганларидек, уларнинг кирдикорларини очган одамни “бу хоин Ватанни сотди” деб уйдирма қилишади.

Танқиднинг муаллифини эмас, муаммонинг моҳиятини ўрганиш лозим!

Аслида ижтимоий тармоқда тарқалаётган материаллар жамиятга тутилган кўзгудир. Кўзгуга қараб бироз мушоҳада юритишимиз, кўзгуга қарашдан эса чўчимаслигимиз керак.
Аҳмад Бухорий

Манба: Azon.uz

“Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Мавзуга оид янгиликлар
  • Бош прокуратура: Аёлни яланғоч қилиб видеога олган фуқарога жиноят иши очилмайди 18 апр, 06:34
  • Бош прокуратура 10 ой давомида пора таклиф этилган 81 ҳолатни фош этди (видео)​ 13 ноя, 23:14
  • Самарқандда шифокор пора олаётганда қўлга олинди (видео) 28 мар, 20:18
  • Солиқчи транспорт компанияси раҳбаридан 5000 доллар пора талаб қилди 15 окт, 21:17
  • Уфологларнинг айтишича, Ойнинг устки қисмида ўзга сайёраликлар базаси бор экан. Улар куни кеча ерга сигнал юборибди… 07 окт, 09:10
  • Сўнгги янгиликлар
  • Бутунжаҳон "Сайёралар Конгресси" бўлиб ўтмоқда 19 окт, 01:00 106
  • Қосимов: "Абрамовнинг термага мураббий бўлгани "Бунёдкор"нинг ўйинига салбий таъсир қилдими?" 19 окт, 00:42 124
  • Вадим Абрамов: "Юта олмаётганимизга майдон айбдор эмас" 19 окт, 00:32 147
  • Фастфуд ишқибози бўлган келин тўйида товуқ оёқчаларидан махсус гулдаста тайёрлатди 19 окт, 00:30 118
  • Фарғона вилоятида Damas автомашинаси «Камаз»га бориб урилди (видео) 19 окт, 00:03 194
  • Тошкентда Lacetti минган аёл ЙПХ ходимларидан қочди (видео) 18 окт, 23:53 225
  • Навоийда Nexia портлаб кетиши оқибатида икки киши ҳалок бўлди 18 окт, 23:43 265
  • Диққат!!! Эътибордан четда қолдиришингиз керак бўлмаган саратоннинг 8 аломати 18 окт, 23:20 388
  • Назарбоев Лондонда жазога тортилди 18 окт, 22:53 482
  • Ёнида фуқаролик паспорти бўлмаган шахс қандай ҳолларда ички ишлар бўлимларига олиб кетилади? 18 окт, 22:27 504
  • Бўлимлар